Мавзу 1: Кўрув органининг клиник анатомияси ва физиологияси. Текшириш усуллари
Кўзнинг оптик мухит тиниқлигини ўтказувчи ёруғликда текшириш
Download 46.49 Kb.
|
Мавзу 1 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Савол
- Мисол: Тарқатма материал
- Мустақил иш.
Кўзнинг оптик мухит тиниқлигини ўтказувчи ёруғликда текшириш.
Интерактив ўқитиш усуллари. « Стол марказида ручка» Интерактив усулнинг мақсади гурухдаги барча талабаларни активлаштириш. Гурухга берилган топшириқни биргаликда бажариш вазифаси берилади (касаллик этиологияси, клиникаси, ва даволаш). Талаба 1та вароқга ўзининг жавобини ёзади ва вароқни ручка билан кейинги талабага ўзатади. Агар талабада жавоб варианти бўлмаса ручка унинг қўлида қолади. Жавоблар гурухдаги барча талабалар билан мухокама қилинади. Тўғри жавоблар ва нотўғри жавоблар тахлил қилинади. Талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи ва материални эслаб колиши тахлили ўрганилади. Савол: юқори кўз соккаси тирқишидан нима утади.? Таълим технологияси «Балиқ скелети» график органайзер бўлиб фикраш жараенини кўргазмалик кўрсатади бу усулда янгиликлар картаси тўзилади, муаммонинг ечими топилади. Балиқ скелетида юқорида касалликликнинг тури берилади, пастида эса шу касалликни белгиси ёки даволаш усуллари берилади. Талабалар гурухда ёки кичик гурухларга бўлиниб органайзерда келтирилган муаммоларга ечим топилади. Бу таълим технологияси патологик жараён ва унинг ечимини кўргазмалик кўринишда беради. Балиқ скелети Мисол: Тарқатма материал: Амалий машғулот жихозлари: жадваллар, муляжлар, анжомлар, кодоскоп, аппаратураларни электрон шакллари билан таъминлаш, беморларни кўриш. Мустақил иш. 1. Кўз олмасининг ривожланининг асосий боскичлари. Эмбрионал ривожланишнинг иккинчи хафтасида кўз пуфагини ривожланиши бошланади. Ривожланишнинг туртинчи хафтасида гавхар хосил бўлади. Ривожланишнинг 4-6 хафтасида кўз кадахи пайдо бўлади., ва а, hyaloidea, ривожланади ва гавхар ва шишасимон танани озиқлантиради. Эмбрионал жараённинг 8 ойлигида хомиланинг тўр парда ва кўрув нервининг эктодермадан ривожланиш боскичи якунланади. Мезодермадан шох парда, склера ва кон томирли қават ривожланади. Гавхарнинг кон томирли қавати атрофияга учрайди. 2.Кўз олмасининг усиш динамикаси. Чакалок – 17-18 мм; 1 ёшгача – 19-20 мм; 3 ёшгача – 21-22 мм; 7 ёшгача – 22-23 мм; 14 ёшгача – 23-24 мм; Катталарда 23-24 мм. 3. Шох парданинг озиқланишининг ўзига хос хусусиятлари нимада? Шох парда кон томирсиз қават хисобланади. Шох парда цилиар томирлардан диффўз йул билан, олдинги камера суюклиги ва кўз ёши билан озиқланади. 4.Цилиар тананинг вазифаси? Цилиар тана аккомадацияда иштрок этади. Цилиар тана кўз ички суюклигини ишлаб чикади ва гавхар, шишасимон тана шох парданинг ички катламларини озиқлантиради. 5. Кўрув нерви дискини қайси элементлар ташкил қилади? Кўрув нерви дискини нейроглиялар ва ганглиоз толалар ташкил қилади. Download 46.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling