Vibrio авлодига – ҳозирги кунда 25 та тур киритилган булардан одам учун
патоген тури Vibrio cholerae, қолганларидан 9 та
тури шартли патоген
ҳисобланади, диарея келтириб чиқариши мумкин. Буларга қуйидаги турлари
киради: V.parahaemolyticus; V.vilnificus; V.algenolyticus; V.mimicus ва
бошқалар.
Vibrio cholerae турига 4 та биовар киради:
Vibrio cholerae – классик вабо қўзғатувчиси;
Vibrio cholerae El-tor – 1906 йили Готшлехт пандемия даврида
топган.
Vibrio cholerae-proteus - О1 дан ташқари ҳамма гуруҳларин ўз ичига олади.
Vibrio cholerae-albensis - нур тарқатувчи вибрион деб ҳам аталади.
1993 йилда Жанубий шарқий осиёда вабо касаллиги қайд қилинди,
касалликни олдин патоген бўлмаган Vibrio cholerae нинг 139 серовари келтириб
чиқарган (Бенгал типи). Ҳозирги кунда бутун дунёга тарқалган ва
вабо
қўзғатувчиси ҳисобланади.
Вабо организмнинг умумий заҳарланиши ва гастроэнтерит билан кечувчи
ўткир юқумли, ўта хавфли касалликдир. Вабога тезликда лаборатория
диагнозини қўйиш жуда муҳимдир, чунки биринчи касаллик бактериологик
тарзда тасдиқланиши ва шунга кўра эпидемияга қарши
самарали чоралар
кўрилиши зарур. Вабонинг лаборатория диагностикаси бактериоскопик ва
бактериологик текширувлар билан ўтказилади. Диагноз қўйишнинг қийинлиги,
вабо вибрионларннинг биоварларига ўхшаш табиатда кенг тарқалган ва одам
учун зарарсиз бўлган вибрионларни (Мечников, Финклер, Приор ва бошқа
вибрионлари) ҳақиқий вабо вибрионларидан ажрата билишликдадир.
Услубий кўрсатмалар
Бактериоскопик текширув (14-схема)
1 куни. Текширилаётган материалдан
(нажас, қусиқ) суртмалар тайёрлаб Грам усули ёки фуксиннинг сувдаги эритмаси
билан бўялади. Бундан ташқари, бўялмаган (натив)
материалдан
“осилган” томчи тайёрлаб, оддий ёки фазо-контраст микроскоп остида
вибрионларнинг ҳаракати аниқланади. Суртмаларда грамманфий,
бироз
букилган таёқчаларнинг (узунлиги 1,5— 3 мкм гача) ва «осилган» томчида
вибрионларнинг ҳаракати аниқланади. Суртмаларда грамманфий, бироз
букилган таёқчаларнинг (узунлиги 1,5— 3 мкм гача) ва «осилган» томчида актив
ҳаракатчан вибрионларнинг
кўриниши, биринчи
марта дастлабки диагнозни
тасдиқловчи жавобни беришга имкон беради .
Вабо касаллиги ўта хавфли юқумли каалликларга кирганлиги сабабли, уни
аниқлаш ва бактериологик диагноз қўйиш, касалликни тарқалиб кетишини
олдини олишда муҳим эпидемиологик аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: