Мавзу №5 Ўрта аср Шарқ фалсафаси. Марказий Осиёда Ренессанс. 1-§. Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқда ўрта асрлар фалсафаси


Download 145.15 Kb.
bet6/29
Sana27.12.2022
Hajmi145.15 Kb.
#1069814
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
5 мавзу

Мутакаллимлар
у даврдан бошлаб «калом» (арабча-«таълимот») номини олган илк ислом фалсафаси ишлаб чиқила бошланди. Бу таълимот тарафдорларни мутакаллимлар деб атадилар. Мутакаллимлар анъанадан кўра, ақлга таянишнинг афзаллигини таъкидлар, «тақлид»ни рад этар ва бирор-бир нуқтаи назар ва таълимотни қабул қилишдан олдин эҳтиёткорлик жиҳатидан унга шубҳа билан қарашни насиҳат қилар эдилар.
Илгариги илоҳиётчилардан фарқли ўлароқ, Ашарий ва унинг издошлари илк исломни мантик ва фалсафани, яъни ақлий усулни қўллаш йўли билан ҳимоя қилишга уриндилар. Ашарий тақдирга ишониш ва ирода эркинли ҳақидаги таълимотнинг ички қарама-қаршилигини муроса йўли билан ҳал қилишга уринди. «Касб» назарияси унга тааллуқли эдики, унга биноан қазо (қарор, ҳукм) Худонинг абадий ва умумий иродаси бўлиб, қадар (ҳокимият, ирода) эса, Худонинг қарорини дунё ҳодисаларига қисман қўлланилиши эди. Инсон ушбу айрим олинган қарорни фақат ўзиникидек «касб этади» ёки «ўзлаштиради». Бу назарияга мувофиқ ҳатти-ҳаракат Худо томонидан яратилади, аммо ирода эркинлигига эга бўлган инсон томонидан касб этилади ва бажарилади.
«Калом»нинг илоҳиётга доир масалалари тараққиётида ашъарийа маслакдошлари ўз таълимотларини муътазилийлар билан анъанавий ақида тарафдорларининг нуқтаи назарлари ўртасига қўйдилар. «Калом» тарихида янги босқич XIII асрнинг бошидан, айни мутакаллимлар билан файласуфлар, биринчи навбатда Ибн Сино мактаби ўртасида дўстона алоқалар тикланган вақтда бошланди. Бу тикланиш биринчилар учун Шахристоний (1153 й.вафот этган) ва Фахриддин Розий (1209 йил вафот этган) асарлари туфайли тайёрланган бўлса, иккинчилар учун Насриддин Тусий (1274 йил вафот этган) ижоди баракатидан муяссар бўлган эди. Бунинг натижасида, Ибн Халдун (1332-1405) қайд этгандек, охирги муътазилийлар орасида «калом» ва «фалсафа» муаммолари шундай қўшилиб кетган эдики, бу фанларни бир-биридан ажратиб бўлмай қолди1.
«Кейинги калом» деб ном олган «калом» тараққиётидаги янги босқич Байдавий (1390 йил вафот этган), Исфаҳоний (1348 йил вафот этган), Ижий (1355 йил вафот этган), Тафтазоний (1390 йил вафот этган) ва Журжоний (1413 йил вафот этган)ларнинг асарларида баён қилинган.
Ашарийлик асосан ўз тарафдорларини Ироқ, Сурия ва Мисрда топди. Маворауннаҳрда Х асрдан кейин, Самарқанд яқинидаги Мотурид қишлоғида таваллуд топиб, Мутакаллим ас-Самарқандий номи билан машҳур бўлган Абу Мансур ал-Мотуридий (944 йил вафот этган)нинг издошлари бўлган мотуридийа оқимининг жуда кўп мактаблари мавжуд эди. Мотуридий ўзининг калом тизимини Ашарийдан мустақил равишда ишлаб чиққан эди. Умуман, уларнинг қарашлари ва тизимлари бир-бирига ўхшайди.
Мутакаллимлар ўрта асрлар фалсафасига хос бўлган бир қатор асосий муаммоларни, жумладан, дин билан ақлнинг алоқалари масаласини ҳал этишда ўз ҳиссаларини қўшдилар. Бу муаммоларга худо ва дунё, табиатдаги жисмларнинг тузилиши, «бўлинмас» заррачалар (чексиз кичик), континуум (узликсизлик) ва бошқа масалалар кирар эди. Муътазилийлар ва мутакаллимлар ўрта асрлардаги зиёлиларнинг энг маълумотли қисмини ташкил этардилар. Улар орасида кўплаб энциклопедик олимлар, файласуфлар (Ан-Наззом, Жоҳиз) бор эди. Улар ичидан Ал-Киндий, Замахшарий каби забардаст файласуфлар ва бошқалар чиқдилар.
Т

Download 145.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling