Мавзу 18 халқаро молия институтлари, уларнинг мақсади ва вазифалари режа


Download 67.8 Kb.
bet3/4
Sana12.02.2023
Hajmi67.8 Kb.
#1192017
1   2   3   4
Bog'liq
Мавзу 18 Халқаро Молия институтлари (2)

Халқаро ривожланиш ассоциацияси 20, 25 ва 40 йил муддатга, 10 йиллик имтиёз даври билан кредитлар беради. Берилган кредитлар бўйича фоизлар ҳисобланмайди, бироқ жуда юқори бўлмаган 0,75 фоиз миқдорида комиссион тўловлар ундирилади.
Халқаро ривожланиш ассоциацияси кредитлари биринчи навбатда таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигига қаратилган.
Халқаро ривожланиш ассоциацияси Европанинг 10 та давлатида (Косово, Молдова ва бошқалар) ва Марказий Осиёда ишлайди. Охирги ўн йил ичида ХРА минтақадаги 170 дан ортиқ лойиҳаларга 6,2 миллиард доллар ажратди.
5.Европа тикланиш ва тараққиёт банки


Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕБРР; European Bank for Reconstruction and Development, EBRD) 1992 йилда Европа Иттифоқининг 61 давлати ва Европа банки томонидан асос солинган халқаро молиявий институти ҳисобланади. Штаб-квартираси Лондонда жойлашган.
ЕТТБнинг асосий мақсади Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари, шунингдек, МДҲ га аъзо мамлакатларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришга ёрдам кўрсатишдан иборатдир.
ЕТТБнинг асосий вазифаси Марказий ва Шарқий Европа, Россия ва Марказий Осиёда режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтишни жадаллаштиришдан иборат. Бугунги кунда ЕТТБ лойиҳалари Европа ва Осиёнинг 27 давлатида фаолият юритмоқда.
Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки бозор иқтисодиётига ўтиш даврида бўлган мамлакатларда амалга оширилаётган ислоҳотлар:

  • давлат мулки ва корхоналарини хусусийлаштириш ҳамда монополиядан чиқариш;

  • тадбиркорликни ривожлантириш;

  • ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва молия секторларига инвестицияларни жалб этиш;

  • капитал бозорини шакллантириш ва бошқаларга молиявий ёрдам кўрсатади ва уларнинг жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига тезроқ қўшилишига кўмаклашади.

Банк кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлар синфини шакллантириш масалаларига катта эътибор беради, транспорт, энергетика, ишлаб чиқариш соҳаларидаги йирик инфратузилма лойиҳаларини молиялашда иштирок этади.
Банк ресурсларининг камида 60% хусусий сектор корхоналарига, 40% эса инфратузилма ёки бошқа лойиҳаларга йўналтирилади.


Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорлик:
Ўзбекистон 1992-йил 30-апрелдан Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) аъзоси ҳисобланади. Банкнинг акциядори сифатида Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг жами 44,1 миллион евролик акцияларига эгалик қилади.
1992 йилдан 2021 йилгача ЕТТБ Ўзбекистондаги 54 та лойиҳаларга 894 миллион евро сармоя киритган.


6.Осиё тараққаиёт банки
Осиё тараққиёт банки 1966 йилда Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган. Осиё тараққиёт банки ўз фаолиятини 1966-йилда бошлаган бўлиб, унинг бош қароргоҳи Филиппин пойтахти Манила шаҳрида жойлашган. Ташкил этилган вақтда ОТБ таркибига 31 та давлат кирган.
Ҳозирда ОТБ таъсисчилари ва акциядорлари 67 та давлат бўлиб, улардан 48 таси минтақавий ва 19 таси Европа ва Aмериканинг ривожланган мамлакатлари вакилларидир.
ОТБнинг асосий мақсади ривожланаётган аъзо мамлакатларга қашшоқликни камайтириш, аҳоли шароити ва турмуш сифатини яхшилашда ёрдам беришдан иборатдир.
Банкнинг аъзо мамлакатларга нисбатан асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

      • кредитлар, қарзлар бериш, акциянерлик жамиятларнинг устав капиталида иштирок этиш;

      • грантлар тақдим этиш, ривожланиш лойиҳалари ва дастурларини амалга ошириш ва режалаштиришда техник ёрдам кўрсатиш;

      • Осиё-Тинч океани минтақасини ривожлантириш учун инвецтицияларни рағбатлантириш;

      • ривожланаётган аъзо мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатини мувофиқлаштиришда кўмаклашиш;

  • консалтинг хизматларини кўрсатиш.


Download 67.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling