Мавзу №5 Ўрта аср Шарқ фалсафаси. Марказий Осиёда Ренессанс. 1-§. Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқда ўрта асрлар фалсафаси


Download 145.15 Kb.
bet19/29
Sana27.12.2022
Hajmi145.15 Kb.
#1069814
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29
Bog'liq
5 мавзу

Ижтимоий-сиёсий қарашлари. Инсон билан боғлиқ масалаларни Ибн Сино амалий фалсафага тааллуқли деб билади. Амалий фалсафа мавзуси шахс фаровонлиги бўлган ахлоқ, оила фаровонлигини ўрганадиган иқтисод, давлат равнақини ўрганадиган сиёсатга бўлинади.
Ибн Сино ўзининг ижтимоий қарашларида Форобий ғояларига қўшилган бўлиб, орзудаги фозил жамият тарафдори эдики, унинг бошида маърифатпарвар, одил подшо турар эди. Жамиятнинг барча аъзолари ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланишлари лозим эди. Бажарадиган вазифаларига қараб уларни Ибн Сино уч гуруҳга бўлади: маъмурий хизматдагилар, ишлаб чиқарувчилар ва ҳарбийлар. Ибн Сино кишиларнинг ижтимоий ҳолатларидаги фарқларни табиий ҳисоблайди. Агар барча кишилар подшо ёки қарам бўлганларида, улар яшай олмас ва ҳалок бўлган бўлар эдилар, ва агарда ҳамма мулк ва бойлик бўйича тенг ва бир хил бўлганларида, одамларнинг бир қисми бошқаси учун ишламай қўяр ва натижада бир-бирига ёрдам кўрсатиш тўхтаган бўлар эди. Агарда барча кишилар камбағал бўлганларида, у вақтда улар ҳалок бўлган бўлур эдилар. Демак, мулкий ҳолат ва эгаллаб турган мансаб жиҳатдан мавжуд бўлган фарқ муқаррардир43.
Кишиларнинг ўзаро муносабатлари асосида қонун ётиши лозим: «Кишилар ўртасида шундай битишув зарурки, унда адолат меъёрлари белгиланган ва шу билан фарқланувчи қонун қабул қилинган бўлиши керакки, уни сўзсиз бажариш қонун чиқарувчи томонидан мажбуриятга айлантирилган бўлсин»44. Барча аъзолари учун бажарилиши шарт бўлган қонунлар бор бўлган жамиятда, адолатсизлик бўлиши мумкин эмас. Жамият аъзосининг адолатсизлигини жазолаш лозим. Агар ҳукмдорнинг ўзи адолатсиз бўлса, унга қарши қўзғолиш оқланган ва жамият томонидан қўллаб-қувватланган бўлади.
Инсониятнинг асрий орзуси гўзалликка интилиш эди. Гўзаллик эса, Ибн Сино нуқтаи назарида, камолотга интилиш билан баробар эди. Мукаммалликка эришиш сабаби ишқдир. Ишқ-муҳаббат Ибн Сино томонидан доимий равишда тараққиётга, мукаммалликка интилиш сифатида талқин қилинадаи. Шу билан бирга, борлиқнинг зиналарида тизимнинг ҳолатида қанча юқори бўлса, у шунча катта қобилият ва куч билан мукаммаллик томон тез ҳаракат қилиб боради. Табиат ривожининг гултожи ақл билан сийланган инсон бўлиб, мукаммалликка интилишнинг юқори шакли ва ҳаракати унга хосдир.
Ибн Сино илоҳиёти. Ибн Синонинг асарлари мазмун жиҳатидан Европада ўрта асрларда, Шарқда эса ҳозиргача чуқур из қолдирди. Ибн Сино ўрта асрларда башарият эришган комил инсон намунаси эди. Биз бу ерда унинг барча фалсафий ва табиий илмлар соҳасидаги ютуғидан кўра, илоҳиёт соҳасидаги масалаларни ҳал қилишдаги маҳоратини кўзда тутаётирмиз.
Назарий ва амалий жиҳатдан Ибн Синонинг энг машҳур асари «Шифо» бўлиб, лотин схоластикасининг уламолари унинг баъзи қисмларинигина тушуниб етдилар. Бу асар уч катта қисмдан, яъни мантиқ, тиббиёт ва илоҳиётдан иборат эди. Ибн Синонинг мақсади ҳаммага манзур бўладиган «Машриқ ҳикмати»ни яратиш эди. Барча назарияларнинг асосида илм ётади. Ташқи кўринишдан умумий назария ақлдан келиб чиқади. Ақл эса илоҳий оламдан, фаришта воситасида етказилади. Бу далилга кўра, фариштани билиш жаҳонни билиш асоси ҳамда ундаги инсон ўрнини белгилаш ҳам илм вазифасига киради.
Хилқат (яратилиш) бир марталик тасодифий ёки азалдаги ирода эмас, балки илоҳий заруратдан келиб чиқади. Хилқат илоҳий андиша руҳидан келиб чиқадики, ўзини ўйлайди. Ўзида абадий илоҳий вужудга эга бўлган илм биринчи ақл билан айни замонда содир бўлган нарсадан ўзга нарса эмас. Бу ягона оқибат ва бунёдкор қувватнинг бошланиши илоҳий андиша билан бир нарсадир. Ягоналикдан кўпликка ўтиш, ягонадан бошқа ягоналарга ўтиш қоидасига риоя қилиш оркали юз беради. Ушбу биринчи ақлдан борлиқнинг кўплиги келиб чиқади. Худди Форобий фалсафасида бўлганидек, борлиқ ақл тафаккуридан келиб чиққанидек, дунёни билиш, ҳодисаларни мушоҳада этиш ва виждоний малака ҳосил қилиш турига айланади. Биринчи ақл ўз мабдоси (келиб чиқиши)га диққат-эътибор бериб, унда фикран тўхтайди ва биринчи ақл вужудини заруриятга айлантиради. Шунингдек, биринчи ақл ўз вужудининг сарф бўлиш имконига диққат-эътибор бериб, шундай хулосага келадики, унинг гумонича, у ўз мабдосидан ташқарига чиқиб кетган. Биринчи фикрий тўхташдан, иккинчи ақл, иккинчи фикрий тўхташдан биринчи фалак (фалакул афлок)нинг ҳаракатдаги руҳи, учинчи фикрий тўхташдан танланган жисм ва бу биринчи фалакдан юқори турувчи (зулмат ва йўқлик) келиб чиқади. Борлиқни барпо қилувчи бу уч фикрий тўхташ бошқа ақлларда ҳам такрор бўлаверадики, натижада икки босқичдан иборат тартибда такомиллашиб боради. Диний ақллар ва самовий руҳлар силсиласи жисмий қувватга эга эмаслар, яъни улар ҳис-туйғудан маҳрум бўлиб, уларнинг завқу-шавқи ўзлари келиб чиққан ақлга эришадилар. Ақл фалакларнинг ҳар бирида уларга хос бўлган ҳаракатни келтириб чиқаради. Шунга кўра, ҳар бир ҳаракатнинг келиб чиқишига сабаб бўлган коинотдаги инқилоблар шавқу-завқнинг оқибати бўлиб, ҳеч қачон йўқ бўлмайдилар.
Кучга эга бўлмаган ўнинчи ақл ўз навбатида ягона ақл ва ягона руҳни ижод қилади. Айтиш мумкинки, ўнинчи ақл билан биргаликда келиб чиқадиган инсоний руҳий сурат, кўп нарсага бўлиниш имкониятига эга бўлган ҳолда пайдо бўлади. Ваҳоланки, унинг зулматли тузилишидан ой остидаги модда вужудга келади. Ана шу ўнинчи ақлни фаол ақл деб атадилар. Бу ақлдан бизнинг руҳимиз келиб чиққан бўлиб, унинг ёғдуси илмий сиймода унга қайтиб келиши мумкин бўлган руҳни топадики, у унга қўшимча бўлади. Инсоний ақл маъқулни ҳис этиладиган нарсадан ажрата олиш вазифасига эга эмас. Ҳар бир илм ва айтилган гап, содир бўлган нарса ва ёғду фариштадандир. Шунинг учун, инсоний ақл қувват жиҳатдан ўзида фаришта табиатига эгадир. Икки томонлама вазият, яъни амалий ва назарий ақл воситасида икки хил «сурат»га эга бўлган инсоний ақл «ердаги фаришталар», деб аталади. Руҳни тақдирининг сири бундан бошқа нарса эмас. Назарий ақл тўрт тарафлама ҳолат воситасида фаришта ақли билан ёки фаол ақл билан қўшиладики, уни муқаддас ақл деб атайдилар. Муқаддас ақл ўзининг энг олий босқичида ўша мумтоз пайғамбарлик ақлидир.
Юқорида айтилганлардан шундай хулоса қилиш мумкинки, фаол ақл масаласида аввалданоқ Арасту шарҳчилари орасида ихтилофлар чиққан эди. Ибн Сино Абу Наср Форобийга эргашиб, Тимей ва Аквиналик Томасга қарши ўлароқ, инсоний ақлдан ташқарида бўлган ажратувчи ақлни қабул қилади. Аммо уни Худо тушунчаси билан бирдек ҳисобламайди. Форобий ва Ибн Синолар бу ақлни борлиқ оламининг ибтидоларилан бири деб билдиларки, инсоний вужуд ана шу ақл воситасида ўша оламга бевосита қўшила олади. Бу файласуфларимизнинг билиш маърифатидаги янгиликлари ана шу ерда яширинган эди. Иккинчи томондан, улар назарича, Арастунинг руҳ тушунчаси органик жисмнинг биринчи камоли сифатида қўйилиши қониқтирарли даражада эмас эди. Ушбу «биринчи камолни қабул қилиш» фақат руҳнинг вазифаларидан бири бўлиб, албатта, унинг асосий вазифаси эмас эди. Уларнинг инсонни билиш назариялари янги афлотунча тарздаги қараш эди.


Download 145.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling