Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти
Download 236.05 Kb.
|
Биогеография Асослари
Верешатниклар. Ғарбий ва Шимоли-ғарбий Европада, чунончи Шимолий Франция, Бельгия, Голландия, Ирландия, Дания ҳамда ва Германия Федератив Республикасининг шимолий районлари бўйлаб, Болтиқ денгизи бўйида, Скандинавияда махсус ўсимликлар типини ажратиш мумкин. Бу типни ташкил этувчи ўсимликларнинг барглари доимо яшил, анча дағал ва кичик бўлиб, кўпинча бутасимон ва чала бутасимон вакиллардан иборат. Улар асосан верескдошлар оиласига кирувчи ўсимликлар бўлиб, барглари одатда майда ва зич жойлашган, нинасимон. Бу хилдаги барг тузилишига эга бўлган ўсимликлар одатда верешатниклар деб аталади.
Верешатниклар одатда салқин ва нам океан иқлими ҳамда подзоллашган қумли ва торфли тупроқлар мавжуд бўлган Атлантика океани бўйидаги областларда учрайди. Бу хилдаги жойлар Европада жуда кўп. Верешатниклар типидаги бундай группа ўсимликлар қарағай ўрмонларининг қирқилиши ва ёнғинлар натижасида очилиб (бўшаб) қолган майдонларда иккиламчи ўсимликлар сифатида пайдо бўла бошлайди. Бундай жойларни ўзлаштириш ва уларни маданий экинлар майдонига айлантириш анча қулайдир. Шундай қилиб, верешатниклар группасини ташкил қилишда верескдошлар оиласи вакилларидан ташқари эмпетрадошлар, миртадошлар, дуккакдошлар каби оилаларнинг вакиллари ҳам иштирок этади. Бу жойларда энг кўп учрайдиган ўсимликлардан эрика (Erica tetralix), вереск, толокнянка, водяника, брусника, черника, голубнка ва арча (Luniperus communis) кабиларни кўрсатиш мумкян. Тупроқ юзини хилма-хил лишайниклар ва мохлар қоплаган бўлади. Бу кичик зонанинг асосий қисми Шарқий Европа текислигида жойлашган. У Скандинавиядан бошланади. Ғарбда Европадаги ва Шарқдаги тайга ўрмоилари ўзининг жанубий чегараларида баъзи бир кенг баргли дарахтлар билан-биргаликда учрайди. Бундай жойларда эман, заранг, арғувон, шумтол, қайрағоч, каби кенг баргли дарахтлар қорақарағай, пихта каби нинабарглилар билан бирга ўсади. Бундай майдонлар Болтиқ денгизи бўйидан бошланиб, МДҲ нинг Европа қисми ва Урал тоғигача ингичка минтақа ташкил қилади. Қорақарағай-эман ўрмонлари, хусусан МДҲ нинг Псков, Калинин, Москва, Рязан областларида, қорақарағай-пихта-эман ўрмонлари эса Горький области, Чувашистон ҳамда Татаристон автоном республикалари ҳудудида кенг тарқалган. Бундай ўрмонларда юқорида кўрсатилган кенг баргли ўсимликлардан ташқари четан (рябина), ўрмон ёнғоғи (орешник), итжумрут (крушнна), учқат берескелет каби буталар, медуница, қўзигул қарғатуёк, ландиш, илончирмовиқ сингари ўтлар ҳам учрайди. Болтиқбўйи республикаларининг баъзи областлари, Ғарбий Белоруссия ва Қарпатда нинабарглилар қорақайин ва граб каби кенг баргли дарахтлар билан бирга ўсади. Аралаш ўрмонлар кичик зонасининг мавжудлигини музлиқ даври ва ундан кейинги даврда нинабарглилар билан кенг баргли ўсимликлар ўртасидаги таъсирнинг натижаси деб хисоблаш керак. Музлик даври тугагач кенг баргли ва нинабаргли ўрмонлар шимолга қараб силжий бошлаган. Кейинчалик иклимнинг бир оз салқинлаша бориши, намликнинг ортиши натижасида қорақарағай ўрмонлари яна жанубга томон қайтиб, эман ўрмонларини сиқиб чиқара бошлаган. Бу процесс ҳатто ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда. Шимолий Америкада аралаш ўрмонлар Атлантик океаннинг шарқий соҳилида нинабаргли дарахтлар кенг баргли дарахтлар билан бирга ўса бошлайди. Бу ерда заранг, арғувон, шумтол, қорақайин, эман, тоғтерак, бальзамтерак, оқ қайин, лола да-рахти бальзам пихтаси, веймут қарағайи каби нинабарглилар билан бирга учрайди. Аралаш ўрмонлар таркибида 5—6% чиринди бўлган қорамтир чимли подзол тупроқли районларда ўсади. Баргли ўрмонлар учламчи даврда турларга жуда бой бўлган. Тўртламчи даврга келиб турлар сони камайган. Бу хилдаги ўрмонлар баъзан ёзда яшил ўрмонлар деб ҳам юритилади. Баргли ўрмонлар одатда барги кенг (йирик) бўлган дарахтлар ҳамда барг пластинкаси анча кичик бўлган дарахтлардан ташкил топган. Шунга кўра улар кенг баргли ўрмонлар ва майда баргли ўрмонлар деб аталувчи кенжа группаларга бўлинади. Download 236.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling