Такрорлаш ва муҳокама қилиш учун саволлар.
1. Абу Наср Форобийнинг «Бахт-саодатга эришув» асарини мутолаа қилинг ва
алломанинг қуйидаги қарашларини ёзма баён этинг:
а) инсоний камолотга эришувда ақлий билишнинг аҳамияти.
б) иродавий фазилатларни шакллантириш ва
одатга айлантиришда инсон
қудрати, таълим ва тарбиянинг кучи ҳақида.
в) ёшларнинг касб-ҳунар ва иш-тажрибани эгаллаши тўғрисида.
2. Ёш даврлар психологияси ва педагогик
психология фанининг вужудга
келиш сабабларини кўрсатинг.
3. Турли даврларда психик ривожланиш ҳақидаги талқинларнинг
моҳиятини ёритиб беринг.
4. Фаннинг предмети, назарий ва амалий вазифалари нималардан иборат? Унинг
истиқболи ҳақида нима дея оласиз?
5. Ёш даврлар психологияси ва педагогик психологияда тадқиқотларни
ташкил этиш ва илмий методлари ҳақида маълумот беринг.