Мавзу : Ёш даврлар психологияси фанининг предмети ва вазифалари
Download 136.83 Kb. Pdf ko'rish
|
1-Мавзу маъруза(3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Анкета методи
3.
Психологик-педагогик эксперимент- ўқувчиларнинг психологик хусусиятларини табиий шароитда махсус усуллар ёрдамида ўрганишдир. Мазкур эксперимент ўқувчиларни махсус уюштирилган таълим шароитида мақсадга мувофиқ улардан ўзгаришларни кўзатишни тақозо этади. Бу эксперимент аниқловчи ва таркиб топтирувчи босқичлардан иборат бўлиб, махсус уюштирилган таълим таркиб топтирувчи эксперимент жараёнида олиб борилади, У қуйидаги тўзиляшга эга: экспериментатор ёки тадқиқот олиб борувчи, синалувчилар, фараз, режа, йўл-йуриқ, тажрибанинг бир-бирига боғлиқ бўлган ва боғлиқ бўлмаган, ўзгарувчан, назорат қилинадиган ва қилинмайдиган қисмлардан иборат. Экспериментал тадқиқотнинг асосий босқичлари: фаразни илгари суриш, методикани танлаш, экспериментни режалаштириш, олинган маълумотларни ишлаб чиқиш, тахлил этиш ва изоҳлашдан иборатдир. 4. Анкета методи. Кишилар психикасини оммавий сўроқ асосида ўрганиш демакдир. Бу метод ёрдамида турли ёшдаги одамларнинг психологик хусусиятлари, нарса ва ҳодисаларнинг муносабатлари ўрганилади. Анкета одатда уч турда ўтказилади. Уларнинг биринчн тури англашилган мотивларни аниқлашга мўлжалланган саволлардан тўзилади. Иккинчи турида ҳар бир саволнинг бир нечтадан тайёр жавоблари берилади. Учинчи турдаги анкетада синалувчига ёзилган тығри жавобларни баллар билан баҳолаш тавсия этилади. Анкетадан турли ёшдаги одамларнинг лаёқатларини, муайян соҳага қизиқишлари ва қобилиятларини ўзига, тенгдошларига, катта ва кичикларга муносабатларини аниқлаш мақсадида фойдаланилади. Тарқатилган анкеталар йиғиштирилади ва электрон ҳисоблаш машиналарида ҳисобланади, атрофлича миқдорий таҳлил қилинади, сўнгра тадқиқотга якун ясалиб, илмий ва амалий йысинда хулосалар чиқарилади. Анкета методи инсон психикасини ўрганиш учун бой маълумотлар тыплаш имконини беради. Бирок, унда олинадиган маълумотлар доимо холисона хусусиятга эга бўлавермайди. Бундай камчиликка йўл қўймаслик учун анкета ичидати назорат вазифасини бажарувчи саволларни пусха ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Download 136.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling