Мавзу №5 Ўрта аср Шарқ фалсафаси. Марказий Осиёда Ренессанс. 1-§. Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқда ўрта асрлар фалсафаси


Исмоилийларнинг фалсафий таълимоти


Download 145.15 Kb.
bet3/29
Sana27.12.2022
Hajmi145.15 Kb.
#1069814
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
5 мавзу

Исмоилийларнинг фалсафий таълимоти
смоилийлар таълимоти, уларнинг бир-биридан фарқ қилувчи икки турли гуруҳлари учун мўлжалланган бўлиб, икки қисмга бўлинар эди: ташқи, ёки экзотерик (зоҳир) ва ички, ёки эзотерик (ботин). Ташқи таълимот, оддий эътиқод қилувчиларга мўлжалланган бўлиб, шиаларнинг оддий панд-насиҳатлари ва расм-русум талабларидан кўпам фарқ қилмас эди. Ички таълимот фақат юқори босқичларда турган, кўп нарса билувчи тариқат аъзоларига мўлжалланган бўлиб, Афлотун, Арасту, янги афлотунчилик, янги пифагорчилик, христиан гностицизми таълимотлари таъсири остида ташкил топган мураккаб тизимни ташкил қилар эди. Бу тизим бўйича барча мавжуд нарсаларнинг ягона ибтидоси олий сир (ал-ғайб таъоло) бўлиб, ҳеч қандай сифатларга эга бўлмаган, номуайян, билиб бўлмайдиган, абадий осойишталикда турган, яъни «мутлақ-худо»дир. У ижодий жавҳар бўлган Умумий ақл (ақл ал-кулл) ни ажратиб чиқардики, у худонинг барча сифатларига эгадир. Шунинг учун барча ибодат ва дуолар унга қаратилгандир. Умумий ақл ўзидан нур чиқариб-умумий руҳни (нафс ал-қулл) вужудга келтирди. Номукаммал бўлган Умумий руҳ ўзидан нур чиқариб-бирламчи моддани (ҳайюло), у эса-ер, осмон ва барча йирик мавжудотларни вужудга келтирди. Бундан кейинги эманация босқичларида-макон, замон, комил инсон келиб чиқди. Етти босқичдаги эманация шундай тарзда вужудга келди.
Етти босқич умумий хусусиятга эга бўлиб, катта дунё (макрокосм) га ҳам, кичик дунё бўлган инсонга ҳам хосдир. Демак, пайғамбарлар ва уларнинг ёрдамчилари ҳам еттита бўлган, негаки, инсоният тарихи етти давр пайғамбарлиги: Одам, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо, Муҳаммад (с.а.в.) ва келажакдаги Қоимдан иборат. Исмоилийларнинг табақаланиши ҳам етти босқичдан ташкил топган: нотиқ, сомит, имом-барча исмоилийлар бошлиғи, ҳужжа-минтақавий ташкилот бошлиқлари, доя-маҳаллий ташкилот бошлиқлари, мазун - яширин таълимотни ўрганишга рухсат этилган ташкилот аъзоси, ва, ниҳоят, мустажот - ташкилотга янги кирган, оддий исмоилий бўлиб, унга яширин таълимотни ўрганишга рухсат берилмаган. Қарматларда ҳам исмоилийларникидан айрим бир хусусиятлари билангина фарқланадиган илоҳиёт ва фалсафага доир тизим мавжуд эди.
И

Download 145.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling