Мавзу : Суғурта ташкилоти молияси


Download 61.34 Kb.
bet1/5
Sana09.06.2023
Hajmi61.34 Kb.
#1473219
  1   2   3   4   5
Bog'liq
6-Мавзу


Мавзу : Суғурта ташкилоти молияси
РЕЖА:
1. Суғурта ташкилотининг даромадлари ва уларнинг гуруҳланиши.
2. Суғурта ташкилотининг харажатлари ва уларнинг таркиби.
3. Суғурта ташкилотларида молиявий натижани шаклланиши.
4. Суғурта ташкилотларини инвестицион фаолияти ва унинг мазмун-моҳияти.
5. Инвестицион фаолиятда мавжуд рисклар ҳақида тушунча ва унга ноқулай омилларнинг таъсири.


1. Суғурта ташкилоти ҳаётни суғурта қилиш борасида тузилган ҳар бир шартномада турли даражадаги суғурта тарифини қўллаши ёки даромадлилик меъёрини ҳар бир шартнома бўйича мустақил равишда ҳисоблаб чиқиши ва белгилаши мумкин. Ҳаётни суғурта қилиш класслари бўйича даромадлилик меъёрлари қатъий белгиланган бўлиши, унинг тариф ставкаларига ўзгаришлар киритиш эса, давлатнинг ваколатли органи билан келишилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Cуғурта ташкилотларида асосий даромад ва харажатлар ҳисоби ўзига хослиги билан фарқ қилади. Суғуртани амалга ошириш, қонунчиликда ман этилмаган бошқа фаолият билан шуғулланиш натижасида ҳисоб рақамига келиб тушган пул маблағларининг жами унинг даромади ҳисобланади.
Суғурта ташкилоти даромадларини гуруҳлашнинг турли вариантлари мавжуд. Улар ичида манбаларга кўра, олинган даромадларни уч гуруҳга бўлишга асосланган вариант кенг қўлланилади (1-чизма):
а) суғурта фаолиятидан олинган даромадлар. Суғурта операцияларини амалга оширишдан олинган даромадлар суғуртачи даромадларининг асосий манбаи ҳисобланади.
Бу даромадларнинг асосий қисми суғурта шартномалари бўйича ундирилган мукофотлар ҳисобига шакллантирилади. Суғурта ташкилотининг мукофот тушумлари ҳажмига суғурта мажбуриятлари портфелининг таркиби ва тузилиши, тариф сиёсати, маркетинг стратегияси ҳамда бошқа қатор омиллар ўзаро боғлиқликда таъсир этади. Масалан, ишлаб чиқилган маркетинг стратегиясини унга мос бўлган тариф сиёсатисиз амалга ошириб бўлмайди, ўз навбатида, муваффақиятли амалга оширилган маркетинг стратегияси суғурта портфели баланслашувини таъминлайди ва аксинча.
1-чизма

Download 61.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling