Мавзу №18 босим фарклари ўзгармас сарф ўлчагичлар маърузачи Н. Бухоров 4- соатли маъруза
Микропросессорли оммавий сарф ўлчагич
Download 1.31 Mb.
|
18 Расходомеры постоянного перепада давлений
Микропросессорли оммавий сарф ўлчагич
Нефт махсулотларининг массасини уларни кабул килиб олиш ва сотиш операсияларида хисобга олишнинг мавжуд усуллари одатда, билвосита ўлчашларга асосланган. Бу хол ўлчаш аниклигини оширишга имкрн бермайди. Массани бевосита ўлчашнинг кўлланилаётган усуллари техналогик эмас, чунки у махсус кўшимча операсияларни киритишни талаб килиб, у баьзан махсулотни жўнатиш учун кетадиган вактга ўлчовдош вакт киритилишини талаб этади. Бевосита тўкиш ёки куйиш техналогик жараёнлар вактида амалга ошириладиган суюк нефт махсулотларининг сарфини аник оғирлик хисоби тизими жуда катта унумдорлик билан ишлатилмокда. Тизим натижаларга ишлов бериш ва жараённи бошкариш учун тензометрик ўлчаш услубларини ва микропросессор техникасини кўлланишга асосланган. Сарфнинг оғирлигини ўлчаш ситемасининг ишлаш принсипи нефт махсулотлари окимининг айрим поррсияларини кетма – кет тортиб олишдан иборатдир. Узлуксиз окимни таьминлаш учун махсулотни топширишда курилманинг чикишида ёки махсулотнинг кабул килишда (кўйишда) курилманинг киришида оким икки чизикка (линияга) ажратилади. Бунда чизиклардан бири бўйича махсулот курилма чикишига караб окаётганда иккинчи чизикда ўлчаш амалга оширилади. Шунинг учун тизим окаётган махсулотнинг истаган микдорини ўлчаш учун кўшимча вакт сарфламасдан бевосита техналогик операсияларда фойдаланилиши мумкин. Тизим (4.22 – расм) куч ўлчовчи тензорезисторли датчиклар 2 га осилган иккита идиш (резервуар) 1а ва 16 дан иборат. 4.22 – расм. Нефт махсулотлари суюклиги сарфини оғирлик хисоби тизими Датчиклар ўлчов ўзгарткичлари 3 билан бириктирилган бўлиб, унинг чикиш сигнали даври нефт махсулотлари бўлган резервуар оғирлигига чизикли боғлик. Резервуарлар эгилувчан силфонлар ёрдамида техналогик трубопровод 4 тизими билан бириктирилган бўлиб, улар бўйлаб резервуарларга навбати билан нефт махсулоти окиб келади ва улардан навбати билан тўкилади. Бу жараённи бошкаришни операторнинг буйруғига кўра электробошкарилувчи куйиш А ва тўкиш В вентиллари ёрдамида микрокантроллер 5 амалга оширади. Тизимнинг кириши ва чикишидаги махсулот сарфи дросселлар Д оркали тартибга солинади. С вентиллар жараённи авария холатида тўхтатилади А ва В вентиллар вазифасини такрорлайди. Бевосита куйиб бериш крани э оркали тўкиш операсияларида жараённи ишга тушириш ва тўхтатиш имконияти кўзда тутилган. Резервуарлардаги махсулот сатхини назорат килиш куйи КС ва юкори ЮС сатхларининг магнитобошкарилувчи датчиклари ёрдамида, амалга оширилади. Сатх датчиклари ўзгарткичларидан келаётган сигналлар ва вентиллар холатини билдирувчи квитирловчи сигналлар микрокантроллерга келади ва тизимни бошкариш учун фойдаланилади унинг холатини назорат килиш ва хамма куйиб берилган ва кабул килиб олинган махсулотни хисоблаш учун фойдаланилади. Нефт махсулотларини куйиб беришдаги тизимнинг ишлашини кўриб чикамиз (4.23 – расм). Фараз килайлик, масалан, бошланғич пайтда резервуар 1а бўшатилган, резервуар 1б эса тўлдирилган бўлсин. Бу холда “Ишга туширилсин” (“Пуск”) буйруғидан сўнг тўлдирилган резервуарнинг оғирлиги РНВ ни аниклаш ва уни хотирага ёзиш иши бажарилади, кейин бу резервуарнинг В вентилени очишга буйрук берилади. 1б резервуардан махсулот куйиб олина бошлайди. Шундан сўнг 1а резервуарни тўлдириш вентили А ни очишга буйрук берилдади. Бунда куйиш тезлиги тукиш тезлигидан ортик бўлади. Шунинг учун 1а резервуардаги махсулот сатхи бошка резервуарни бўшатиш жараёнида ЮС датчигига этид олади. Бу датчикдан берилган сигналга биноан 1а резервуарнинг А вентили беркитилади ва суюкликни хамда резервуарни тинчлантириш учун зарур бўлган τ вакт ўтгандан сўнг контроллер тўлдирилган 1а резервуарнинг РНА оғирлигини аниклаш ва хотирага олишни амалга оширади. Оғирликни аниклаш А ва В вентиллар беркитилган холда, яьни статик режимда амалга оширилишини таькидлаб ўтамиз. Бу хатоликнинг динамик ташкил этувчилари пайдо бўлишининг олдини олади. Шу ўлчашдан сўнг 1б резервуардаги махсулот сатхи датчикнинг КС холатигача пасайган ва бу датчик ишлаб кетган пайтда микрокантроллер 1б резервуардан махсулотни чикаришни (тўкишни) тўхтатади ва шу билан бир вактда 1а резервуардан махсулотни тўкишни (чикаришни) бошлайди. Унинг буйруғига кўра бир резервуарнинг В вентили беркитилади ва иккинчисининг В вентили очилади. Тинчлантириш вакти τ ўтгандан сўнг 1б бўшатилган резервуарнинг РЕВ оғирлигини аниклаш ва бир сиклда бериб юборилган махсулотнинг Р1=РНВ – РСВ порсиясининг оғирлигини хисоблаш амалга оширилади. Оғирликнинг килограмм хисобидаги киймати индикасияга чикарилади. Сўнг бўшатилган 1б резервуарни тўлдириш учун А вентил очилади. ЮС датчигидан келган сигналга кўра уни тўлдириш тўхтатилади, τ вактдан сўнг тўлдрилган резервуар оғирлигининг янги Рнв кийматини аниклаш ва хотирлаш амалга оширилади. энди 1а резервуардаги махсулот сатхи датчикнинг КС холатигача пасайгандан сўнг микрокантроллер 1а резервуардан тўкишни ва 1б резервуардан тўкиш бошланишилишини бир вактда тўхтатиш учун буйрук беради, τ вактдан кейин тўкилган (бўшатилган) 1а резервуарнинг Рса оғирлигини аниклаш, иккинчи сиклда бериб юборилган махсулотнинг Р2≈Рна-Рса порсияси оғирлигини хисоблаш ва берилган махсулотнинг йиғинди оғирлиги Р1+Р2 ни хисоблаш амалга оширилади. Бу киймат индикасияга чикарилади. Кейин 1а резервуарни такрорий тўлдириш бошланади ва сикл такрорланади. Кейинги хар бир силкда берилган (жўнатилган) махсулот оғирлигининг киймати олдин бериб юборилган махсулот оғирлигига кўшилади ва индикасияланади. Махсулотни бериш бошкариш пултидан “Тўхта” (“Стоп”) сигналига кўра тўхтатилади. Берилган махсулотнинг максимал микдори амалдаги индикасия сиғимига кўра аникланади. Тизимда у 100 т тенг деб танланган, шунинг учун индикасияга олтита ўнлик ракам чикарилади (оғирлик клограм хисобида). Берилган махсулотнинг тўлик оғирлиги, индикасиядан ташкари, иккилик ўнлик код билан (олтита хона) истеьмолчилар билан хисоб – китоб килиш тизимида бундан кейин фойдаланиш учун махсус буферли регисторга чикарилади. Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling