Мавзу 15. Ер атмосферасида радиотўЛҚинларни тарқалиши


Ёғингарчилик ва тумандаги сусайишлар


Download 347 Kb.
bet7/7
Sana25.02.2023
Hajmi347 Kb.
#1229409
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
15 мавзу

Ёғингарчилик ва тумандаги сусайишлар

Атмосферадаги турли хил шаклланишлар - сув буглари конденсаторларидан ташкил топган - ёмғир , туман, булут, дул, қорлар (уз навбатида томчи ва муз парчаларидан ташкил топган), радио тўлқин майдон кучланиш сусайишини сабабларидир. Сусайишлар асосан биринчидан, заррачалардаги норезонанс ютилишлар ва иккинчидан заррачаларда энергияни тарқалишида содир бўлади.


Аник белгиланган ёғингарчилик чизигидан қайтиш хисобига хам сусайиши содир бўлиши мумкин. Ёғингарчиликлардан сусайиш f > 6 ГГц (λ<5 см) частотадан бошлаб сезилади ва f > 10 ГГц дан юқорида жуда яхши сезилади. Сусайишлар асосан ёмғир, туман ва булутларда кўпроқ кузатилади.




15.7-расм. D=const да Vг(f) нинг боғлиқлиги

15.8-расм. Ёмғирдаги сусайиш





Ёмғирда сусайиш: Ёмғирда сусайиш кўпайтувчиси децибелларда белгиланади.
VДД*rЭД.
15.8-расмда погонали сусайишни γД частотага бўлган боғлиқлиги келтирилган.
Кўриниб турибдики, ёмғир интенсивлиги ва майдон частотасини ошиши билан γД кўрсаткич ошади. Трассанинг эффектив узунлиги rЭД ёмғир ёгишини жадаллигини хисобга олади. Паст ва йирик жадалликдаги ёмғирларда ер устида (JД<20 мм/соат, rЭД≈r) кузатилади. Колган холларда rЭД =kr*r, бу ерда kr - коэффициент.


15.6. Ионосферадаги сустлашиш

Ионосферада тарқалишда тўлқин энергияси сустлашишни 2 тури ажратилади: ютилиш (иссиклик йукотилиши) ва Фарадей эффекти хисобига кутбланишли йукотишлар.


Ютилиш. Чекланган утказувчанликка эга бўлган ионосферада сусайиш кўпайтувчисининг модули V=exp(-Ги(r)), бу ерда Ги(r) – r йўналишидаги ютилишни интеграл коэффициенти. δи доимий деб хисоблаш мумкин бўлган dr элементар кесмада ютилиш , бу ерда с0 – ёруғлик тезлиги.
Бу ифодани синиш коэффициенти nи2 = εи оркали ёзамиз. Бунинг учун солиштирма утказувчанлик ифодасини σи = ε0γэф(1-εи) деб фараз киламиз ва узгартириш киритиб уни ютилиш коэффициенти δи = γэф(1-nи2)/(2с0nн) га келтирамиз.
Ютилишни хосиблашнинг икки холатини ажратадилар. Биринчи холати бу чекланадиган ютилиш. Котиш содир бўладиган катламда тўлқин таректорияси тўғричизикли траекториядан анча чекланади. Бу холда nи<1 ва ютилиш коэффициентини хисоблашда охирги формула бўйича олиб боришади. Иккинчи холати бу радиотўлқин синишсиз утадигшан катламларга таълукли ва бу катламда синиш коэффициенти nи ≈ 1 га тенг. Бу катламларда ютилишларни чекланмайдиган деб аташади ва δи = γэф(1-nи2)/(2с0) га тенг деб хисоблашади. Эслатиб утамиз, Ги ютилишни интеграл коэффициенти нафақат δи балки масофа узунлиги r га хам боғлиқ. Чекланмайдиган мухитда Ги киймати частота камайиши ва трасса масофасини узайиши билан катталашади. Чекланадиган мухитда боғлиқликлар тескаридир. Трасса узунлигини узаиши ва частота камайиши билан чекланувчи ютилиш камаяди, чунки қайтарувчи катламга тўлқинлар сингишининг чукурлиги камайиб боради. Ютилиш кийматнинг натижаловчи частотавий боғлиқлиги, чекланувчи ва чекланмайдиган ютилишларни суммаси каби хар хил бўлиши мумкин.
Фарадей эффекти хисобига кутбланишли ютилишлар. Ернинг доимий магнит майдони таъсири натижасида ионосфера анизотроп хусусиятларга эга бўлади. Ионосферадаги бирламчи чизикли кутбланувчи тўлқин иккита ташкил этувчига бўлинади: биринчиси айланма кутбланишга эга, иккинчиси майдон векторини йўналишига карама карши. Хар бир ташкил этувчининг уз синиш коэффициенти бор: оддийсида – nи0 , оддий бўлмаганида – nин. Бу уларни турли тарқалиш тезликлари ва фазаларнинг турли фазовий югуришлари билан шартланади. Ионосферадаги rи масофасини утишда пайдо бўладиган φ0 ва φх фазалар силжиши куйидаги ходисани сабаби бўлади: чизикли кутбланган майдонни натижавий кутбланиш тезлиги бошлангич холатидан ψф бурчак остига бурилади.
Анизотроп мухитда тарқалиш натижасида кутбланиш майдон текислигини бурилиши Фарадей эффекти дейилади. Бу эффект узатувчи ва қабул килувчи антенналар кутбланишларини узаро мослашишини бузади, бу эса уз навбатида йукотилишлар билан эквивалентдир.



Download 347 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling