Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти


Ҳудудий мажмуали экологик муаммолар


Download 236.05 Kb.
bet65/66
Sana22.12.2022
Hajmi236.05 Kb.
#1041578
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66
Bog'liq
Биогеография Асослари

Ҳудудий мажмуали экологик муаммолар. Бу тоифадаги экологик муаммолар маълум табиий комплексга тегишли бўлиб, ресурсларда оқилона фойдаланмаслик натижаси таркиб топади. Бу тоифадаги бир неча сабаблар ва омиллар иштирок этганлиги туфайли муаммолар мажмуалиги билан ажралиб туради. Баъзан йирик ҳудудларда фақат бир омил таъсирида ушбу муаммо ривожланиши мумкин. Орол денгизи ва Оролбўйи воҳаларида грунт сувлари сатҳини кўтарилиб кетиши натижасида мелиротив-гидроэкологик вазиятни ёмонлашуви, ариқ минтакада чўллашиш ва бошка ҳудудий мажмуали муаммолар энг долзарб, ўзгарувчан, оқибати салбий ходисаларни кенг тарқалишига олиб келаётганлиги билан тавсифланади.
Табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ ва ҳудудий мажмуали экологик муаммолар мураккаблиги, кўп омиллиги, серқирралиги ва кўп вақтдан бери шаклланиб келаётганлиги ҳамда уларнинг барчасини бир-бирлари билан боғлиқ ўзаро алоқада, таъсирида бўлганликлари сабабли уларни ечими хам ўта мураккаблиги, чалкашлиги билан характерланади. Бу борада энг долзарб, энг динамик, устивор, бош муаммолар гурухи аниқланиши ва улар билан тўғридан-тўғри (бевосита) хамда бевосита ва алокада бутан (1 даражали узаро таъсир ва алоқа) муаммолар ажратилиши максадга мувофиқ. Улар муаммолар гурухлари орасида бошловчи (харакатга келтирувчи) функциясини бажараётганликлари туфайли умумий маълум тезликда (фаолликда) харакатга келадилар. Шуни эътиборга олиб умумий ечим стратегиясини танлашда бошловчи ёки харакатга келтирувчи бош фаол муаммолар аникланиб ечим тактикаси сасоланиши мақсадга мувофиқ.
Ўзбекистонда бош экологик муаммолар сифатида бизнингча, сув, ep, атмосфера ҳавосини ифлосланиши ва ўсимликлар деграциясини кўрсатиш мумкин, чунки барча муаммолар тизимларидан йўналган фаразий алоқа ва таъсир йўналишлари шу бош муаммоларга келиб тақалади. Улар орасида сув ва ep муаммолари энг устивор бош муаммолар бўлиши мумкин. Республика ҳудудининг ариқ шароитида сувга бўлган талаби (Ўзбекистонда сув танқислиги 70-йиллардан бошлаб сезила бошланган ва бу жараён бундан буён ҳам жиддийлашиб боради) катта, лекин у чегараланган, хар қандай талаб белгиланган лимитдан ортмаслик керак ёки сувни иктисод килиниши хисобга янги талабни қондириш мумкин. Мазкур сув танқислиги шароитида мавжуд сув ресурсларини антропоген ифлосланиши муаммони янада жиддийлаштирмоқда, бунда дарёларнинг ўрта ва қуйи оқимларида ахолини ичимлик суви билан тўлиқ таъминлашни иложи бўлмаяпти, шунингдек суғорма ерларга дарёларнинг шўр сувлари билан ортиқча туз келиб тўпланмоқда. Бунда орол, вохаларда грунт сувлари сатҳини кўтарилиши натижасида гидромелиоратив ва гидроэкологик вазиятлари танг муаммолари, сунъий томонлама кўлларни вужудга келгани, каналлардан сувни грунтга шимилиб ўтиши (у 30-35% ни ташкил қилади), суғориш техникасининг етарли даражада самарадор эмаслиги (40-45% сув тупроқка шимилишга сарф бўлади) ва бошқа жараёнлар сув муаммосини кескинлаштирмоқда. Ep усти сувларининг ифлосланиши ep ости сувларини сифатини бузилишига таъсир этмоқда.
Сув муаммоларининг ечими борасида бош тадбир, бизнингча, аввало сувдан расамадига яраша фойдаланишни йўлга қўйиш, буни биринчи навбатда суғорма деҳқончиликда қулланиши талай сув ҳажмини иқтисод килишга имкон беради. Суғориш меъёрини гидромодуль район кўрсаткичларига қадар камайтириш билан 20-30% сувни тежаш мумкин. Мавжуд суғориш техналогиясини жорий этиш билан яна 30-40% сув ҳажмини иктисод килишга эришилади. Эгат оралаб суғоришни замонавий суғориш технологияси - ёмғирлатиб, тупроқ остидан томчилатиб, дискрет усулларини қўллаш катта самара беришлиги аввалдан фанга маълум, чет элларда амалда кенг қўлланилмоқда.
Суғориш меъёрини биологик меъёрга қадар камайтириш билан суғориш сувларини грунтга бекорга шимилиб ўтадиган қисмини чеклаш имконияти вужудга келади. Бу билан грунт сувларини вужудга келтирадиган суғориш сув хажми кескин камаяди ва шу билан бирга кайтган сувлар микдори хам ўз навбатида босқичма-босқич камая боради. 50-йилларнинг охирларигача республикада қайтган сувлар деярли бўлмаган, чунки экинларни суғориш меъёр асосида олиб борилган.
Сувни саноат, транспорт, қурилиш, балиқ хўжалиги, маиший-коммунал хизматларида хам янги технологияни қўллаш, сувдан фойдаланишни барча сохаларда меъёрлаш, сувдан фойдаланишнинг пуллик йўлига ўтиш, айниқса ифлослантирилганлиги учун катга ҳажмда жарима тўлашни жорий этиш муаммони ечимини тезлаштиради. Бу борада мутахассислар иштирокида ўлкада сувдан фойдаланишнинг илмий асосланган стратегияси ва тактикасини хар томонлама хамда чуқур ишлаб, ресурслардан фойдаланувчилар ва олимлар, мугахассислар ўртасида мухокама қилиб, ишланган илмий концепция ишлаб чиқилиши мақсадга мувофик. У кўп йилга мўлжалланган бўлиши ва боскичма-боскич амалга оширилиб бориши лозим.
Ердан фойдаланиш, айниқса суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишни амалга ошириш энг аввало ерларнинг мелиоратив холатини тубдан яхшилаш билан эришиш мумкин. Бу борада тупроқларни шўрсизлантириш мелиорациясини амалга ошириш билан вохаларнинг ярмидан кўп қисмидаги шўр ерларни ахволини сифат жихатдан бутунлай ўзгартиришга эришиш асосий масала бўлиши керак.

Download 236.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling