Мавзу №5 Ўрта аср Шарқ фалсафаси. Марказий Осиёда Ренессанс. 1-§. Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқда ўрта асрлар фалсафаси


Download 145.15 Kb.
bet7/29
Sana27.12.2022
Hajmi145.15 Kb.
#1069814
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29
Bog'liq
5 мавзу

Тасаввуфнинг пайдо бўлиши
асаввуф – Шарқ халқлари маънавий ҳаёти тарихида энг муҳим ҳодисалардан биридир. Унга хос хусусият тарки дунёчиликка чақириш, бойлик ва дунёвий неъматлардан воз кечишни тарғиб қилиш эди. Биринчи муҳаддислар (Муҳаммад пайғамбарнинг ишлари ва ҳаёт тарзларини ривоят қилувчилар) катта обруга эга эдилар. Улар фақиҳ (ҳуқуқ билимдонлари) ҳам эдилар. Уларнинг ўзлари одатда Қуръонни билар ва шархлар эдилар. Шундай қилиб, улар ўзларида замонларининг илоҳиётига ва ҳуқуқшунослигига доир барча билимларини мужассамлаштирган эдилар. Аммо вақтийки келиб, Уммавий халифаларнинг ҳатти-ҳаракатидан омма норозилиги натижасида бир қатор инқилоблар келиб чиққач, шу нарса маълум бўлдики, баъзи муҳаддислар очиқдан-очиқ ҳокимият томонига ўта бошладилар. Булардан норози бўлган бошқа турдаги муҳаддислар ҳам келиб чиқдилар. Ана шу янги муҳаддислар қуйидаги қоидани олдинга сурдилар: муҳаддисга ишонч шундагина мумкин бўладики, агар у ҳодисаларни ривоят қилибгина қолмасдан, балки уларга ўзи риоя қилса. Ва унинг ҳаёти зоҳидона бўлиб, Худо олдида доимо титраб турса ва ман қилинган нарсаларнинг ҳаммаси унинг учун қабул қилинадиган ҳолатдан ташқарида бўлса, яъни у улардан тўла-тўкис парҳиз қилса. Ана шундай руҳдаги муҳаддислар ичидан тарки дунёчилик ҳаракати бошланиб, ривожланиб бордики, уни тасаввуфнинг биринчи куртак отиши деб қараш мумкин. Бу вақтда ҳали «суфий» атамаси йўқ эди. Бу хилдаги одамларнинг оддий аломати – зоҳид (тарки дунё қилган) ёки обид (Худонинг хизматкори) эди.
Ҳозирги вақтда тасаввуфнинг (суфизм) тизим сифатидаги айнан ўхшаш таърифини бериш мумкин эмас. Негаки, ҳали ҳозир фанда Испания, Сицилияни қамраб олиб, Болқон ярим оролигача кирган, ушбу жуда мураккаб, кўп қамровли, қадама (мозаик) диний дунёқарашга нисбатан ягона ҳукм чиқарилган эмас. Тасаввуфнинг илк ривожи VIII-X асрларга тўғри келади. Бу вақтда у тарки дунёчиликдан ажраб чиқиб, мустақил диний-фалсафий-ахлоқий таълимот сифатида шаклланди. Аммо у вақтда ҳам, кейинги даврлардаги ўз ривожи босқичларида ҳам (Х-XII аср охири, XIII-XV; XVI-XVII асрлар), тасаввуф аниқ ифодаланган, тартибга солинган ва муайян қарашлар тизимини берувчи таълимотга айланмади. Бу нарса айниқса ўзининг яққол ифодасини тасавуфнинг гуллаган даври бўлган Х асрдан кейин топди. Бу даврда у ўзига қадимги даврнинг мистик-идеалистик фалсафаси ва христианлик назариясининг ғояларини олиб ва уларни соддалаштириб, маҳаллий диний-анъаналар ва халқ ақидалари билан қўшиб, ҳаракатнинг ташкилий шаклини биродарлик (тариқа) жамиятини барпо қилди.
Демак, тасаввуф – бу ислом доирасидаги алоҳида сирли, диний-фалсафий дунёқараш бўлиб, унинг вакилларининг фикрича, инсон ўзининг шахсий руҳий тажрибаси воситасида худо билан бевосита руҳий алоқа (мушоҳада ёки қўшилиш) ўрната олади. Бунга жазава (экстаз) ёки ички порлаш (озарение) йўли билан эришиш мумкинки, дил порлаши юрагида худога нисбатан муҳаббати бўлган ва шу ишқ билан Худо «йўли» дан бораётган инсонга осмондан туширилади. Ўрта асрларда бунга ўхшаш оқимлар ноёб эмас эди. Мистик ақидалар инсоният томонидан вужудга келтирилган барча йирик динний тизимларда (буддавийлик, ҳиндувийлик, яҳудийлик, христианлик) кам ўрин тутмас эди. Мусулмон сўфийлари ўз олдига қўйган ва бутун ҳаётлари давомида унга интилган мақсад - бу худони руҳий, ичку туйғу билан бевосита билиш эди. Уларнинг бутун фикри-зикри ана шу диний орзуга бўйсундирилган эди. Уларнинг тасаввуфий «йўли» ҳақидаги асосий фикрда маънавий покланиш ғояси («руҳий жиҳод» - мужоҳада) ва инсонни камолотга етказиш ётар эди. Бу ғоя ишлаб чиқилган барқарор ахлоқий назарияга (мақомот) ва қисқа вақт сақланувчи, нурнинг бир лаҳзалик учқуни сифатида ичдан келиб чиқадиган руҳий ҳолатларга (ҳол) келиб қўшилди.
Тасаввуфнинг назарий асосларини ишлаб чиқишда Ал-Муҳосибий (857 йил вафот этган) муҳим ўрин тутди. У томонидан ёзилган «Аллоҳнинг ҳуқуқларига риоя этиш» китоби «ўзини кузатиш» усули асосларини (муҳосиба (ҳисоблаш), муаллифнинг лақаби шундан олинган) баён қилади. Муҳосибий инсоннинг ташқи ҳатти-ҳаракатлари билан унинг нияти ўртасидаги нисбатни кузатиш вазифасини қўяди. Юракдаги фикрлар ва руҳ ҳаракатининг таҳлили уни «ҳол» тушунчасини аниқлашга, яъни жазава ҳолатини идрок этишга олиб келадики, унга инсоннинг ўз иродаси билан эришиб бўлмайди, балки бу ҳолат унга Худонинг марҳамати сифатида туширилади. Ҳол қисқа дамли ҳолат, ҳатто замондан ташқари, негаки, бу бир лаҳзали, бирданига чарақлаган, руҳий ҳолатнинг у ёки бу оҳанги рангига бурканган бўлади. Худо билан қўшилиш учун диний шакллардаги фарқлар, барча диний расм-русумлар ва кўрсатмаларни бажариш аҳамиятга эга эмас эди. Суфий-пантеист (худо билан табиатни бирдай деб ҳисобловчи)лар Қуръонни сўзма-сўз шарҳлашни рад қилиб, Худони билишда илмни ўзи яхширок ёрдам беради деб ҳисоблар эдилар. Бу қараш илк ислом тарафдорлари томонидан душманлик билан кутиб олинди. Тасаввуф бидъат ақида деб эълон қилинди ва унинг мухлислари таъқиб остига олиндилар.
Пантеистик нуқтаи назарда турган суфийлардан биринчиси Ал-Бистомий эди. Суфий Ҳусайн ибн Мансур Ҳаллож эса «Анал ҳақ» («мен-ҳақиқат», «Мен Худо») шиорини ўртага ташлаб, шуни исботлашга уриндики, у Худо билан «қўшилиб» кетган. Бундай даъво илк ислом ақидаларига бутунлай қарши бўлиб, Пайғамбар ва Қуръоннинг барча «муқаддас»лигини йўққа чиқарар эди. 922 йилда Ҳалложни бидъатчи сифатида Бағдодда пора-пора қилиб, ўтда ёқдилар.
А

Download 145.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling