Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти


Download 236.05 Kb.
bet63/66
Sana22.12.2022
Hajmi236.05 Kb.
#1041578
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66
Bog'liq
Биогеография Асослари

Заранг (Асеr) —бўйи 25—30 м келади, 100—150 йил яшайди. Ширали ўсимлиқ ёғочи юқори сифатли, дурадгорчиликда кенг фойдаланилади.
Граб (Carpinus) — 300 йилгача яшайди, бўйи 20—25 м келадиган сояга чидамли дарахт. ёғочи жуда оғир ва пишиқ бўлганлиги учун қишлоқ хўжалик машиналарининг ёғочли қисмларини тайёрлашда ишлатилади. Баргида 3—12,5% гача ошловчи моддалар бор. Улардан терини ошлашда, меваси (ёнғоғи) дан эса озиқ-овқат сифатида фойдаланилади. Бир гектар майдондаги 100—120 ёшли граблардан 1,5 тгача ҳосил олиш мумкин.
Қорақайин (Ғаgus) — бўйи 30—40 м, 500 йилгача яшайди, 20 йилда ҳосил бера бошлайди. Ёнғоқ шаклидаги меваси тар-кибида 50% гача мой бўлиб, ундан озиқ-овқат саноатида фойдаланилади. ёғочи жуда пишиқ ва юқори сифатли бўлганлиги учун сув ости иншоотларини қуришда, мебель ва музика асбоблари тайёрлашда ишлатилади.
Бахмал ёки амур пўкак дарахти (Phellodendron — 300 йил яшайди, бўйи 20—25 м гача етадиган манзарали дарахт. Ундан асосан пўкак тайёрланади.
Каштан (Castanea) — ёввойи ҳолда ва баъзан маданий ҳолда ўсади, бўйи 25—30 м келади, 10—15 ёшда ҳосилга киради. Мевасининг таркибида 62% крахмал, 17% шакар, 6% оқ-сил, 2% мой бор. Ундан озиқ-овқат сифатида фойдаланилади.
Юқорида кўрсатилган асосий дарахтлардан ташқари ўрмон ҳосил қилишда буталар,. ўтлар, спорали юксак (мохлар, папоротниклар, плаунлар) ва тубан (замбуруғлар, лишайниклар) ўсимликлар ҳам қатнашади. Улардан хўжаликнинг турли соҳаларида кенг миқёсда фойдаланилади.
Ўрмон зонасидаги ерлардан ҳар хил экинларни экишда фойдаланилади. Мўйна берувчи ёввойи ҳайвонларнинг яшаши, чорва молларини боқиш, асаларичиликни ривожлантириш, турли хил дори-дармон ўсимликларни медицинада қўлланилишида хилма-хил мевали буталардан озиқ-овқат саноатида фойдаланишда ўрмонларнинг аҳамияти катта. Булардан ташқари ўрмонлар тупроқни ювилиб кетишидан сақлашда, ёғин сувларининг йил давомида ерга текис шимилишида, экинзорларнинг доимо намланиб туришида, шунингдек, микроиқлимни қулай бўлишида, шамолнинг зарарли таъсир кучини пасайтиришда ва ҳавонинг доимо соф бўлиб туришида жуда катта аҳамиятга эга. Хуллас, ўрмон ва ўрмон ўсимликларияинг аҳамияти чексиздир.
Кўпчилик мамлакатларда ўрмонлардан аёвсиз фойдаланиш оқибатида ўрмонлар майдони кескин қисқариб бормоқда. Масалан, Шимолий Америкадаги ўрмонлар майдони яқин ўтмишда 365 миллион гектарни ташкил этган бўлиб, унда 1100 турдан иборат дарахт ўсган. Шундан 100 га яқин тури саноат аҳамиятига эга бўлган. XX аср бошларига келганда эса. Америкада атиги 262 тур дарахт сақланиб қолган ва умумий ўрмон майдони 225 миллион гектарни ташкил этган. Чунончи, Грециянинг 65% майдони ўрмонлар билан қопланган бўлиб, XIX аср охирларига келганда бу кўрсаткич 15% га тушиб қолган. Шундан атиги 4% и унумли ўрмонлар майдони ҳисобланган. Испаниянинг майдони илгари деярли ўрмон билан қопланган бўлса, кейинчалик эса шу майдоннинг 1/8 қисмидагина ўрмонлар сақланиб қолган. Дунё бўйича мавжуд бўлган ўрмон майдонларининг 22% ини МДҲ ҳудуд-сидаги ўрмонлар ишғол этади, яъни 9100 млн. га дан иборат. МДҲ ўрмонларида 1500 тур дарахт ва буталар мавжуд. Шу ўрмонларнинг 78% майдониди нинабаргли ўрмонлар ишғол этади. Ҳар йили МДҲ да 2,5—3,5 миллион гектар майдонда ўрмон дарахтлари қирқилади ва учдан бир ҳисса майдонда янги ўрмонлар барпо этилади.
Аммо объектив анализ қилинганда кейинги 50 йил ичида МДҲнинг Европа қисмидаги ўрмонлардан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиб, уларнинг ўрнига янги ўрмонлар барпо этиш ишига етарли эътибор берилмаганлиги маълум бўлди. Ўрмонлардан нотўғри фойдаланиш оқибатида эса 40% қорақа-қарағай ўрмонлари майдони қайин-тоғтерак ўрмонларига айланган. Маълумки нинабаргли хусусан, қорақарағай ўрмонлари кесилгач улар ўрнида ёғочи паст сифатли қайин ва тоғтерак дарахтлари тез ўсиб ўрмон ҳосил қилган.
Шунинг учун бугунги кунда янги ўрмонлар барпо этиш иши энг зарур проблемалардан бири деб ҳисобланмоқда ва ўрмонлар майдонини қисқартмаслик шарти билан улардан унумли фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш илмий асосда ташкил қилинмоқда

Download 236.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling