Мавзу №5 Ўрта аср Шарқ фалсафаси. Марказий Осиёда Ренессанс. 1-§. Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқда ўрта асрлар фалсафаси


Download 145.15 Kb.
bet20/29
Sana27.12.2022
Hajmi145.15 Kb.
#1069814
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29
Bog'liq
5 мавзу

Юсуф Хос Хожибнинг дунёқараши
Юсуф Хос Ҳожиб XI асрнинг кўзга қўринган шоири ва мутафаккири эди. У 1017 йилда Боласоғун (ҳозирги Қирғизистоннинг Тўқмоқ) шаҳрида туғилган. Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг бирдан бир достони бўлган туркий тилда ёзилган «Қутадғу билиг» («Бахтга элтувчи билиг») билан машҳур бўлган. Достон бизгача тўлалигича етиб келган. «Қутадғу билиг» нинг 3 нусхаси маълум: Ҳирот, Қоҳира ва Тошкент.
«Қутадғу билиг» ахлоқий-насихатомуз асар сифатида Шарқ ўрта асрининг дунёвий адабиётига мансуб турк тилидаги энг йирик ёдгорликларидан бири эди. Бу асар араб тилида ёзилган Ибн ал-Муқаффанинг «Китоб ал-адаб ал-кабир», Ибн Қутайбанинг «Уюн ал-ахбор», Жоҳизнинг «Китоб ат-тож» туридаги, шунингдек, форс тилида ёзилган Низомулмулкнинг «Сиёсатнома», Кайковуснинг «Қобуснома» ва шу хилдаги Шарқда кенг ёйилган ўгит-насиҳат жанрига мансуб эди.
Ушбу китоб 1069 йилда ёзилган бўлиб, муаллиф уни Қашқар ҳокими Сулаймон Арслон Қорахонга бағишлаган, шунинг учун ҳам хон унга Хос Ҳожиб, яъни буюк хоннинг махсус маслаҳатчиси унвонини берган.
«Қутадғу билиг» ахлоққа оид қоидалар ва хулқ-атвор мезонларининг ўзига хос бир қонуни эди. Мазкур китоб шоирнинг ўзи айтганидай:
Бошидан охиригача донолар сўзи,
Гўёки тизилган маржондек ўзи.
Юсуфнинг фикрича, ҳукмдор ва унинг теварагидаги кишилар «давлат илми» қоидаларига биноан бошқаришга ўрганиб олишлари ҳусусида ана шу китобдан барча зарур билимларни топишлари зарур эди.
Юсуф Хос Ҳожиб ўз замонасининг жуда билимдон кишиси эди. «Қутадғу билиг» достони унинг адабиёт, тарих, фалсафа, ахлоқшунослик ва нафосатшунослик соҳасида жуда кенг билимларга эга эканлигидан далолат беради.
Гарчанд Юсуф Хос Ҳожиб дунё ва ундаги инсон Худо томонидан яратилган, Худонинг нигоҳи ҳамма ерга етиб боради, деб ҳисобласа ҳам, ҳар ҳолда мутафаккир инсоннинг шундан кейинги қисматини, унинг ҳақиқий ҳаётга бўлган муносабатини Худо оламни яратган, аммо унинг ишларига бевосита аралашмайди, деган нуқтаи назардан туриб ҳал қилади45.
Достон қахрамонлари – ҳукмдор Кунтуғди адолат рамзи, вазир Ойтўлди бахт (давлат) рамзи сифатида, вазирнинг ўғли Ўгдулмиш ақл рамзи сифатида муаллиф томонидан ўйлаб топилган, бироқ улар мавжуд дунё намоёндаларидир.
Мутафаккир инсон фақат жамиятда, бошқа кишилар билан мулоқотда ва ўзаро муносабатларда, ижтимоий фойдали меҳнатдагина чинакам камолотга етишади, деган шиорни илгари суради. «Инсонга фойда келтирмайдиган инсон - ўликдир»46 деб таъкидлайди. У жамиятда меҳнат аҳли (деҳқонлар, чорвадорлар, ҳунармандлар) ҳал қилувчи мақомдалигини уқтиради.
Ўз достонида у қуйидагиларни ёзади «Агарда бек эл ҳақида ғамхўрлик қилса, унинг фуқаролари бойиб кетса, унда бекнинг ҳамма истаклари рўёбга чиқади. Агар халқ ўз ахлоқини такомиллаштириб борса, бек ҳам ахлоқ-одобда камол топиб боради, борди-ю, бек ахлоқли, одобли бўлса, у ўз халқи учун яхшилик қилган бўлади»47 - деб таъкидлайди.
Ягона мақсадни кўзлаб жамиятнинг барча табақаларини оға-инилар сифатида муросага келтириш ва ана шу негизда одил, гуллаб яшнайдиган жамият барпо этиш Юсуф Хос Ҳожибнинг ахлоқий қарашларини ташкил этади.
Юсуф илмнинг турли соҳаларини жамиятнинг тараққиётига ва гуллаб яшнашига олиб келувчи куч деб билиб, уларни эгаллашга даъват этади. У илм-фан ва маърифат ёрдами билан ўз даврининг ахлоқий муҳитини соғломлаштириш мумкинлигига ишонади. Юсуф кишини зулмат ичидаги уйга, билимни эса ана шу уйни нурафшон этувчи машъалага ўхшатади.
Юсуф Хос Ҳожиб инсоннинг ташқи қиёфаси унинг маънавий дунёсига мос бўлишига катта аҳамият беради, яъни у икки дунёнинг (ташқи ва ички дунёнинг) бирлиги, ақл-заковати расо кишининг ажралмас фазилатидир, деб ҳисоблар эди. Унингча, ҳалол, ҳақгўй, одобли киши ҳар қандай қимматбаҳо нарсадан ҳам қимматлироқдир, бундай кишига «бахт ҳар икки дунёда кулиб боқади»48.
Юсуф Хос Ҳожиб оилавий тарбия-болаларнинг ахлоқий қиёфасини шакллантиришда энг асосий омил эканлигини, мабодо болаларнинг хулқ-атвори ёмон бўлса, бунга бола эмас, ота айбдор эканлигини, ота ўз фарзандини ақлли ва фаҳмли қилиб тарбияламоқчи бўлса, у болани доимо диққат-эътибор остида тутиши лозимлигини таъкидлайди. Мутафаккир ўз болаларини ортиқча эркалатиб, бу билан уларнинг келгусида нолойиқ ҳатти-ҳаракатлар қилишга тўғридан-тўғри айбдор бўладиган ота-оналарни қаттиқ қоралайди. Унинг фикрича, болаларни ҳунар ва билимга ўргатиш уларнинг ахлоқ-одобини тарбиялашнинг асосидир.
Юсуф Хос Ҳожибнинг таъкидлашича, инсон ким бўлишидан қатъий назар, бошқаларга хайрихоҳ, инсонпарвар бўлиши лозим, негаки, дунёда абадий қоладиган нарса фақат инсонпарварликдир. Шунинг учун, кимки ўзидан кейин яхши ном қолдирмоқчи бўлса фақат эзгу ишлар билан шуғулланиши зарур. Унинг фикрича, дунёда икки хил эзгулик ва икки хил қабоҳат мавжуд. Биринчи-эзгулик ва қабоҳат (ёвузлик)–туғмадир, иккинчи хилдагилари бу дунёда касб этилганларидир. Шунга мувофиқ равишда икки хил одамлар-эзгулик қилувчи олижаноб ва ёвузлик қилувчи пасткашлар (ўз табиатига кўра ва муҳит тарбияси натижасида) мавжуд. Жамятдаги барча ёмон ҳатти-ҳаракатлар ўқимаган, жоҳил одамлар борлигидандир. Уларни маърифат орқали тузатиш мумкин. Юсуф нутқ маданиятига ҳам катта аҳамият берган. Нутқ маданияти (унинг мазмунли ва назокатлиги) инсоннинг билим савияси ва ахлоқий етуклигини белгилайди.
Ташқи ва ички руҳий дунёсининг бирлиги етук инсоннинг ажралмас фазилатидир. Ҳақиқий инсон шундайки, унинг сўзлари билан амалий ишлари бир-биридан фарқ қилмайди. Фазилатли инсоннинг яна бир хусусияти унинг содда ва камтарлигидир. Юсуфнинг ёзишича, бу дунёда ҳамма нарса ўткинчи, инсон ҳаёти ҳам, юқори мансаб ва бойликлар ҳам. Агар бугун уларга эга бўлсанг, эртага, эҳтимол, улар йўқ бўлади, шунинг учун ҳозирги бойлигинг ва мансабинг туфайли такаббурликка юз тутишинг, бутунлай беъманиликдир.
Инсон учун энг хавфли сифатлар таъмагирлик ва бойликка интилишдир. Улар инсон табиатини ахлоқий жиҳатдан бузиб, зўрлик ва ўзбошимчаликка олиб келади. Бойлик инсоннинг ҳатти-ҳаракати ва феълини бузади. Юсуф Хос Ҳожиб шароб ичишнинг зиён эканлигидан айниқса жиддий огоҳлантиради: шароб билим ва ақлнинг душманидир, унинг ҳақиқий номи жанжал ва душманликдир.
Юсуф Хос Ҳожиб ўз ижоди билан кўчманчилар давлати шароити ва ҳарбий-демократик тузум анъаналарида ўз аксини топган қадимги турк ёдгорликларидан узоқлашади. У ёдгорликларда эзгулик кўпинча хоннинг яхши ишлари, унинг шахсий жасорати, ҳарбий шон-шавкати, жасурлиги ва саркардалик истеъдоди асосида баён қилинган.
А

Download 145.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling