2-модда. Фуқаро муҳофазаси вазифалари: - - аҳолини ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан ҳимояланиш усулларига ўргатиш;
- - объектларни ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан ҳимоялаш ҳаракатлари ва усулларига тайёрлаш;
- - бошқарув, хабар бериш ва алоқа тизимларини ташкил қилиш, ривожлантириш ва доимий шай ҳолатда сақлаб туриш;
- - халқ хўжалиги объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш юзасидан тадбирлар комплексини ўтқазиш;
- - аҳолини, моддий ва маданий бойликларни хавфсиз жойларга эвакуация қилиш;
- - фуқаро муҳофазаси ҳарбий тузилмалари шайлигини таъминлаш;
- - аҳолини умумий ва якка муҳофазаланиш воситалари билан таъминлаш тадбирларини ўтказиш;
- - аҳолини ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатидаги ҳаёт фаолиятини таъминлаш;
- - радиацион, кимёвий ва биологик вазият устиданкузатиш ва лаборатория назорати олиб бориш;
- - қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ўтказиш;
- - ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу харакатлар оқибатида зарар кўрган ҳудудларда жамоат тартибини йўлга қўйиш ва сақлаб туриш;
- - аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш юзасидан бошқа тадбирларни амалга ошириш.
-
Хулоса: - Замонавий қирғин воситаларидан муҳофазани ташкил қилишда рақиб томонидан у ёки бу қуролни қўллаш эҳтимоллигини аниқ билиш зарур. Ҳар бир муҳофазаланиш бўйича харакатларни қидириб топиш керак. Муҳофаза учун ҳам рўйхатдаги, ҳам қўл остидаги муҳофаза воситаларидан фойдаланиш лозим. Аҳолини муҳофаза қилишда биринчи тиббий ёрдамнинг ўз вақтида ва тўғри кўрсатилиши айниқса муҳим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |