Мавзу 13 Фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганида ва содир бўлганида аҳолини эвакуация (кўчириш) қилиш


Download 147.5 Kb.
bet10/12
Sana29.06.2023
Hajmi147.5 Kb.
#1657466
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Мавзу 13 Фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганида ва содир бўлганида аҳолини эвакуация

Кимёвий заҳарланишда:
Бевосита кимёвий хавфли объектлар яқинида яшаб турган аҳоли вақт етишмаслиги сабабли, одатда, хавфли худуддан олиб чиқилмай, балки жипс ёпиладиган панажой ва хоналарга шахсий муҳофаза қилиш воситаларидан фойдаланиб яширинади. Аҳолининг қолган қисми реал юзага келаётган шароитга қараб, энг қисқа муддатларда асосан пиёда тартибда кўчирилади.


Сел келиши хавфи бор жойлардан аҳолини кўчириш:
Бундай кўчириш сел оқими юзага келиш хавфи туғилганда, сел оқими юзага келаётган даврда, алоҳида ҳолларда эса сел оқимининг таъсири тугаганда ҳам ўтказилиши мумкин.
Аҳолини кўчириш олдиндан ўтказилгани маъқул. Сел оқими юзага келаётганда эса шошилинч (кечиктириб бўлмайдиган) аҳолини кўчириш тадбирлари ўтказилади.
Кўчиришнинг шошилинчлиги сел оқимнинг муҳофаза объектига келиши тахмин қилинаётган вақт, одатда 4 соатгача етадиган вақт билан белгиланади. Шундан кейин эса реал хавф туғилишига қараб белгиланади. Аҳолини кўчириш чекланган ёки маҳаллий характерда бўлади, 2 босқичда ўтказилади: 1-босқич кўчириладиганларнинг йиғилиш жойларини йўлга қўймасдан, сел оқими жойининг ўзида, 2-босқичда эса кўчириладиганларнинг йиғилиш жойлари орқали режадаги жойларга етказиб қўйгунча (ташлаб кетилган ўйлар ва аҳоли яшаш жойларини сел бузиб кетгандаё) давом этади.
Хабар олдиндан (тахмин қилинишига биноан) ёки селнинг боши сигнал дарвозасидан ўтаётганда (шошилинч кўчиришларда) берилади.
Кўчки хавфи бор жойлардан аҳолини кўчириш
Бундай кўчиришлар қор кўчиш хавфи туғилганда, шунингдек қор кўчки тушиб бўлгандан кейин (турмуш кечиришни таъминлаш объектлари бузилганда) ўтказилади. Кўчириш ҳудудий асосда, бир босқичда ўтказилади, чекланган характерда бўлади ҳамда олдиндан ўтказиладиган, бунинг иложи бўлмаганда эса шошилинч бўлиши керак.


Ҳалокатли сув босиш ва тошқин вактида:
Кўчириш гидротехника иншоотлари бузилиш хавфи туғилган ёки бузилган ҳолларда ёхуд сув ҳавзаларидаги сув сатҳи кўтарилиб кетганда (тошқинда), шунингдек объектларни ва турмуш кечиришни таъминлаш тизимларини сув бузиб кетганда ўтказилади. Кўчиришлар чекланган ёки маҳаллий характерда бўлади. Олдиндан ўтказиладиган кўчиришлар кўчириладиганларни йиғиш жойларида йўлга қўйилади (ишлаб чиқариш ҳудудий асосда). Олдиндан ўтказиш даври қисқа бўлганда аҳолини кўчириш ҳудудий асосда 1 ёки 2 босқичда (кўчиришнинг оралиқ жойларини йўлга қўйиб) ўтказилади.



Download 147.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling