Мавзу 18 халқаро молия институтлари, уларнинг мақсади ва вазифалари режа


йил 1 май ҳолатига ХВФ капитали 652 млрд.АҚШ.долларини ташкил қидди


Download 67.57 Kb.
bet2/4
Sana04.02.2023
Hajmi67.57 Kb.
#1165711
1   2   3   4
Bog'liq
Мавзу 18 Халқаро Молия институтлари

2022 йил 1 май ҳолатига ХВФ капитали 652 млрд.АҚШ.долларини ташкил қидди. АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония, Италия, Канада энг катта улашларга эга. Унинг ўсиши янги аъзоларнинг бадал пули ва кредитларга тўланган фоизлар хисобига юз беради.
Халқаро валюта фондининг веб-сайтидаги1 маълумотларга кўра, ХВФдаги энг кўп овозга эга давлатлар қуйидагилар:
АҚШ — 16,5 %; Германия - 5,3%; Япония - 6,2%; Буюк британия - 4,0%; Франция - 4,0%; Саудия Арабистони - 2,0%; Хитой - 6,1%; Россия - 2,6%. Европани иттифоқининг 27 аъзосининг улуши - 25,6%.
Ўзбекистон Республикаси Халқаро валюта фонди аъзолигига 1992 йил 21 сентябрда қўшилган. 1993 йил сентябрдан буён Ўзбекистонда ХВЖнинг ваколатхонаси фаолият юритмоқда. Халқаро валюта фонди капиталида Ўзбекистоннинг улуши 755 млн.АҚШ. долларини ташкил этади. Овоз беришдаги улуши эса 0.14% ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро Валюта Фонди ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири техник ёрдам кўрсатиш миссиялари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасига Халқаро Валюта Фондининг 13та техник ёрдами миссиялари юборилган. ХВФ экпертларининг фаолияти асосан пул-кредит ва фискал сиёсатларинии такомиллаштириш, молиявий кўрсаткичлар тизимини яхшилашга қаратилган.
Шунингдек, Халқаро валюта фонди (ХВФ) директорлар кенгаши Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашиш учун 375 миллион доллар ажратган.


3.Жаҳон банки


Жаҳон банки ўз фаолиятини ривожланаётган ва қолоқ мамлакатларга техник лойиҳаларни, иқтисодий дастурларни молиялаштириш жиҳатдан ёрдам бериш орқали бу мамлакатларнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга ёрдам беради. Бу вазифалар банкининг асосий узоқ муддатли вазифаси ҳисобланади.
Жаҳон банки ўз таркибига 2 та йирик ташкилот:

  • Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ);

  • Халқаро тараққиёт ассоциацияси (ХТА) киради.



Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ)


Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) Бреттон-Вуд конференцияси қарорига асосан 1944 йилда ташкил этилган.
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртача даромадли ва энг паст даражадаги даромадли мамлакатларга кредитлар, кафолатлар, хатарларни бошқариш бўйича маҳсулотлар ва маслаҳат хизматларини тақдим этувчи энг йирик банк ҳисобланади.
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг асосий мақсади ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодий-ижтимоий тарақққиётига, мазкур мамлакатларнинг ишлаб чиқариш даражасини оширишга ёрдам бериш ва аҳолининг ижтимоий аҳволини яхшилашга кўмаклашиш ҳисобланади.
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилган. Банкнинг овоз берувчи акциялар сони уларнинг устав капиталидаги улуши доирасида белгиланади. ХТТБнинг асосий овоз бериш ҳуқуқи АҚШга тегишли (16,8%), улар банкда қабул қилинган қарорларга вето қўйиш ҳуқуқига эга ва акциядорлар умумий сонининг 85 фоизи ушбу қарорни қабул қилиши шарт. Овозлар сони бўйича Япония иккинчи ўринда (8 фоиз), Германия (4,6 фоиз), Буюк Британия ва Франция (4,4 фоиз) сезиларли миқдордаги овозга эга.


Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
• ривожланган мамлакатларни саноат мақсадларида узоқ муддатли кредитлар ва заемлар билан таъминлаш;
• ривожланган мамлакатларга уларда инфратузилмани (электро энергия и/ч, йўл қурилиш, сув таъминоти ва бошқ.) яратиш, шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш ва кадрлар тайёрлашни ривожлантириш учун кредитлар бериш;
• Халқаро молия бозорларида камбағал мамлакатларга кредит бериш.
1992 йилнинг сентябрь ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Жаҳон банкининг мутлоқ аъзоси ҳисобланади.
Жаҳон банкининг ҳамкорлик дастури Жаҳон банки директорлар кенгаши томонидан тасдиқланган 2016-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси ва Жаҳон банки ўртасидаги Ҳамкорлик стратегиясига асосланади.
Стратегия қуйидаги йўналишларда лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади:



  • қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотларга кўмаклашиш;

  • коммунал соҳа инфратузилмасини реконструкция қилиш ва модернизация қилиш, сув таъминоти ва канализация соҳасидаги лойиҳалар;

  • соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим ва олий таълим соҳаларини модернизация қилишнинг кенг кўламли дастурларини амалга ошириш;

  • энергия самарадорлиги ва электроэнергетика соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш.

Жаҳон банки билан икки томонлама ҳамкорлик портфелига умумий қиймати 3,9 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган 38 та амалга оширилаётган лойиҳалар киради.


4.Халқаро ривожланиш ассоциацияси (ХРА)


Халқаро ривожланиш ассоциацияси (ХРА)га 1956 йил асос солинган бўлиб, дунёдаги энг қашшоқ мамлакатларга фоизсиз кредитлар ва грантлар тақдим этади. ЯИМнинг қиймати аҳоли жон бошига 835 АҚШ доллардан ошмайдиган мамлакатларгина ХРА дан қарз олиш ҳуқуққа эга.
ХРА 30-40 йиллик муддатга ва дастлабки ўн йиллик имтиёзли давр (белгиланган муддатнинг асосий қарзини тўламаслик имтиёзи) билан фоизсиз кредитлар тақдим этади.
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ва Халқаро ривожланиш ассоциацияси бошқарув тартиби бир хил ва улар битта банк президенти томонидан бошқарилади.
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг молиявий ресурслари муомалага чиқарилган қимматли қоғозлар бўлса, Халқаро ривожланиш ассоциациясининг ресурс манбаси аъзо – мамлакатларнинг бадаллари ва банкининг фойдаси ҳисобланади.

Download 67.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling