Мавзу 13 Фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганида ва содир бўлганида аҳолини эвакуация (кўчириш) қилиш
Download 147.5 Kb.
|
Мавзу 13 Фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганида ва содир бўлганида аҳолини эвакуация
Аҳолини кўчириш ҳайъатлари
Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимидаги тартибга кўра ишчилар, хизматчилар ва аҳолини кўчириш режалаштирилаётган ҳамма ҳудудларда Кўчириш ҳайъати ташкил этилади. Ҳудудий кўчириш ҳайъатлари таркибига тегишли маъмурият раҳбарлари қарори билан ўша маъмурий-ҳудудий бўлинмаларнинг масъул ходимлари тайинланади. Кўчириш ҳайъатининг раиси этиб, одатда, маъмурий-ҳудудий бўлинма раҳбарининг ўринбосари тайинланади. Кўчириш ҳайъати таркибига аъзо этиб, соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий таъминот идораларининг, транспорт ташкилотларининг, ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) раҳбарлари (уларнинг ўринбосарлари), гарнизон ва (ёки) ҳарбий комиссарлик бошлиқларининг вакиллари тайинланади. Кўчириш ҳайъатларида иш юритиш ва техник ишларни бажариш учун ҳудудий бошқарув идораларининг маъмурият ходимларидан ишчи аппарат тайинланади. Кўчирув ҳайъатларининг ишчи аппарати иш йўналишлари бўйича бутланади ҳамда маҳаллий шароитни ҳисобга олиб, бир неча ташкилий гуруҳлардан иборат бўлиши мумкин. Булар, масалан, транспортда ва пиёда олиб чиқиладиган аҳолини ҳисобга олиш гуруҳи, кўчириш транспорти гуруҳи, кўчирилган аҳолини ҳисобга олиш, қабул қилиш ва хавфсиз жойларга жойлаштириш гуруҳи, кўчириш тадбирларини таъминлаш гуруҳи ва ҳ.к. Объект аҳолисини кўчириш ҳайъатига, одатда, корхона, муассаса, ташкилот раҳбари ўринбосарларидан бири бошчилик қилади. Объект кўчириш ҳайъати таркибига асосий хизматларнинг (бўлимларининг) бошлиқлари, цех бошлиқлари ёки уларнинг ўринбосарлари тайинланади. Фавқулодда вазият зоналаридан кўчириладиган аҳолини хавфсиз жойларда бевосита қабул қилиш, жойлаштириш ва таъминлаш режасини ишлаб чиқиш ва буларни ташкил этиш учун кўчирилганларни қабул қилиш ҳайъатлари тузилади. Ўзини ўзи бошқариш маҳаллий ташкилотлари ҳузурида тузиладиган кўчирилганларни қабул қилиш ҳайъатлари таркибига маҳаллий маъмурият вакиллари, шунингдек ташкилий-ҳуқуқий шакли қандайлигидан қатъи назар моддий ишлаб чиқариш ёки ноишлаб чиқариш корхоналари, бирлашмалари, муассасалари, ташкилотларининг вакиллари киритилади. Ҳамма кўчириш ва кўчирилганларни қабул қилиш ҳайъатлари тегишли бошлиқларга бевосита итоат этади ҳамда фавқулодда вазият штаби билан яқиндан ҳамкорликда ишлайди. Download 147.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling