Мавзу №5 Ўрта аср Шарқ фалсафаси. Марказий Осиёда Ренессанс. 1-§. Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқда ўрта асрлар фалсафаси


Download 145.15 Kb.
bet18/29
Sana27.12.2022
Hajmi145.15 Kb.
#1069814
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   29
Bog'liq
5 мавзу

Инсон руҳи олий (мукаммал) ва фикрий (ақлий)дир. Инсоннинг ўзига хос алоҳида хусусияти, ҳайвонлардан фарқли ўлароқ, - мажҳул тушунчаларни ўзлаштириш, ақл билан етиш мумкин бўлган ҳар ёклама нарсаларни билиш ва оқилона ҳатти-ҳаракатдир. Ақл – инсон руҳининг олий кучидир. Ибн Сино ақлни руҳнинг мажҳул (абстракт) фикрлаш ва умумий нарсани билишга бўлган қобилияти сифатида тушунади, идрокни эса – руҳ кучи сифатида тассавур қиладики, унинг воситасида билим ҳосил қилинади. Фаросат (вентеллект) бўлса – руҳнинг тезда номаълумдан маълум нарсага, ўрта истилоҳни сакраб, дастлабки заминдан хулосага ва баракс, ўтишга бўлган қобилиятини билдиради.
Эҳтимолий ва фаол ақл мавжуд. Бир шахсга тегишли руҳнинг кучи – бу эҳтимолий ақлдир. Бунга қарши ўлароқ, фаол ақл, айрим шахс руҳидан ажратилган ҳамма жойда мавжуд асосдир. У барча одамларда ягона ва умумийдир. Назарий ақлнинг натижаси – умумий тушунчалардир. Улар хусусий, муайян қиёфалар ҳам уларни умумлаштиришдан чалғиш туфайли ташкил топадилар. Назарий билимларни касб этиш шакли сифатида қиёс (силлогизм), яъни дастлабки заминдан хулосага ўтиш майдонга чиқади.
Билиш жараёни мутафаккир томонидан ашёларнинг пайдо бўлиш жараёни сифатида тушунтирилади. Модда имконият сифатида мавжуд бўлса, ақл фаол ибтидодир. Имконият даражасида мавжуд бўлган моддий объектларга фаол ибтидо шакл бергандан кейин, улар воқеликка айланадилар. Шунинг учун имконият ҳолатидаги ақлни модда билан солиштириш мумкин. Фаол ақл унга билиш шакллари сифатида шундай шаклларни киритадики, улар моддада борлиқнинг шакллари сифатида юзага чиқадилар. Натижада билим келиб чиқади.
Фикрловчи руҳнинг вазифаси қуйидагилардан иборат: биринчидан руҳ ҳар ёқлама ашёлардан айримларини яъни улар учун умумийларини ажратиб олиб, уларни бир-бирларидан фарқлайди, яъни қайсиниси жавҳар, қайси бири эса ораз эканлигини аниқлайди. Тушунчалар ана шундай пайдо бўладилар. Иккинчидан, ақлнинг бундан кейинги ҳаракати тасдиқ ва инкор воситасида ҳукмда тушунчаларни бирга қўшиш ва уйғунлаштиришдир. Учинчидан, ақл эга учун тасдиқ ёки инкор этиш ҳукмига зарур бўлган кесимни ахтаради. Тушунчаларнинг муносабати ҳукмларда қонуний боғлиқлик хусусиятига эга. Тўртинчидан, ақлнинг фаолияти ўз ифодасини шундай қоидаларни идрок этишда топадики, улар умум қабул қилган фикрларнинг бегумонлигига асослангандирлар.
Умумий ёки ҳарёқлама нарсалар (универсалиялар) ашёларгача, ашёларда ва ашёлардан кейин ҳам мавжуддирлар. Умумий нарса ашёларгача илоҳий ақлда мавжуддир (масалан, Худо ҳайвонларни яратиш учун, улардан олдин келадиган «ҳайвонлар» ғоясига эга бўлиши керак бўлади). Умумий нарса ашёларда мавжуд бўлади (масалан, ҳар бир ҳайвонда «ҳайвонлик» бор). У ашёлардан кейин, инсон тафаккурида мавжуд бўлади. Бу умумий нарса, моддий ашёларда мавжуд бўлганларнинг тасвиридир. Аммо мутафаккир қайд этадики, умумий тасаввур сифатида ҳеч қандай айрим олинган нарса ва моддий нарса сифатида ҳеч қандай умумий нарса қабул қилинмайди41.
Мантиқ. Ўзининг мантиқий назариясида Ибн Сино Арастудан илгарилаб кетади. Аммо у «Биринчи муаллим»нинг оддий тақлидчиси эмас эди.
«Мантиқ шундай фанки, у инсон ақлида мавжуд бўлган маънолардан касб этишни хоҳловчи маъноларга ўтиш воситаси бўлиб, бу ўтишга хос бўлган маънолар қоидаси ва тартиб ҳамда шаклларнинг кўп турларини билишдир, негаки, улар ҳам, булар ҳам, ва ҳатто уларга олиб бормайдиган кўринишдагилар ҳам тўғри хулосалар чиқаришга олиб келади»42. Мантиқ ҳақиқатни ёлғондан, ишончлини эҳтимол тутилгандан, билимни шубҳали фикрлардан фарқлаш учун зарур. Унинг ёрдамида биз тушунчаларни аниқлаймиз, ҳукмлар юритамиз. Шунинг учун мантиқ билим ҳақидаги фандир.
Ибн Сино мантиқнинг жуда кўп масалаларини тадқиқ қилади: тушунчаларнинг моҳияти ва тузилиши, тушунча ва белги, тушунчаларнинг турларга бўлиниши; таъриф, тасвир ва унинг турлари; ҳукм, унинг тузилиши ва турлари, ҳукмлар ташкил топишининг воситалари ва уларнинг қайтадан тузилиши усуллари; хулоса ва унинг тузилиши, хулосаларнинг турлари, унинг шакллари ва кўринишлари ва қоидалари, далиллаш (исботлаш) ва раддия, исботлаш асослари, далиллардаги қоидалар ва хатолар.

Download 145.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling