Мавзу 18 халқаро молия институтлари, уларнинг мақсади ва вазифалари режа


Download 67.57 Kb.
bet1/4
Sana04.02.2023
Hajmi67.57 Kb.
#1165711
  1   2   3   4
Bog'liq
Мавзу 18 Халқаро Молия институтлари


Мавзу 18 ХАЛҚАРО МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИ, УЛАРНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


Режа:

  1. Халқаро молия институтларининг умумий тавсифи

  2. Халқаро валюта фонди

  3. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ)

  4. Халқаро ривожланиш ассоциацияси (ХРА)

  5. Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)

  6. Осиё тараққиёт банки

1. Халқаро молия институтларининг умумий тавсифи
Халқаро молия институтлари - халқаро иқтисодий муносабатларни тартибга солиш учун давлатлараро шартномалар асосида тузилган муассасалар ҳисобланади.
Халқаро молия институтлари жаҳон иқтисодиётида катта роль ўйнайди. Улар турли мамлакатларга маблағ ажратиш ва кредит бериш билан шуғулланадилар.
Мазкур институтларнинг асосий мақсади жаҳон савдосини ривожлантириш, молия тизимини барқарорлаштириш ҳамда ижтимоий муаммаоларни ҳал этишга ёрдам беришдан ибоартдир.
Халқаро молия институтлари асосан иккинчи Жаҳон Урушидан кейин шакллана бошлади. Уларнинг пайдо бўлиши бир қатор сабабларга боғлиқ:

  • Халқаро иқтисодиётни ривожланиши ва глобаллашув жараёнларини кучайиши;

  • Пул-кредит муносабатларини давлатлараро тартибга солиш зарурати;

  • Жаҳон валюта тизими, қимматли қоғозлар бозорлари, қимматбаҳо металларнинг барқарор ривожланиш муаммоларини ҳал қилиш зарурати. 

Жаҳон иқтисодий ривожи учун халқаро молия институтлари қуйидаги вазифаларни бажаради:

  • жаҳон иқтисодиётининг ҳолати, тенденциялари ва ривожланиш омиллари таҳлили;

  • жаҳон иқтисодиётини тартибга солиш, халқаро савдони қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида глобал валюта ва фонд бозоридаги операциялар;

  • инвестицион фаолият (халқаро ва ички миллий лойиҳаларга йўналтирилган кредитлар);

  • давлат лойиҳаларини кредитлаш;

  • халқаро кўмак дастурларини молиялаштириш;

  • илмий тадқиқотларни молиялаштириш;

  • хайрия фаолияти.

Бугунги кунда қуйидаги йирик халқаро молия институтлари фаолият кўрсатмоқда:


  1. Халқаро валюта фонди

  2. Жаҳон банки

  3. Халқаро молия корпорацияси

  4. Европа тикланиш ва тараққиёт банки

  5. Осиё тараққиёт банки.

2.Халқаро валюта Фонди
Халқаро Валюта Фонди (қисқартмаси: ингл. International Monetary Fund, IMF) халқаро ташкилот бўлиб, макроиқтисодий сиёсат юргизади, бутунжаҳон молиявий тизимини назорат этади.
Фонд Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослашган муассасаси мақомига эга. ХВФ 1944 йил 1 июлда АҚШнинг Бреттон-Вудс шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро валюта-молия конференциясида ташкил этилган. 1947 йил март ойидан ўз фаолиятини бошлаган. 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра Фондга аъзо бўлган мамлакатлар сони 190 тани ташкил этади.
Фонднинг асосий мақсади халқаро валюта курсларини барқарорлаштириш, иқтисодий қоидаларни либераллаштириш шартлари билан аъзо мамлакатларга қарз, молиявий ёрдам бериш киради. Штаб-квартираси Вашингтон шаҳрида жойлашган.
Фонднинг асосий вазифалари:

  • маслаҳатлар бериш ва валюта муаммолари бўйича ҳамкорлик қилиш орқали халқаро валюта ҳамкорлигига ёрдам кўрсатиш;

  • халқаро савдонинг кенгайиши ва мувозанатли ўсиши учун қулай шароитларни яратиш;

  • валюта куреларининг барқарорлигига ёрдам бериш, рақобат туфайли юз берадиган валюта девальвацияларининг олдини олиш;

  • кўп томонлама тўловлар тизимини яратишда ва жаҳон савдосини ривожига тўсиқ қўядиган валюта алмаштириш билан боғлиқ чеклашларни бартараф этишда ёрдам кўрсатиш;

  • аъзо мамлакатларга ўз тўлов балансларини тиклаш, шунингдек, уларнинг халқаро тўлов баланслари тақчиллиги давомийлиги ва миқсорини қисқартириш учун муддатли молиявий маблағлар бериш.


Download 67.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling