Олинган натижалардан қатъий назар 14-схемада кўрсатилганидек
текшириш давом эттирилади.
Соф культурани ажратиб олиш ва уни идентификация қилиш учун (10 -12
соат) ишқорий агарда ва бошқа муҳитларда ўсган 5 – 6 та
бир типдаги
колониялардан фойдаланилади. Вабо вибриони ИА да катта бўлмаган
дисксимон тиниқ S-колониялар ҳосил қилади. Агар озиқли муҳитдан ёруғлик
нури ўтказилса вабо вибриони колониялари кўкимтир товланиб туради.
Тиосульфат, цитрат, ўт кислотаси тузлари ва сахароза тутувчи (ТСВS)
муҳитда вабо вибрионлари сахарозани ферментация қилгани учун муҳитдаги
колониялари сариқ ранга киради. Анализни тезлатиш учун колониялардан
тайёрланган бактерия суспензияси билан
кенгайтирилган агглютинация
реакцияси қўйилади. Бунинг учун пробиркаларда агглютинация берувчи О-
зардобни пептонли сув билан титригача (0,5 мл ҳажмда) суюлтирилади.
Сўнгра ҳар бир пробиркага 1—2 томчидан бактерия суспензияси томизилади.
Агглютинация реакцияси натижаси 3—4 соат 37°С ли термостатда
сақлангандан кейин аниқланади. Вабонинг соф культурасини ажратиб олиш
учун шубҳаланган колониялардан ярим углеводли муҳитларга экилади.
Do'stlaringiz bilan baham: