Материалшунослик
МАТЕРИАЛШУНОСЛИК НИМА УЧУН КЕРАК ВА МАТЕРИАЛЛАР ҚЎЛЛАНИЛИШИ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ЎРГАНИШ НИМА УЧУН ЗАРУР
Download 0.64 Mb.
|
1-маъруза
МАТЕРИАЛШУНОСЛИК НИМА УЧУН КЕРАК ВА МАТЕРИАЛЛАР ҚЎЛЛАНИЛИШИ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ЎРГАНИШ НИМА УЧУН ЗАРУР
Баъзида уйлаймиз, биз нега материалларни ўрганамиз? Кўпгина олимлар ва мухандислар, машинасозлик соҳасида ишловчилар, қурувчилар, кимё ва электротехника саноати ишчилари эртами кечми махсулот тузилишини тадбиқ қилиш масаласига дуч келадилар. Намуна сифатида қуйидаги махсулотларни келтириш мумкин, узатмали шестерня, қурилишда фойдаланиладиган конструкциялар, нефтни қайта ишлаш ускунаси учун деталлар, интеграл чиплар. Албатта, материалшунослик билан шуғулланувчи олим ва мухандислар материалларни ўрганиш масаласи ва махсулот тузилиши муаммоларини ҳал этишда етакчилардан саналадилар. Кўпгина ҳолларда бозорда мавжуд минглаб материаллардан маъқулини танлаш масаласи туради. Якуний танловни амалга ошириш учун бир қанча мезонлар мавжуд. Ҳаммадан аввал махсулот ишлатилиш шартлари билан танишиб чиқиш лозим, чунки айнан улар материалнинг керакли хоссаларини аниқлайдилар. Фақатгина жуда камдан кам ҳолларда кўрсатилган талабларга идеал даражада мос келувчи материаллар учрайди. Шунинг учун кўпинча материалнинг айрим тавсифлари бошқа нисбатан зарур тавсифларга алмаштирилади. Классик мисол – бу пластиклик ва мустаҳкамлик талабидир. Одатда жуда юқори мустаҳкамликка эга бўлган материаллар пластиклиги етарлича бўлмайди. Бундай ҳолларда икки ёки ундан ортиқ зарур хоссаларни танлаш зарур бўлади. Махсулотни ишлатиш жараёнида материалнинг хоссаси нечоғлик пасайишини билиш жуда муҳимдир. Масалан, мустаҳкамликнинг сезиларли пасайиши ҳароратнинг ошиши ёки ташқи таъсир коррозияси оқибати бўлиши мумкин ва ниҳоят ҳал қилувчи асос иқтисодий ечимга боғлиқ бўлиши мумкин. Якуний махсулотнинг таннархи қандай бўлади? Барча қўйилган талабларга ўзининг хоссаси билан идеал мос келувчи материал топиш мумкин, аммо бу жуда қимматга тушади. Бу ерда ҳам яна муайян муросага келиш керак. Якуний махсулотнинг нархига фақатгина материал нархи эмас балки тайёр махсулотнинг қолиплаш жараёни ҳаражатлари ҳам киришини ҳисобга олиш зарур. Турли характеристикадаги материаллар хоссаси ва тузилишининг боғлиқлиги, махсулот олиш технологияси ва келтирилган мезонларга кўра олим ёки мухандиснинг ақлий ва ишончли равишда материал танлаши мақсадга мувофиқ бўлади. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling