Мавзу 29. Овқатдан заҳарланишни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар: сальмонеллалар, ботулизм, протей ва бошқа бактериялар, микробиологик диагностикаси


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/15
Sana19.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1623427
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Мавзу 29 Ovqatdan zaharlanish yuqumli kasallik qo‘zg‘atuvchilari salmonellez, botulizm kasaliklarini laboratoriya tashxisi.

Серодиагностика. Серологик текширишлар қўшимча текшириш 
ҳисобланиб вабонинг ретроспектив диагностикаси, вибрион ташувчиларни 
аниқлаш, инфекциядан сўнг ва эмлангандан сўнг иммунитетни баҳолаш учун 
қўлланилади. Бунинг учун, одатда агглютинация реакцияси ёки ПГАР ва ИФУ 
ҳамда вибриоцид антителолар ва антитоксинлар лизис реакцияси ёрдамида in 
vitro шароитида аниқланади. 
Ичак юқумли касалликларида қўлланадиган диагностик, 
профилактик ва даволаш препаратлари
Энтеропатоген ичак таёқчаларига қарши агглютинация ҳосил 
қилувчи ОВ-зардоблар: ОВ-колизардоб 026:В6; ОВ-колизардоб 0111:В4;
ОВ-колизардоб 055:В5 ва бошқалар. Булар эшерихияларнинг тегишли 
серогруппа антигенлари билан қуёнларни эмлаш йўли орқали олинган. 
Энтеропатоген 
эшерихияларни 
идентификация 
қилиш 
учун 
агглютинация реакцияси қўлланилади. 
Шигеллаларни идентификация қилишда қўлланиладиган 
адсорбция қилинган, агглютинация ҳосил қилувчи зардоблар
Группалаштирилган ва бир валентли зардоблар. Булар дизентерия 
шигеллалари Флекснер, Бойд ва Зоннеларнинг маълум турлари ва сероварлари 
билан қуёнларни эмлаб, сўнгра ортиқча антителоларни адсорбция қилиш йўли 
орқали тайёрланган. 
Группалаштирилган, адсорбция қилинган ва бир рецепторли 
сальмонеллёзли О- ва Н- агглютинация берувчи зардоблар. Булар ҳам 
худди олдинги кўрсатилган усуллар буйича олинган. Сальмонелла


серогруппалари ва сероварларини агглютинация реакцияси билан 
аниқлашда қўлланилади.
Сальмонеллёз О- ва Н- монодиагностикумлари. Булар, 
сальмонелла аралашмаларини қиздириш йўли билан ўлдириб (О-
диагностикумлар) ёки формалин билан ишлов бериб (Н-диагностикумлар) 
тайёрланади. Қорин тифи ва паратифларни серодиагностикасида (Видаль 
реакцияси) қўлланилади. 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling