Мавзу №5 Ўрта аср Шарқ фалсафаси. Марказий Осиёда Ренессанс. 1-§. Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқда ўрта асрлар фалсафаси


Download 145.15 Kb.
bet29/29
Sana27.12.2022
Hajmi145.15 Kb.
#1069814
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
5 мавзу

Ибн Рушд фалсафаси
бул Валид Муҳаммад бинни Аҳмад ибн Рушд (Оврупода Аверроэс номи билан машҳур) 1126 йилда Қуртабада (Кордова) туғилди. Унинг отаси шаҳар қозиси бўлиб, ўта зиёли одам эди. Ёшлик йилларидан бошлаб Ибн Рушд отаси раҳбарлигида илоҳиёт ва мусулмон ҳуқуқини ўргана бошлайди. Араб адабиёти ва шеърияти намуналари билан танишади, кейинчалик эса табобат, математика ва фалсафани ўрганишга киришади.

Ибн Рушд Қадимги Юнонистон, араб ва Марказий Осиё мутафаккирларининг фалсафий асарларига жуда кўплаб шарҳлар ва талқинлар ёзиб қолдирди. Ўзининг йирик асарларининг сони эликка яқин эди. Улардан энг машҳурлари қуйидагилар: «Раддияни рад этиш», «Мантиққа оид асарлар», «Осмоний жисмларнинг ҳаракати ҳақида мулохазалар», «Замон муаммоси», «Биринчи ҳаракатга келтирувчи куч ҳақида», «Абадий ва вақтинчалик мавжудлик ҳақида мулоҳазалар», «Жон ҳақида фан муаммолари», «Ақл ҳақида мулоҳазалар», «Фалсафа масалалари», «Дин билан фалсафанинг мувофиқлиги ҳақида» ва бошқалар.
Ибн Рушд асарларидан энг кўп ёйилгани Ғаззолийга қарши қаратилган «Раддияни рад этиш» эди. «Бутун ибн Рушд таълимотини, -деб ёзади француз тадқиқотчиси Э.Ренан, - икки таълимотга олиб келиб тақаш мумкин, ёки, ўрта асрлар ибораси билан айтганда, бир-бири билан яқиндан боғланган икки буюк адашишга ва арастучиликни тўла талқинини қолдирувчи, яъни модданинг абадийлиги ҳақидаги таълимотга ва ақл тўғрисидаги назарияга»65.
Ибн Рушд «Шарҳловчи» сифатида ҳам машҳур уни «Илоҳий комедия» нинг муаллифи Данте шундай деб атаган. У Арасту таълимотини илк даврдаги соф ҳолатига қайтарди. Маълумки, Арасту қарашларини Искандария шарҳчилари сезиларли даражада бузиб, унга Афлотунча унсурларни қўшган эдилар. Ибн Рушднинг ишончи комил эдики, тўғри тушунилган Арасту таълимоти, инсон эришиши мумкин бўлган олий билимга қарама-қарши турмайди. Унинг фикрича, Арасту сиймосида инсоний ақл ўзининг энг юқори ифодасини топганки, шунинг учун уни илоҳий файласуф деб аташ маъқул бўлади. Унинг замондошлари фикрича, «Арасту табиатни тушунтирди», Ибн Рушд эса –Арастуни»66.
Борлиқ ҳақидаги таълимот. Ибн Рушднинг буюк хизмати уни яратилмаган, бирламчи абадий модда, унинг ҳаракати ва билиш мумкинлиги ҳақидаги таълимотидир. Ибн Рушд фикрича, дунё беш жисмдан ташкил топган: осмон, тупроқ, олов, сув ва ҳаво. Табиатда аниқ зарурият ҳукмрон, бутун табиат ўз қонунлари асосида яшайди. Заруриятни Ибн Рушд сабабий шартлик билан боғлади. «Ҳар қандай фаолият заруратан ўз сабабига эга … - деб ёзади у. –Биз мавжуд ашёлар бири иккинчисининг сабаби эканлигига ва бири иккинчиси орқали фаолият кўрсатишига шубҳа қилмаслигимиз керак»67.
Модда ўзида барча шаклларга эга бўлиб, уларни ўзидан чиқаради. У ҳеч вақт шаклсиз бўлмайди, худди шунингдек, шакл ҳам моддадан ташқарида мавжуд бўла олмайди. Агар модда ва шакл олий ягоналикда бир бирига мос тушса, унда имконият ва воқейлик ҳам бир-бирига тўғри келади. Имкониятнинг воқейликдан фарқи нисбий хусусиятга эга. Агар дунё абадий бўлса, барча мумкин бўлган нарсалар эртами ёки кечми воқейликка айланиши лозим. Ҳаракатнинг манбаи модданинг ўзидадир. Моддадан ташқари унга ҳаракат ва ривожланиш берадиган ҳеч қандай «сабабий шакл» йўқ. Унинг ўзида жойлашмаган ҳеч қандай нарса моддани ўзгартирмайди. Модда шаклдан олдин мавжуд бўлади. Шакл модданинг намоён бўлиш тарзидир.
Ибн Рушд фикрича, моддий дунё, - бу объектив равишда ривожланаётган воқейлик бўлиб, нафақат шаклни, балки имкониятни ҳам туғдиради. Пайдо бўлишнинг ўзини у модда ҳаракатининг шакл сифатида намоён бўлиши деб тушунадики, унда миқдорий ва сифатий ўзгаришлар юз бериб туради. «Ҳар қандай мавжуд ашё, - дедйи файласуф, -муайян миқдор ва муайян сифатга эгадир; худди шундай ашёларга уларнинг пайдо бўлиш ва яшаш вақти хосдир»68. Бундай фикр Арастунинг ҳаракат модда билан боғлиқ эмас, деган қарашларига зид эди. Ибн Рушд «ҳаракат»ни ҳаракатдаги ашёнинг номи сифатида қарайди.
Билиш назарияси. Ибн Рушд фикрича, билиш ҳис-туйғу босқичидан бошланади. Ҳиссий билиш ақлий билишнинг асоси ва бошланғич нуқтаси сифатида хизмат қилади. Ақл токи, баданнинг беш ҳис-туйғу аъзоларидан ўтмагунча, олдиндан ҳеч нарсани билмайди. Аммо ҳиссий билиш мавжуд нарсанинг моҳияти ва ашёларнинг энг муҳим хусусиятлари ҳақида маълумот беришга етарли эмас. Бунинг учун мақсади ашёларнинг қонуний мавжудлигини билиш бўлган ақл зарур: «Ақл мавжуд ашёларни уларни сабаблари билан биргаликда тушунишдан ўзга нарса эмас, ва айниқса ана шу уни бошқа билиш қобилиятларидан фарқлайди»69. Сабабиятнинг мавжудлигини Ибн Рушд борлиқнинг билиш шарти сифатида қарайди. У табиатда амал қиладиган ва «билиш ва тафаккур асосида»ги оддий ҳаётдаги сабабларни бир-биридан ажратади. Табиий амал, деб қайд этади у., эркин инсоний ирода воситасидаги амалдан кўра ишончлироқ, негаки, «табиат майли бўйича келиб чиқадиган ҳаракат, ўз амалини доимо бажаради, аммо эркин ирода бўйича бўладиган амал ўзини бошқача тутади70.
Ибн Рушднинг умумий ақл ҳақидаги таълимоти ўзида инсон ақлининг ижодий хусусияти, барча инсонларнинг ақлий тенглиги ҳақидаги илғор фикрни ифодалайди. Бу ғоялар маълум даражада Оврупо университетлари доираларида умумий ақл тўғрисидаги Ибн Рушд таълимотига бўлган катта қизиқишни белгилади. Ибн Рушд фикрича, моддий ва фаол ақл инсонда «илм-фан тараққиёти, фанларнинг янада юқорироқ даражаларга кўтарилиши» натижасида бирлашади. Ақл туфайли инсон «моддийликдан абадий мавжудликка кўтарилади». Ибн Рушд ижоди яқин ва Ўрта Шарқ халқлари фалсафий фикрининг чўққиси эди. У ўзига хос равишда ундан олдинги илғор фикрлар тараққиётини хулосалаб, Оврупо халқларининг ўрта асрлардаги фалсафий фикрига кучли таъсир кўрсатди.



1 Моварауннаҳр – Амударё ва Сирдарё ўртасида ерларнинг VII асрдан бошлаб арабча номланиши.

11 Ш.З. Бабаханов. Становление хадисоведения и выдающиеся мухаддиси средней Азии // В кн.: «исследования по истории, истории науки и культуры народов Средней Азии». –Т., Фан, 1993. 130-131-б.

11 Қаранг: Очерки истории общественно-философский мысли в Узбекистане. –Т.: Фан, 1977. 39-б.

11 Қаранг: Ибн Халдун. Ал-мукаддима. Ал-Мутбаъа аш-шарафийя. Бейрут. 1967. 520-б.

2 Қаранг: У.И. Каримов. Неизвестное сочинение ар-Рози «Книга тайны татн» Ташкент, 1956. –С. 33-35. П.Г.Шад. Рази – выдающийся материалист // «Вопросы философии». 1998, №6.

3 Избранные произведения мыслителец стран Ближнего и Среднего Востока. –М., 1961. 57-75-б.

4 Қаранг: Б.А. Розенфельд, Н.Д. Сфеева. Стереографическая проекция. –М., 1973.

5 Фараби. Существо вопросов// Вкн.: Избранные произведения мыслителей стран Ближнего и Среднего Востока. 172-б.

6 Фараби. Комментариии к «Категориям» Аристотеля// В кн.: Избранные произведения мыслителей стран Бижнего и Среднего Востока. 191-б.

7 Фаробий. Таълиқот// «Мажму ат-расоиле ал-ҳукама» («Ћакимлар рисолаларининг мажмуаси» тўпламида). Тошкент, 1963. 255-б.

8 Қаранг: Фаробий. Ал-масойил ал-фалсафийа ва ала жавоб анха// «Мажму ал-Форобий» тўпламида. 94, 105-106-б.

9 Al-Farabis intraductoty risolah on logic. The Islamic Quarterly, vol III, 3-4, 1957, h/ 227.

10 Форобий. Фозил шаҳар аҳолси қарашлари ҳақида рисола// В кн.: С.Н.Григорян. Из истории Средней и Ирана VII-XII веков. –М., 1960. 136-б.

11 Қаранг: Форобий. Ас-сиёсат ал-маданийа. 40-41-б.

12 Қаранг: Форобий. Мажму ат-расаил ал-ҳукума. Ўз ФА Абу Райҳон Беруний номидаги шарқшунослик институтида араб тилида сақланаётган 2385 рақамли остидаги қўлёзма 250-а саҳифаси.

11 Материалы по истории прогрессивной общественно-философской мысли в Узбекстиане. –Т., 1976, 97-б.

13 Ўша жойда.

14 Абу Райҳон Беруни. Памятники минувших поколений// Избранные прооизведения. –Т., 1957. Т.1. 99-б.

15 Приложение к ст. А.Шарипов. Малоизвестные страницы переписки между Беруни и Ибн Синой // Общественные науки в Узбекистане. 1965. №11. 39-б.

16 Абу Райҳон Беруни. Памятники…. 37-б.

17 Абу Райҳон Беруни. Индия // Избранные произведения в 6 томах. –Т., 1963. Т.2. 311-б.

18 Ўша жойда.

19 Абу Райҳон Беруни. Возражения (эътирозлар). –Т., 1965. 39-б.

20 Материалы по истории… 73-б.

21 Абу Райҳон Беруни. Минералогия.// В. кн.: Собрание сведений для познания драгоценностей. –М., 1963. 11-б.

22 Абу Райҳон беруни. Индия. 161-б.

23 Абу Райҳон Беруни. Минералогия. 273-б.

24 Ўша жойда.

25 Ўша жойда. 9-б.

26 Абу Райҳон Беруни. Минералогия. 12-б.

27 Ўша жойда. 12-б..

28 Ўша жойда. 31-32-б.

29 Абу Райҳон Беруни. Памятники … 230-б.

30 Абу Райҳон Беруни. Минералогия. 12-б.

31 Ўша жойда. 17-б.

32 Абу Райҳон Беруни. Индия. 63-67-б.

33 Абу Али ибн Сино. Книга спасения // В кн.: Антологния мировой философии. –М., 1974. 730-б.

34 Абу Али ибн Сино. Даним-намд. Сталинабад. 1957. 152-б.

35 Ўша жойда. 232-б.

36 Қаранг: У.И.Каримов. Классификация наук по Ибн Сине // материалы первой Всесоюзной научной конференции востоковедов в Ташкенте, 4-11 июня 1957. –Т., 1958. 988-б.

37 Қаранг: Абу Али ибн Сино. Нажот. Қоҳира. 1331й. ҳиж. 367-саҳифа.

38 Қаранг: Абу Али ибн Сино. Нажот. Қоҳира. 225-б.

39 Қаранг: ўша жойда.

40 Қаранг: ўша жойда. 267-б.

41 Қаранг: Абу Али ибн Сино. Нажот. 234-б.

42 Абу Али ибн Сино. Логика.// Книга указаний и наставлений. –М., 1965. 2-б.

43 Қаранг: Абу Али ибн Сино. Рисолайе тадбири манзил. Теҳрон, 1319 й.ҳ. 6-саҳифа.

44 Б.Э.Быховский. Философское наследие ибн Сины. // Вопросы философии. 1955. №5. 139-б.

45 Юсуф Хос Хожиб. «Қутадғу билиг». –Т.: Фан, 1972. 26-б.

46 Ўша жойда. 659-667-б.

47 Ўша жойда. 309-б.

48 Ўша жойда. 243-б.

49 Великие люди. Оренбург. 1902. 33-36-б.

50 Ўша жойда.

11 Е.Э.Бертельс. Избранные труды. Суфизм и суфийская литература. –М., 1960. 42-б.

22 С.Н. Григорян. Из ситории Средней Азии и Ирана VII-XII веков. –М., 1960. 176-б.

33 См.: В Жуковский. Омар Хайям и «Странствующие четверостития».// Сб. статей учеников проф. В.Т. Розена. Спб., 1897. 334-б.

44 Қаранг: С.Б. Морочник, Б.А. Розянерелад. Омар Хайям –поэт, мыслитель, ученый. Столинабад. 1957. 127, 135-б.

51 Қаранг: А.П. Юшкевич. Омар Хайям и его алгебра.// В сб.:Труды института истории естествознания. –М.,1978. 519-б.

52 «Уч саволга жавоблар…». А.П.Юшкевича. –М., 1961, 100-б.

53 Омар Хайям. Книга по требованию. //В кн.: С.Н.григорян. Из истории Средней Азии и Ирана VII-XII веков. 204-205-б.

54 Умар Хайём. Рубоийлар. Т.: «Радуга». 1985. 53-б. Шоислом Шомуҳамедов таржимаси.

55 Д.Дармстетер. Происхожденипе персидской поэзии. –М., 1925. 61-б.

11 Қаранг: Мслам. Энциклопедический словарь. –М., 1991. 131-б.

56 Қаранг: ислам. Энциклопедический словарь. –М., 1991. 187-188-б.

57 Қаранг: С.Н.Григорян. Средневековая философия народов Ближнего и Среднего Востока. –М., 1966. 250-б.

58 Ўша жойда. 251-б.

59 Хегел. Лекции по истории философии. // Сочинения. –М-Л., 1935, Т.11. 99-б.

60 Г.Лей. Очерк истории средневекового материализма. –М., 1962. 74-б.

61 Х.А.Гибб. Арабская литература. –М., 1906. 96-б.

62 Қаранг: С.Фарух. Ибн Баджжа ва фалосафйс ал-мағриб (Ибн Бажжа ва Ѓарб файласуфлари). Байрут. 1945. 39-б.

63 Қаранг: С.Н.Григорян. Средневековая философия народов Ближнего и Среднего Востока. 263-264-б.

64 См.: Ибн Туфайл. Роман о Хайе, сына Якзана.//Пер. И.Кузьмина, под ред. И.Ю. Крачковского. Тетроград, 1920. Избран. Прооизведения мыслителей стран Ближнего и Среднего Востока. –М., 1961.

65 Э.Ренан. Собрание сочинений. Киев. 1960. Т.8. 70-б.

66 О.В.Трактенберг. Очерки по истории заподноевропейский средневековой философии. –М., 1957. 65-б.

67 Избранные произведения мыслителей стран Ближнего и Среднего Востока. 498-б.

68 Ўша жойда. 524-б.

69 Ўша жойда. 474-б.

70 Г.Лей. Очерк истории средневекового материализма. 183-б.

Download 145.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling