Мавзу №5 Ўрта аср Шарқ фалсафаси. Марказий Осиёда Ренессанс. 1-§. Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқда ўрта асрлар фалсафаси


Download 145.15 Kb.
bet25/29
Sana27.12.2022
Hajmi145.15 Kb.
#1069814
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
5 мавзу

Нақшбандия
Баҳовуддин Муҳаммад Бурҳониддин Муҳаммад ал-Буҳорий Нақшбанд (1318-1389) – XIV аср Марказий Осиё тасаввуфининг энг йирик вакили эди. Нақшбандия тариқатининг маънавий асосчиси Хожа Юсуф ал-Хамадоний (ваф. 1140) ҳисобланади. Нақшбанд Бухоро яқинида туғилди. У вафотидан кейин муқаддас шахс ҳисобланиб, Худо олдида воситачи, каромат кўрсатувчи ва Бухоронинг ҳомийси сифатларига эга бўлди. Қабри устига ўрнатилган мақбара зиёрат қилинадиган жойга айланди.
Нақшбанд ўз таълимотида тасаввуфнинг икки мактаби – Аҳмад Яссавий ва Абдулҳолиқ ал-Ғиждувоний (ваф. 1180) қоидаларини бир-бирларига қўшди. Нақшбанд таълимоти Марказий Осиёнинг туркий қабилалари орасида исломнинг сунний оқимини ёйди ва мустаҳкамлади.
Нақшбанд ҳақиқий солиқни чалғитувчи зоҳирий тақводорлик ва маросимчиликни рад қилди: 40 кунлик рўза тутиш, дайдилик, гадойлик, кўпчилик олдида мусиқа, ашула ва рақс ижро этишни, баланд овоз билан зикр айтишни маъқулламади. У силот ал-бараканинг («шарофат занжири»), яъни гўё муқаддаслик шарофати тариқатнинг раҳбарига унинг асосчиси томонидан берилишини фойдасиз, деб ҳисоблади. Чунки барака ҳар қандай соликка бевосита Худо томонидан берилади. Шунинг учун у жазава вақтида «пирни кўриш» (мушоҳада) зарурлигини ҳам рад этди. Руҳий поклик, манфаатпарастликдан юз ўгириш, кўнгилли равишда фақирликда яшаш, ҳокимият вакиллари билан ҳеч қандай алоқада бўлмаслик ва ҳонақоҳда яшаш – унинг асосий талаблари эди. Ал-Ғиждувонийнинг тариқат қоидаларига (қотимати қудсия) у яна уч қоидани қўшди:

  1. Вуқуф-и-замоний – вақтинчалик тўхташ, сўфий ўз вақтини қандай ўтказаётир: тақво биланми ёки йўқлигини доимий назорат қилиш.

  2. Вуқуф-и-ададий – ҳисоблаш учун тўхташ. Фикрий равишда бажариладиган шахсий зикр муқаррар қилиб белгиланган қайтаришлар сонига аниқ мувофиқ келадими ва у тайин этилган ифодаларга мос келадими ёки йўқми эканлигини назорат қилиш.

  3. Вуқуф-и-қалбий – қалбан тўхташ. Фикран Худо номи унда нақшланган юрак қиёфасини тасаввур қилиш ва бу билан яна бир бор шу нарсага ишонч ҳосил қилишки, қалбда Худодан бошқа ҳеч нима йўқ.

XV асрдан бошлаб Нақшбандия тариқати Қоҳира ва Босниядан то Ганьсу ва Суматра, Волга бўйлари ва Шимолий Кавказдан то Ҳиндистон жануби ва Ҳижоз (Саудия Арабистони)гача бўлган жуда катта ҳудудларда энг кўп тарқалган тариқатга айланди. Бу тариқат бир қанча кучли шаҳобчалар вужудга келишига сабаб бўлдики, улар ўз минтақаларида мустақил тариқатларга айландилар.
Нақшбанддан кейин, Алоуддин Аттор (ваф. 1400) ва Хожи Муҳаммад Порсо (1345-1420) нақшбандиянинг ташкилий тузилишини мустаҳкамладилар ва унинг таъсирини кўчманчи турк қабилалари орасида кенгайтирдилар. Нақшбандия ўз таъсирининг чўққисига хожи Убайдуллоҳ Аҳрор (1404-1490) даврида эришдики, у зот савдо ва ер эгалари доираларининг қўллаб-қувватлашига таяниб, темурий шаҳзодаларнинг ўзаро урушларига фаол ва уддабуронлик билан аралашиб, 40 йил давомилда бутун минтақанинг амалдаги ҳукмрони бўлди.
Тариқат Моварауннаҳр, қирғиз уруғлари, қозоқ қабилалари ва Шарқий Туркистон аҳолисининг узил-кесил исломга ўтишлари ишида ниҳоятда муҳим ўрин тутди.
Нақшбандиянинг асосий қарашлари унинг барча шаҳобчалари учун ягоналигича қолди. Истисно фақат ҳокимиятга нисбатан бўлган қарашдан келиб чиқди. Хожи Аҳрор замонидан бошлаб, нақшбандия ягона тариқат сифатида нафақат ҳокимият билан ҳамкорлик қилиш мумкин, деб ҳисоблади (масалан, сухравардия каби), балки у билан алоқани мажбурият даражасига кўтарди, негаки, «улар руҳини ром этиб», улар сиёсатига таъсир этишни фойдали деб топди. Ана шу ердан нақшбандияни бошқалардан доимо ажратиб турадиган сиёсий фаоллик бошланди56.
В

Download 145.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling