реакцияси қўйилади. Қолган босқичлари қайси қўзғатувчи ажратиб
олинганлигига боғлиқ бўлиб биохимик, антиген ва бошқа хусусиятлари бўйича
идентификация
қилинади.
Масалан,
овқат
токсикоинфекцияларини
сальмонеллалар келтириб чиқарган бўлса, ажратиб олинган (25 машғулотга
қаралсин) сальмонеллалар соф культураси қайси
сероварларга мансуб
эканлигини аниқлаш учун сероидентификация қилинади. Аввал поливалентли
гуруҳга мансуб қон зардоблар билан
ва монорецепторли О зардоблар, сўнг Н
зардобларнинг 1 чи ва 2 чи фазалари билан аниқланади. Олинган натижалар
асосида салмонеллаларнинг соф культуралари
билан маълум монорецептор
зардоблар ёрдамида пробиркаларда агглютинация реакцияси қўйилади ва
культура экилган «ола-чипор» қаторлар натижалари билан жамлаб кўрилади ва
якуний хулоса ва жавоб берилади. Бемор организмидан ва овқат маҳсулотидан
салмонеллаларнинг айнан бир хил серовари ажратиб олинса, овқат
токсикоинфекцияси ва касаллик манбаи тўғрисида якуний хулосани чиқариш
мумкин. Бир қатор салмонеллаларнинг муҳим биокимёвий
белгилари ва
антигенлик тузилиши -жадвалда келтирилган.
Агар, конденсат сувли, қиялантирилган агарга (“Шукевич” усулида)
материал экилганда культуранинг ўрмалаб ўсиши кузатилса, ундан қовузлоқ
билан ҳаракатчанликни аниқлаш учун «эзилган»
томчи препарати ва суртма
тайёрланади. Суртма Грам усули билан бўялади ва микроскоп остида кўрилади.
Жадвал 61.
Do'stlaringiz bilan baham: