Мавзу №5 Ўрта аср Шарқ фалсафаси. Марказий Осиёда Ренессанс. 1-§. Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқда ўрта асрлар фалсафаси


Абу Ҳомид Ғаззолийнинг дунёқараши


Download 145.15 Kb.
bet21/29
Sana27.12.2022
Hajmi145.15 Kb.
#1069814
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29
Bog'liq
5 мавзу

Абу Ҳомид Ғаззолийнинг дунёқараши
бу Ҳомид ибн Муҳаммад Ғаззолий (1058-1111) Хуросоннинг Тус шаҳрида 1058 йили таваллуд топди. Болалик ва ўсмирлик йилларини ўз туғилган шаҳрида ўтказиб, кейинчалик ўқишни давом эттириш мақсадида Нишопурга кетди. 1085 йили Ғаззолий салжуқлар давлатининг бош вазири бўлган Низомулмулк хизматида эди. Шу вақтда у фалсафа билан жиддий шуғуллана бошлади. 1091 йилда Низомулмулк ўзи томонидан Боғдодда ташкил этилган Низомия мадрасасида фалсафадан дарс беришни Ғаззолийга топширди.
Ўша замоннинг энг яхши ўқув юрти бўлган бу даргоҳда Ғаззолий 4 йил дарс берди, сўнгра фалсафа курсини ўз акаси Аҳмадга топшириб, ўзи бутунлай илмий иш билан шуғулланди. У узоқ сафарга отланиб, Макка, Дамашқ, Байтул Муқаддас, Искандария ва бошқа шаҳарларда бўлиб, у ердаги машҳур олимлар билан учрашади ва кутубхоналардаги китобларни ўқиб чиқади. Бу йиллар унинг ҳаётида оғир йиллар бўлганини ёзади: «Мен ҳамма нарсани: иккиланишларни, шак-шубҳаларни, инкор этишларни, эътиқодсизликни ўз бошимдан ўтказдим; ҳақиқатни тасаввуфда топдим»49.
Унинг олдида кўндаланг турган асосий муаммо – фан билан дин ўртасидаги қарама-қаршиликни бартараф этиш эди. Ғаззолий фикрича, бу нарса тасаввуф асосида бартараф этилиши мумкин эди. У ўз Ватани Тусга қайтиб, бу масалага бағишланган қатор асарлар яратди. Ғаззолий 1111 йилнинг 19 декабрида Тус яқинидаги Табарон қишлоғида вафот этди.
Ғаззолий фалсафа, ахлоқ, дин ва тасаввуфга доир бир қанча асарларнинг муаллифидирки, улардан энг муҳимлари қуйидагилардан иборат: «Иҳёи улум ад-дин» («Диний илмларнинг жонланиши»), «Таҳофут ул-фалосифа» («Файласуфларни рад этиш»), «Кимёи саодат» («Бахт – саодат ёки ҳикмат калити»), «Мунқиз минал зилол» («Адашишлардан сақловчи»).
Ғаззолий Форобий ва Ибн Синоларнинг асарларини яхши билар эди. Уларнинг фалсафий таълимотлари исломни мустаҳкамлаш учун хизмат қилмаслигига ишонч ҳосил қилгач, уларга қарши турди.
Ғаззолийнинг энг йирик асари унинг бир неча жилдлик «Ихёи улум ад-дин» бўлиб, унинг арабча асл нусхаси билан бир қаторда тушунишга осонроқ бўлиши учун форс тилида «Кимёи саодат» деб аталувчи қисқача вариантини ҳам ёзган. Марказий Осиёда бунинг қисқачаси «Чаҳор китоб» (Тўртта китоб) деб ҳам юритилади. Бу асар жуда ҳам машҳур бўлиб кетган эди. Тасодифий эмаски, машҳур исломшунос И. Гольдциер қайд этганидек, «агар Муҳаммаддан кейин пайғамбар бўлиши мумкин бўлганда, албатта, бундай киши ал-Ғаззолий бўлар эди»50.
Абу Ҳомид Ғаззолий фикрича, расмий диний эътиқод мўминнинг ташқи томондан ўз бурчини бажаришинигина талаб қилиб, унда ҳис-туйғуга ўрин қолдирмайди.
Иккинчи томондан, тасаввуф, унинг фикрича, агарчи ҳис-туйғуга катта ўрин ажратган бўлса ҳам, ўз таълимотида ҳамма вақт ҳам меъёрни сақламасдан баъзида исломнинг умумий талабларидан чиқиб кетиш даражасига боради.
Ғаззолий диний билимларни жонлантиришни қуйидагича амалга ошириш мумкинлигини таъкидлайди: қотиб қолган расмиятчилик ўрнига эътиқодга тасаввуфдан иқтибос қилинган бир қатор илоҳий унсурларни, масалан, жўшқин ҳис-туйғу, меҳр-муҳаббатни киритиш лозим. Бундай тажриба тўла ғалаба қозонди, чунки Ғаззолийдан кейин илгариги анъанавий ақида тарафдорлари жуда ҳам кам қолди.
Иккинчи томондан, Ғаззолий тасаввуфнинг барча қоидаларини текширувдан ўтказиб, унинг қайси томонлари суннатга мувофиқ келиши, қайсиниси тўғри келмаслигини аниклаб, мўътадил тасаввуф тизимини яратди. Унда илоҳий унсурлар ва жазава ҳолати энг кам миқдорда келтирилиб, асосий эътибор ташқи маросимларга қаратилди. Шундай қилиб, руҳонийларнинг кучайиб бораётган юқори табақаларини қониқтирадиган ва шу билан биргаликда шайхларнинг таъсир доирасини қисқартирадиган исломга содиқ тасаввуф вужудга келтирилди.
Мусулмон илоҳиёти тарихига Ғаззолий исломнинг назарий ақидаларини янгиловчи, илоҳиёт фалсафаси бўлган каломни асосий тизимга солувчи сифатида кирди. Бундай хизмати учун уни «Улуғ имом», «Ҳужжат ул-ислом» («Ислом динининг ҳимоячиси») лақаблари билан шарфладилар.
Ғаззолий фалсафа ва диний таълимотларнинг барча вакилларини тўрт тоифага бўлди: 1) мутакаллимлар; 2) ботинийлар; 3) файласуфлар; 4) сўфийлар.
Арасту ва унинг Форобий ва Ибн Сино сиймосидаги издошларига қарши чиқиб, Ғаззолий уларнинг «адашганликлари»ни йигирмата қоидада деб билдики, улардан учтаси динга бутунлай қарши, қолган ўн еттитаси – «бидъат»1, деб тан олиниши керак эди. Динга бутунлай қарама-қарши бўлган уч қоидага у қуйидагиларни киритди: 1) бадан ўлимдан кейин тирилмайди, мукофот ва жазо руҳий бўлиб, жисмоний хусусиятга эга эмас; 2) Ҳақту Аллоҳ алоҳида айрим олинган нарсалар ҳақида эмас, балки умумий нарсалар ҳақида билимга эга; 3) дунёнинг абадийлиги ва ўлмаслиги ҳақидаги фикр. Унинг фикрича, Арасту таълимоти ислом учун хавф туғдиради, негаки, унинг таъкидлашича, «дунё» ҳамиша ўз-ўзича мавжуд бўлган ва яратувчига эга бўлмаган, ҳайвонлар ҳамиша уруғдан пайдо бўлганлар, уруғ эса – ҳайвондан пайдо бўлган, асрлар давомида шундай бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Булар кофирлардир2.
У

Download 145.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling