Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти
Download 236.05 Kb.
|
Биогеография Асослари
Экосистемаларнинг ўзгариши Бирор-бир биогеоценозни бир неча йил давомида кузатиш орқали унинг ўзгаришининг гувоҳи бўлиш мумкин. Бунда яшаш шароити, организмлар гуруҳи, жамоа-нинг тузилиш таркиби ва организмларнинг ўзаро муносабат хусусиятлари ўзгаради. Натижада биогеоценозда аввалгидек сифат жиҳатдан фарқланиш сезилиб қолади. Экосистемаларнинг маълум вақт ўтиши билан бирининг иккинчиси билан алмашиниш ҳодисаси сукцессия («сукцедо»— кимнинг ёки ниманинг изидан бориш демакдир) деган ном олган.
Жамоадаги ўзгаришларнинг икки асосий тури ажратилади: циклик ва аста-секин борадиган ўзгаришлар. Циклик ўзгаришлар ташқи муҳитнинг суткалик, мавсумий ва кўп йиллик даврий ўзгаришларида ҳамда организмлардаги эндоген маромларида намоён бўлади. Жамоанинг суткалик ўзгариши ўсимликлар ва айниқса ҳайвонлар учун тааллуқлидир. Нафас олиш, фотосинтез, модда алмашинишининг ўзгариши, гулларнинг очилиши ва юмилиши кабилар, ҳайвонларда эса турли систематик гуруҳдаги вакилларнинг суткалик фаолликнинг алмашиниб туриши, гулли ўсимликларнинг чанглатувчи ҳашаротларда қўниш интенсивлиги, йиртқич ҳайвонларнинг сутканинг ҳар хил вақтларида овга чиқиши ва ҳоказолар бунга мисол бўлади. Жамоа учун мавсумий ўзгариш ҳам характерли бўлиб, у жамоанинг ташқи қиёфаси ёки баъзи жиҳатларининг алмашиниши билан ифодаланади. Ташқи қиёфанинг ўзгариши жамоадаги ҳайвонлар таркибининг ёки ўсимликлар мавсумий ҳолатларининг ўзгариши билан боғлиқдир. Кўп йиллик ўзгаришлар об-ҳавонинг бир неча йиллар давомида ўзгариши—флуктация билан боғланган бўлиб, бунга мисол қилиб кенг баргли ўрмонларда турли йиллардаги меваларнинг ҳосилини олиш мумкин. Одатда, яхши ҳосил 2—4 йилда бир марта олинади. Мевалар ҳосили кам бўлган йиллари сичқонсимон ке-мирувчиларнинг сони ҳам камайиб кетади. Қушларда сойка учун ҳакалак (эманнинг меваси) ва бошқа дарахтларнинг меваси севимли озуқа ҳисобланади. Истеъмолчиларнинг сони камайган йили одатда юқори ҳосил олинади. Натижада уруғлар ялписига униб чиқади, ўртача ёшдаги дарахтлар ҳам яхши ривожланади,. чунки уруғлар билан озиқланувчи ҳайвонлар сони камайиб кетади. Мўл ҳосил ўз навбатида ҳайвонлар ва қушларнинг жадал кўпайишига сабаб бўлади. Шундай қилиб, юқори ҳосилдан бир йил кейин кемирувчилар ва қушлар сони ортиб кетади. Иккинчи йили эса кемирувчилар қонини сўрувчи каналарнинг сони ортади. Ҳайвонлар сони кўпайган йили ёки келгуси йили ҳосилдорлик тушиб кетади. Шунинг учун ҳайвонларнинг сон жиҳатдан ўсиши тўхтайди. Шу даврда дарахтлар мўл ҳосил беради, бу ўз навбатида ҳайвонлар сонининг ортишига олиб келади. Жамоанинг аста-секин ўзгаришлари натижасида бир жамоа иккинчиси билан алмашинади. Бундай ўзгаришларнинг сабаби жамоага узоқ вақт давомида ташқаридан маълум бир йўналишдаги омилнинг таъсири натижасидир. Биоценозлардаги бундай алмашиниш экзогенетик алмашиниш деб аталади. Агарда жамоанинг тузилиши моддалашиб, турлар таркиби камайиб, ҳосилдорлик ҳам пасайиб кетса, дегрессион алмашиниш келиб чиқади. Эндогенетик алмашинишлар жамоанинг ичидаги ўзгаришлар натижасида пайдо бўлади. Агарда жамоа ҳаёт йўқ жойда ривожлана бошласа, бирламчи сукцессия деб аталади. Бир жамоанинг иккинчиси билан алмашиниши эса иккиламчи сукцессия ҳисобланиб, бу яшаш шароитининг кескин ўзгариши ёки жамоа таркибида сезиларли ўзгаришлар содир бўлиши натижасида келиб чиқади. Жамоанинг ҳаёт йўқ жойда, яъни қуриб қолган чўл ва денгизлар, қумли ётқизиқлар, яланғоч қоялар, тош шағалли жойларда ривожланиши уч босқичда боради. Ҳаёт бўлмаган жойларга тирик организмларнинг келиб қолиши тасодифий ёки субстратнинг хусусиятлари билан боғлиқ бўлади. Тасодифий келиб қолган маълум ўсимлик уруғларининг ушбу майдонда униб, ривожланиши қандайдир ҳайвон турларининг ҳам келишига олиб келади. Бу ерга келиб қолган организмларнинг ҳаммаси ҳам яшаб кетавермайди. Дастлабки организмлар ўсимликлар ҳисобланиб, консументлар ўсимликларсиз яшай олмайди. жамоанинг ривожланишидаги бу босқич дастлабки боскич дейилади. Бу босқич турлар таркибининг турғун эмаслиги, айрим ўсимликларнинг тарқоқ ҳолда ўсиши ҳамда бир-бирларига етарли таъсир кўрсата олмаслиги билан тавсифланади. Аммо ташқи муҳит билан бўлган алоқа ва унга таъсир этиш кабилар маълум даражада амалга ошади. Дастлабки босқичдаги жамоанинг ўзгариши ўсимликларнинг вегетатив ёки уруғ ёрдамида кўпайиши, янгиланиши билан бошланади. Ана шу вақтда ҳайвонлар ҳам кўпая бошлайди. ёш индивидлар эгаллаган майдон кенгаяди, ўсимликлар қопламида маълум турлардан иборат ҳудудлар ҳосил бўлади. Жамоанинг таркибини шу даврда ҳам барқарор деб бўлмайди. Янги турларнинг келиб қўшилиши давом этади. Жамоанинг тузилмаси анча содда, аммо жамоада турлар ўртасидаги рақобат маълум даражада роль ўйнайди. Жамоанинг ушбу босқичи гуруҳланиш деб аталади. Ниҳоят организмларнинг биргаликда ҳаёт кечириши экологик дифференциациянинг шаклланишига олиб келади. Ёруғсевар ўсимликлар тагида соясевар ўсимликлар ўса бошлайди, ҳар хил тартибдаги консументлар келиши натижасида анча мураккаб озуқа занжирлари ва консорциялар вужудга келади, турлар таркиби барқарорлашади. Ўсимлик ва ҳайвонларнинг жамоада бундай ривожланиш босқичи шаклланган жамоа деб аталади. Кейинчалик жамоанинг ривожланиши янада ҳам ташқи муҳит билан боғлаиган муносабатлар уйғунлиги билан давом этади. Жамоанинг ташқи муҳит билан уйғунлиги чет эл адабиётларида климакс деб аталади. Иккиламчи сукцессиялар жамоанинг аста-секин ташқи муҳитга таъсир этиб уни ўзгартириши ёки тўғридан-тўғри ташқи таассуротлар натижасида келиб чиқиши мумкин. Ташқи таассуротлар натижасида алмашиниш ўз-ўзидан ёки тўсатдан бўлиши мумкин. У иқлим, тупроқ, тирик организмлар ва ёнғин ҳамда инсон таъсири кабилар билан боғланиши мумкин. Аста-секин ўзгарувчи иккиламчи сукцессияларга мисол қилиб сув ҳавзасининг ўт босиши, дашт жамоасининг ўрмон билан алмашиниши кабиларни кўрсатиш мумкин. Жамоанинг тўсатдан алмашиниши ҳар хил характердаги ҳалокатли таъсирлар натижасида содир бўлади. Булар сув босиш, сурилиш, ёнғин, ерни ҳайдаб юбориш, ўрмонларни кесиш ва ҳоказолардир. Тўсатдан жамоанинг алмашиниши турларнинг ҳалок бўлиши ва унинг кейинчалик аста-секин тикланишида кузатилади. Download 236.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling