Мавзу 29. Овқатдан заҳарланишни келтириб чиқарувчи микроорганизмлар: сальмонеллалар, ботулизм, протей ва бошқа бактериялар, микробиологик диагностикаси


Вабога қарши агглютинация берувчи О-зардоб, Огава ва Инаба


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/15
Sana19.06.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1623427
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Мавзу 29 Ovqatdan zaharlanish yuqumli kasallik qo‘zg‘atuvchilari salmonellez, botulizm kasaliklarini laboratoriya tashxisi.

Вабога қарши агглютинация берувчи О-зардоб, Огава ва Инаба 
типик зардоблар. Вабо вибрионлари билан эмланган қуён қон зардобидан 
тайёрланади. Агглютинация реакциясида вабо О1 вибрионларининг 
турларини аниқлашда ва серологик фарқлашда ишлатилади. 
Адсорбция қилинган, агглютинация берувчи Зонне зардоби, овқат 
токсикоинфекциясида 
ажратиб 
олинган 
Зонне 
шигеллаларини
идентификация қилишда ишлатилади. 
 Ботулизм 
қўзғатувчиларига қарши зардоблар. Улар ботулин 
анатоксинлари билан гипериммунизация килинган отлар қонидан олинади. 
Диаферм-З усули билан тозаланиб, концентрацияланади. Даволаш-
профилактика мақсадлари учун бу микробларга қарши зардобнинг А, В, Е, F 
типлари тайёрланади. Кўрсатилган типларнинг моновалент зардоблари, 
текширилаётган материалдан токсин серотипларини сичқонларда нейтраллаш 
реакцияси ёрдамида аниқлаш учун ишлатилади. 
Эритроцитар диагностикумлар. Шигеллалар, қорин тифи (Vi-
эритрацитар) иерсениозлар ва вабони серологик диагностикасида 
қўлланилади. 
Тиф-паратиф-қоқшол адсорбция қилинган кимёвий вакцина. 
Қорин тифи, паратиф А ва В ларнинг қўзгатувчиларидан ажратиб олинган тўла 
қимматли антигенлар ҳамда қоқшол анатоксинларидан ташкил топган бўлиб, 
алюминий гидроксидига адсорбция қилинган. Қорин тифи ва қоқшолни
махсус профилактикасида қўлланилади. 


Қуритилган, спиртли дизентерия вакцинаси. Таркибида Флекснер ва 
Зонне шигеллалари бор. Сурункали дизентерия касалликларини даволашда 
қўлланилади. 
Секта (тетра) анатоксинли қорин тифи вакцинаси. Таркибида (қорин 
тифи бактерияларининг О- ва Vi-антигенлари, қоқшол, газли гангрена ва 
ботулизм касалликлари қўзғатувчиларининг соф ҳолдаги анатоксинини 
тутади. 
Вабо вакцинаси. Вабо вибрионларининг ўлдирилган аралашмаси. 
Вабога қарши актив эмлашда қўлланилади. Эль-Тор ҳамда классик вабо 
вибрионларининг Инаба ва Огава серотипларидан тайёрланади. 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling