2.2. Кaссa муoмaлaлaрининг ҳисoбини юритиш тaртиби
Касса операцияларини юритиш – ЎзР Марказий банк бошқармаси томонидан тасдиқланган «Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш» қоидалари. 376-сонли қарори. 1998 й. 24 январ.
Корхона кассасида – Пул маблағларининг бутлиги, касса операцияларини бажариш бўйича моддий жавобгарлик корхона раҳбари томонидан тайинланадиган кассирга бириктирилган.
Корхонанинг кассасида қуйидагиларни қабул қилиш, бериш ҳамда сақлаш операцияларини амалга ошириш мажбурияти юклатилган.
Нақд пул маблағлари
Пулли ҳужжатлар
почта маркалари ва бошқалар сақланади
Қимматли қоғозлар
Корхона кассасида – Нақд пул маблағлари
ҳаракати 5010 – «Миллий валютадаги пул
маблағлари» счетида ҳисобга олинади. Бу счетнинг
дебетида нақд пулнинг кирими, кредитида – чиқими
акс эттирилади. Счетнинг сальдоси ҳисобот даври
бошига кассада қолган нақд пулни кўрсатади. 5010 – счетнинг
кредит обороти 1 – журнал-ордерда акс эттирилади.
Дебет оборотлари турли журнал-ордерларга ёзилади,
бундан ташқари, 1–қайднома билан назорат қилинади.
Ҳисоб – китоб счети бўйича операцияларни ҳисобга олиш
Талаб қилиб олгунгача бўлган сўмдаги депозит счетларини очиш учун юридик шахс – резидентлар банкка қуйидаги ҳужжатларни топширадилар:
- статистика органлари томонидан корхоналар, ташкилотларнинг ягона давлат рўйхатига киритилганлиги тўғрисидаги нотариусда тасдиқланган гувоҳноманинг кўчирмаси;
- юқори орган ёки таъсисчилар мажлисида тасдиқланган устав ёки низомдан нотариусда тасдиқланган кўчирма, давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида ҳужжат:
- нотариусда тасдиқланган кўчирма ёки қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатга олувчи орган томонидан тасдиқланган кўчирма. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжат фақат мазкур объект учун қонунчиликда назарда тутилган бўлса топширилади;
- солиқ органида рўйхатдан ўтганлиги ва иденцификациялашган солиқ тўловчи рақами берилганлиги тўғрисида нотариусда тасдиқланган гувоҳнома кўчирмаси ёки шахс солиқ тўловчи субъект эмаслиги тўғрисида маълумот;
- имзо намуналари ва муҳрнинг изи туширилган карточка;
- юқорида айтиб ўтилган йўриқномада белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
2.3. Пул мaблaғлaри бўйичa кaссa, ҳисoб-китoб, валюта счёти вa бaнкдaги бoшқa счётлaрни тaшкил қилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |