Мавзу : Организимни асосий тизимларни функциоанал ҳолатини баҳолаш усуллари. Нафас, вегетатив нерв системаси, юрак қон томир тизимларни функционал ҳолатини баҳолашда қўлланиладиган синамалар


Download 194.91 Kb.
Sana24.04.2023
Hajmi194.91 Kb.
#1395794
Bog'liq
Farhod reblitallogiya


TOSHKENT TIBBIYOT AKADEMIYASI 2-DAVOLASH FAKULTETI 303-A TALABASI MUHAMMADIYEV FARHOD REABLITALOGIYA FANIDAN MUSTAQIL ISHI
Мавзу :Организимни асосий тизимларни функциоанал ҳолатини баҳолаш усуллари. Нафас, вегетатив нерв системаси, юрак қон томир тизимларни функционал ҳолатини баҳолашда қўлланиладиган синамалар.
Функционал ҳолатни баҳолаш асосида алоҳида аъзолар ѐки организм тизимини турли хил таъсирлар натижасида функцияси ѐки структурасини ўзгариши ѐтади. Ўзининг характерига қараб турли бўлиши мумкин. Спорт тиббиѐтида функционал синамалар текширишда қўлланилади: - юрак-қон томир тизими; - нафас йўллари; - вегетатив асаб тизими; - вестибуляр анализатор; - умумий иш қобилиятини; - организмни энергетик потенциали.
Клиник амалиѐтларда функционал юкламалар яширин патологияларни аниқлашда, шунингдек реабилитацион дастурни фойдалилигини баҳолашда қўлланилади. Спортчини мусобақаларда фаолиятини тавсифига боғлиқ равишда етакчи функционал тизимлар: 1.Циклик ишни максимал қувватда бажарилишида марказий асаб тизими, асаб-мушак аппарати. 2.Циклик ишни катта ва субмаксимал қувватда бажарилишида гомеостазга жавобгар тизимлар кардиореспиратор тизим, МНТ, асаб-мушак аппарати. 3.Циклик ишни ўрта қувватда бажарилиши – кардиореспиратор тизим, эндокрин тизим, МНТ. 4.Циклик машқларни турли хилда бажаришда – МНТ, асаб-мушак аппарати, сенсор тизим.
Клиник текширув ва функционал синамалар Функционал синамалар, тестлар амалиѐтида спортчининг функционал имкониятларини, заҳирасини ва турли хил тизимларининг мослашишини ўзига хослигини баҳолашга имконият яратади. Буларнинг ҳаммаси спортчининг мусобақада муваффақиятли қатнашиши, техник билим ва тактик режаларини амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади. Шифокорларни клиник ишида функционал синамалар организмнинг яширин патологиясини, реалибилтация дастурларини қўллаш самарадорлигини, ногиронлик даражасини аниқлаш учун фойдаланилади. Оптимал функционал ҳолатлар диспетчер, кончи, ўрмон кесувчи, конвеер ишлаб чиқариш ишчилари, студент ва бошқа ижтимойи гуруҳ аъзоларининг самарали ишлашлари учун катта аҳамиятга эга. Турли хил спорт турлари, меҳнат фаолиятида ҳам алоҳида тизим ва организмга мос талаблар қўйилади, уларни аниқлаш учун мос функционал синималар ва тестлардан фойдаланилади.
Жисмоний зўриқишли синималари. Улар бир, икки ва уч онли бўлиши мумкин. Бир онли синама Мартинэ синамаси инсонга30 секунд давомида 20 марта ўтириб туришли зўриқишни синама қилиб, у организмнинг зўриқишга жавоб реакциясини анализ қилишга имкон беради. Агар 20та ўтириб туришли зўриқишни 2 маротаба, улар орасида интервал 3минутдан бажарилса – синама икки онли ҳисобланади. Функционал ҳолатни баҳолаш учун имконияти кенгроқ, чунки иккинчи зўриқишдан сўнг организм ва тизимнинг бу зўриқишга мослашишини баҳолаш мумкин. Уч онли синамага Летунова синамаси киради. У 30 секундда 20 марта ўтириб туришдан, 3 минутдан сўнг турган жойида максимал темпда 15 секунд давомида югуришдан ва 4 минутдан сўнг турган жойида 180 қадам минутига бўлган тезликда 3минут югуришдан иборат.
Миқдорий дозадаги синималар. Шефард, Гарвард степ-тест, Новаки синамаси, жисмоний иш қобилияти аниқлаш PWC170, максимал О2 истеъмолини аниқлаш, изометрик зўриқишли синималари киради. Махсус синималар. - Бу синималарда мос, аниқ спорт туридаги спортчининг фаолиятидаги зўриқишлар ўхшатиб бажарилади. Боксчи учун сояси билан жанг, курашчи учун қўғирчоқ (чучела)ни отиш, баскетболчи учун баскетбол тўпини халқага отиб ўйнаш. Велосипедчи ва эшкакчини велоэргометр ва эшкак эшиш аппаратида ишлаши. Жисмоний зўриқишсиз синималар.Нафас олиш ѐки чиқаришда нафасни ушлаб туриш.Штанге ва Генчи, Розентал, Ромберг, ортоклиностатик, клиноортостатик синималар. Таркибида турли хил миқдорда О2, СО3 бўлган ҳаво билан нафас олиш синималари. Овқат қўшимчалари ва фармокологик препаратлар билан синималар. Юрак бўлмачаларини электростимуляцияси.
Download 194.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling