Мавзу : Ёш даврлар психологияси фанининг предмети ва вазифалари


 Ҳозирги замон ёш даврлари психологияси ва педагогик психология


Download 136.83 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/12
Sana22.04.2023
Hajmi136.83 Kb.
#1380180
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-Мавзу маъруза(3)

1.4. Ҳозирги замон ёш даврлари психологияси ва педагогик психология 
фанининг асосий вазифалари 
Ёш даврлар психологияси ва педагогик психодогия фани ҳам психология 
илмининг бошқа соҳалари сингари ўзининг илмий-тадқиқот методларига эга. 
Психологик қонуниятларни муайян режа асосида олиб бориладиган текширишлар 
туфайлигина холисона аниқлик киритиш мумкин. Психологик тадқиқотлар жараёнини 
қуйидаги асосий босқичларга бўлиш мақсадга мувофиқдир: 
1. Муаммонинг қўйилши. Ҳар қандай илмий-текшириш ишлари каби
психологияда олиб бориладиган илмий текшириш ишлари ҳам назарий ва амалий
аҳамиятга эга бўлган муаммони аниқлашдан, шунингдек бу муаммо фанда
қанчалик ёритилганлигини аниқлаш мақсадида мазкур мавзуга оид илмий ва махсус 
адабиётларни тахлил қилишдан бошланади. 
2. Тадқиқот методикасини танлаш. Психологик тадқиқотлар турли методлар
{бу методлар ҳақида қуйида батафсил фикр юритилади) билан олиб борилади.
Текширишларнинг муваффақиятли чиқиши кўп жиҳатдан методни тўғри танлашга 
боғлиқ бўлади. 
3. Маълумотларни тўилаш. Тўпланган маълумотлар ўрганилаётган муаммога 
мос бўлиши ёки уларни тўплаш мақсадга мувофиқ равишда олиб борилиши зарур. 
Илмий маълумотларга бўлган асосий талаблар - бу уларнинг холисона, тўла ва
изчил бўлишидир. Тўпланган маълумотлар ўрганилаётган муаммони ҳар
жиҳатдан тавсифлаб бериши керак, 
4. Маълумотларни қайта ишлаш. Тўпланган маълумотларни математик
ва мантиқий жиҳатдан ишлаб чиқиш умумийликни, хусусийликни топиш ва 
уларни тасодифий маълумотлардан ажраташ имконини беради. Бунда тўпланган 
маълумотларнинг ўртача миқдори (арифметик, квадрат ва ҳоказо), процентлари 
аниқланади, сонларга оид маълумотлар жадвалларга жойлаштирилади, график, 


диаграмма ва чизмаларда ўз аксини топади. Мураккаб мўтаносибликдаги 
маълумотларни топишда эса вариацион статистика методлари қулланилади. 

Download 136.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling