Мавзу 13 Фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганида ва содир бўлганида аҳолини эвакуация (кўчириш) қилиш
Download 147.5 Kb.
|
Мавзу 13 Фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганида ва содир бўлганида аҳолини эвакуация
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
- Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 427-сонли қарорига асосан
- Аҳолини эвакуация қилиш
Моддий таъминот :
1.Мавзуга мос тушадиган видеолавхалар ( “В зоне затопления” « ЧС в районе школы») 2.“Повер-Поинт” программасида тайёрланган махсус кўргазмали лавхалар ( презентация) Фойдаланилган адабиётлар рўйхати : 1Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 558-сонли қарори. 2.Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 455-сонли қарори. 3.Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 427-сонли қарори 4.А. Зайцев «Нужна ли эвакуация?» Военное знание, №4 ,2000. с.43-44 5. Д. Селидовник. Чернобилинки страшнее. Гражданская защита №4.1999. с.10-13 6. Документация сборного эвакуационного пункта. Гражданская защита. 2000г. №1. с.36-39, №3. С.30-31, №4 с.42-43 7. Б. Шарипов. Рекомендации по эвакуации. Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 427-сонли қарорига асосан аҳоли табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида, шунингдек фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарликдан ўтаётган аҳоли гуруҳларини тайёрлашнинг асосий вазифаларини, шакллари ва усулларини белгилайди Аҳолини эвакуация қилиш – эҳтимоли булган ёки юз берган табиий, техноген хусусиятли фавқулодда вазият худудидан аҳолини транспортда (пиёда) олиб чиқиш ва аввалдан тайёрлаб қўйилган ҳавфсиз (фавқулодда вазият таъсири бўлмаган) жойларга вақтинча жойлаштириш тадбирлари мажмуидир. Аҳолини турли хусусиятлардаги фавқулодда вазиятлардан муҳофазалаш, барча объектлар, ташкилот ва муассасалар раҳбарларини энг асосий вазифаларидан бўлиб, ушбу "Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 11-моддасида баён этилиб белгиланган тартибда эвакуацияга оид тадбирларни ўтказиш ва одамларни жойлаштириш мақсадида олдиндан базалар тайёрлаб қўйиш лозимлиги қайд этилган. Шу сабабли ҳозирги вақтда ҳам фавқулодда вазиятнинг кўламига қараб муҳофаза қилишни энг мақбул усулларидан бири, имкон даражасида аҳолини хавфли жойлардан олиб чиқиб кетиш, яъни эвакуация тадбирини ўтказиш ҳисобланади. Лекин ушбу тадбирларни ўтказиш анча мураккаб бўлиб, унда барча давлат органларини тайёргарлигини ошириш, фуқароларни қандай ҳаракат қилишга ургатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш мухим ахамият касб этади. Чунки, офат юз берган жойга махсус хизматларни етиб келгунча бирмунча вақт керак бўлади. Тезлик билан ҳаракат қилинмаса, фавқулодда вазиятлар аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин. Мисол учун 1999 йил Туркияда содир бўлган зилзила туфайли 30 минг одам ҳалок бўлган. Ёки бўлмаса 1995 йилда Япония давлатини Кобе шаҳрида бўлган зилзила оқибатида 6,0 мингдан ортиқ одам нобуд бўлган, кўрилган моддий зарар 100 млрд.АҚШ долларига тенг деб баҳоланган, Руминиянинг давлатини Байа-Борла шаҳри яқинида жойлашган ярим металл тоғ жинсларини қайта ишлаш корхонасида содир бўлган фавқулодда вазият туфайли 20 минг тонна ўта кучли заҳарловчи моддалар Вишеу ва Тиса дарёлари ирмоғига оқиб кетган. Бразилия, Индонезия, Россия давлати, Европани бир қатор давлатларида содир бўлган сув тошқинлари, ўрмонларнинг ёниши, кучли шамоллар ҳам кўлами ҳар хил бўлган фавқулодда вазиятларни содир бўлишига олиб келган. Пировардида тинч аҳолини яшаш шароити, ниҳоятда ёмонлашиб, одамларни хавфсиз жойларга кўчишига сабаб бўлган. Хавфни олдини олишга тайёргарлик, алоқа ва ахборот воситаларининг доимий шайлигини назорат қилишга, такомиллаштиришга, эвакуация режаларини ўз вақтида ўтказишга тиббий ёрдамни кўрсатишга чорлайди. Бундан ташқари аҳолини, маъсул шахсларни тайёрлаш ва малакаларини ошириш, қуткарув кучларини халокат ўчоғларига тезлик билан етиб келиши , тўғри харакат қилишига ўргатиш тайёргарликни юқори савияга кўтаришга олиб келади. 2005 йилда Америка Қўшма Штатларининг Ново-Орлеан штатида кучли шамоли оқибатида 450 минг аҳоли хавфсиз жойга кўчирилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 февралдаги ПҚ-279-сонли Қарори асосида, жорий йилнинг баҳор-ёз ойларида юзага келиши мумкин бўлган геологик ва гидрометеорологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш борасида сел келиши, ер кўчиши хавфи мавжуд бўлган ҳудудлардан 1251 та хўжаликдаги 6277 нафар фуқаролар хавфсиз ҳудудларга кўчирилган. Тадбир ўтказилиш вақти ва муддатига қараб, аҳолини кўчириш 2 турга ажратилади : - олдиндан ўтказиладиган кўчириш; -шошилинч (кечиктириб бўлмайдиган) кўчириш Олдиндан ўтказиладиган кўчириш, фавқулодда вазият (хавфли объектлардаги фалокатлар ёки табиий офатлар) юзага келиш эҳтимоли юқори даражада экани ҳақида, ишончли маълумот олинганда ўтказилади. Бунга бир неча ўн дақиқадан бир неча суткагача давр ичида фавқулодда вазият содир бўлиши мумкинлиги ҳақидаги олдиндан тахминлаш асос ҳисобланади. Download 147.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling