Мавзу №18 босим фарклари ўзгармас сарф ўлчагичлар маърузачи Н. Бухоров 4- соатли маъруза


Иссиклик (калориметрик) сарф ўлчагичларнинг


Download 1.31 Mb.
bet4/9
Sana14.05.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1461223
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
18 Расходомеры постоянного перепада давлений

Иссиклик (калориметрик) сарф ўлчагичларнинг ишлаш принсипи суюклик ёки газ окимининг ёрдамчи энергия манбаи ёрдамида киздирилишига асосланган. Бу энергия манбаи оким тезлиги ва киздирувчи курилмалардаги иссиклик сарфига боғлик бўлган хароратлар фаркини вужудга келтиради. Агар окимнинг атроф - мухитга берган иссиклигини эьтиборга олмасак киздирувчи асбоб сарфланган ва окимга узатилган иссиклик ўртасидаги иссиклик баланси тенгламаси куиидагича бўлади:
гт=К·Км·Cп·∆т (4.23)
бу эрда, гт - киздириргичнинг суюклик ёки газга берган иссиклик микдори, Вт; К - кувур кесими бўйича хароратнинг нотекис таркалишига тузатиш коеффисиенти; Км - мухитнинг масса сарфи, кг/с; Сп - мухитнинг ўзгармас босимдаги солиштирма иссиклик сиғими, Ж/ (кг к); ∆т-оким хароратининг киздиришдан аввалги ва кейинги ўртача кийматининг фарки, 0К.
Калориметрик сарф ўлчагичларда окимга иссиклик, одатда, электр киздиргич оркали берилади. Бу холда
гт=0.24·И2·Р (4.24)
(4.23) ва (4.24) ифодалар асосида масса сарфни топамиз:
(4.25)
Калориметрик сарф ўлчагичлар икки гурухга бўлинади. Улардан биринчисида сарф киздиргич истеьмол килган кувват микдоридан аникланади. Бу кувват ўзгармас

хароратлар фарки ∆т ни таьминлайди. Иккинчи гурухдаги калориметрик сарф ўлчагичлар сарф кизитгичга берилган ўзгармас кувватдаги ∆т хароратлар фаркидан аникланади. Хароратлар фарки, одатда, терможуфтлар ёки каршилик термометрлари оркали ўлчанади. Каршилик термометрларини бир меьёрли оким кесимини коплайдиган тўр шаклида тайёрлаб, кесим бўйича ўртача хароратни ўлчаш мумкин. Ўлчанаётган мухит одатда, 1...30С га киздирилади, шунинг учун, сарф ўлчанган пайтдаги истеьмол килинган кувват катта бўлмайди. Модда сарфини ўлчашда, кўпинча, иккинчи гурух сарф ўлчагичлари ишлатилади.


4.10-расмда иккинчи гурух сарф ўлчагичнинг принсипиал схемаси тасвирланган. Сарф ўлчагичга кетма-кет уланган иккита каршилик термометрлара 1 ва 2 ўрнатилган.
Термометрларнинг кетма-кет уланиши улардаги токнинг тенглигини таьминлайди. Бу хол термометрларни кизитгич 3 дан аввалги ва ундан кейинги хароратлар фарки бўйича даражалашга имкон беради. Каршилик термометрларининг икки тирсаги Р1 ва Р2 доимий каршиликдан иборат бўлган кўприк тирсакларига уланади.
Калориметрик сарф ўлчагичларнинг афзалликлари — юкори аниклик синфига эга (хатоси ±0,5...1%); ўлчаш диапазони катта (10:1); пулсланувчи ва кичик сарфларни ўлчаш имкони бор. Бу асбобларнинг камчилиги — берилган хароратлар фарки ва окимни иситиш учун электр кувватиннг доимийлигини автоматик равишда саклаш мураккаб. Калориметрик сарф ўлчагичлар асосан газлар сарфини ўлчаш учун ишлатилади.
Газлар сарфини ўлчаш учун ионли ўлчаш усулидан фойдаланиш мумкин. Бу усул кувурдан ўтаётган газларнинг радиоактив нурланиш манбалари ёрдамида даврий ионланишига асосланган. Газнинг ионлашган кисми маьлум вакт ўтгач (бу вакт газ тезлигига боғлик) нурланиш кабул килгичига боради ва бу эрда, ток импулси хосил бўлади. Шундан сўнг импулс кучланади ва бир катор ўзгартишлардан сўнг сарф бирлигига келтирилади. Шу билан бирга харакатдаги окимга вакти-вакти билан изотопли радиоактив нишонлар киритилади. Бу нишонлардан чикадиган импулслар кабул килувчи курилма оркали тутилади ва катор ўзгартувчи элементлар ёрдамида ўлчаш асбобига узатилади.
Ионли асбоблар ишда ғоят кулай ва ишончли, аммо уларни ишлатиш, кўзғатиш ва таьмирлаш учун махсус хизмат хона, хизмат кўрсатувчи ходимлар талаб килинади, радиактив нурланишдан тегишли химоя керак бўлади. Шунинг учун, амалда сарфни ўлчаш учун нейтрал нурланиш, масалан, ултратовуш нурланиш маькулрок.



Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling