Мавзу : модда сарфи ва миқдорини ўлчаш режа : навои иссиклик електр станцияси хакида маълумот асосий маълумотлар ва таснифи


УЛЬТРАТОВУШЛИ, ИССИҚЛИК ВА ИОНЛИ САРФ ЎЛЧАГИЧЛАР


Download 1.23 Mb.
bet8/10
Sana09.06.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1470654
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Hisobot Sarfni olchash

УЛЬТРАТОВУШЛИ, ИССИҚЛИК ВА ИОНЛИ САРФ ЎЛЧАГИЧЛАР
И флосланган, тез кристалланадиган ва агрессив суюқликлар, шунингдек, тез ўзгарувчан ва пульсланувчи оқимлар, айниқса, электр ўтказмайднган суюқликлар сарфини ўлчашда индукцион сарф ўлчагичларни ишлатиб бўлмаган ҳолларда ультратовушли қурилмалардан фойдаланилади. Сарф ўлчашнинг ультратовушли усули қувурга нисбатан ультратовуш тезлигининг оқим тезлигига боғлиқлигига асосланган. Товуш тўлқинининг ҳаракатдаги муҳитда тарқалишида товушнинг манбадан қабул қилувчи қурилмага етиб бориш тезлиги фақат товушнинг тезлигига эмас, балки ҳаракат қилувчи муҳитнинг тезлигига ҳам боғлиқ бўлади. Сарф ўлчашнинг ультратовушли принципи шунга асосланган. Агар товуш тўлқини оқим йўналишида ҳаракат қилса, уларнинг тезлиги қўшилади, товуш оқимга қарши йўналса, тезликлар айирмаси топилади. Ультратовушнинг оқим бўйича ва унга қарши йўналишдаги тезлигининг фарқи оқим тезлигига, бинобарин, оқаётган суюқлик сарфига мутаносиб. ультратовушли сарф ўлчагичларнинг ишлаш принципи қуйидагиларга асосланган:

  1. ультратовушнинг оқим бўйлаб ва унга қарши йўналишдаги вақт тафовутини ўлчаш;

  2. ультратовуш тебранишларининг оқим бўйлаб ва унга қарши йўналишдаги тебранишлари фазаларининг силжишини ўлчаш;

  3. автотебранишлар схемаси вужудга қелтирган ва шу билан бирга оқим бўйлаб ҳамда унга қарши иўналишда ҳосил килинган ультратовуш тебранишлари частотасининг айирмасини ўлчаш.

Ультратовушли сарф ўлчагичлардан бирининг тузилиш схемаси 9 - расмда кўрсатилган. Бу асбоб икки каналли фазавий схема бўйича ишлайди. Ультратовушли сарф ўлчагичлар қуйидаги асосий қисмлардан иборат: УТГ-ультратовуш генераторининг таъминлаш манбаи; НЎ1, ва НЎ2 нурланувчи ўзгарткичлар; ҚП1 ва ҚП2-қабул қилувчи пьезоўзгарткичлар; ФҚ-фаза ўзгартирувчи қурилма, фазавий силжишларни ўзгартгичлар канали асимметрияси йўли билан бартараф этади; К-электрон кучайтиргич, ЎА - ўлчаш асбоби. Ўлчаш асбоби сарф бирлигида даражаланади. Пьезоэлементлар сифатида, кўпинча, барий титанатдан ишланган пластинкалар ишлатилади. Пьезоэлементлар кварц, титанатцирконий, сопол ҳамда магнитострикцион бўлиши мумкин.
Ультротовуш импульслари қувур ўқига шундай бурчакда юбориладики, уларнинг бир каналдаги йўналиши оқим йўналишига мос келсин, иккинчи каналдаги йўналиши эса окимга қарши боради. Суюқлик ҳаракатсиз булган пайтда импульсни D масофага узатиш вақти қуйидагича
(19)
бу ерда, τ-импульсни узатиш вақти, с; Са-суюқликдаги товушнинг тарқалиш тезлиги, м/с.
Агар суюқлик v тезликда ҳаракат қилса, йўналишдаги товушнинг тарқалиш тезлик компоненти v cos 0 каби ифодаланади. Импульснинг нурланувчи манбалар орасидаги оқим йўналишида тарқалиши:
(20)
оқимга қарши йўналишда тарқалиши:
(21)
Иккала каналдаги частоталар фарқи:
(22)
∆f - частоталар фарқи, Гц; θ-суюқликда тўлқинларнинг тарқалиш, бурчаги
Шундай қилиб, суюқлик ҳаракатининг тезлигини курсатувчи частоталар фарқи фақат шу тезликка боғлиқ. Ультратовуш сарф ўлчагичлар сарфни контактсиз ўлчашни таъминлайда ва бошқа усулларни қўллаб бўлмаган ҳолларда фойдаланилади. Мураккаблиги туфайли бу aсбоблар кенг тарқалмаган. Уларнинг катта камчиликлари: асбоб курсатишга ўлчанаётган мухитнинг физик-кимёвий хоссаларининг ўзгариши ҳамда муҳитнинг ҳарорати, ультратовуш тезлигига тасир этади. Асбобнинг асосий хатоси ўлчаш чегараси (7000 л/соат)нинг ±2% ини ташкил қилади.

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling