Кимёвий қурол: - Кимёвий қурол – айрим кимёвий моддаларнинг заҳарли хусусиятларига асосланган.
- Таснифи:
- нерв-фалажли: ви-икс, зарин, заман;
- тери-ярали: иприт;
- бўғувчи: фосген, дифосген;
- умумий заҳарли: синил кислотаси, хлорциан;
- ачиштирувчи ва психокимёвий: би-зет, ўлимга олиб келмайдиган.
-
Ядровий қурол-аслаҳаларнинг шикастловчи таъсири: - 1. Зарб тўлқини.
- 2. Ёруғлик нурланиши.
- 3. Ўтувчи радиация.
- 4. Радиоактив зарарланиш.
- 5. Электромагнит импульси.
Ёндирувчи қурол-аслаҳаларнинг шикастловчи таъсири: - 1.Ёниш (t-800-3000).
- 2.Заҳарли газларнинг ажралиб чиқиши.
- 3.Ҳавонинг юқори ҳарорати.
- 4.Кислород танқислиги.
- Оддий қирғин воситаларини шикастловчи омиллари:
- 1. Зарб тўлқини (ҳаддан ортиқ катта босим, юқори ҳарорат).
- 2. Ўқ парчалари ва ўқларни шикастловчи таъсири.
Замонавий қирғин воситаларидан муҳофазаланиш тадбирлари мажмуи: - 1.Аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланишга тайёрлаш (замонавий қирғин воситаларини билиш; улардан муҳофазалана олиш, биринчи тиббий ёрдамни кўрсата олиш).
- 2.ФВДТ раҳбарлари томонидан аҳоли муҳофазасига доимий раҳбарликни амалга ошириш.
- 3.Ўз вақтида ва ҳаққоний ҳабар бериш ва ахборот узатиш.
- 4.Эвакуация (олдиндан ўтқазиладиган, қисман ва тўла).
- 5.Муҳофаза воситалари (жамоа ва шахсий, рўйхатдаги ва кўл остидаги)дан моҳирона фойдаланиш.
- 6.Махсус тадбирлар (маъмурий, тиббий-маъмурий, эпидемияга қарши, профилактик, санитар-гигиеник, даволаш-эвакуация)ни ўтказиш.
- 7.Авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ўтказиш.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун 26 май 2000 йилда қабул қилинган - Ушбу Қонун фуқаро муҳофазаси соҳасидаги асосий вазифаларни, уларни амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини, давлат органларининг, муассасалар ва ташкилотларнинг ваколатларини, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек фуқаро муҳофазаси кучлари ва воситаларини белгилайди.
- 1-модда:
- Фуқаро муҳофазаси – ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан Ўзбекистон Республикаси аҳолисини, ҳудудларини, моддий ва маданий бойликларини муҳофаза қилиш мақсадида ўтқазиладиган тадбирларнинг давлат тизими.
Do'stlaringiz bilan baham: |