Мавзу №5 Ўрта аср Шарқ фалсафаси. Марказий Осиёда Ренессанс. 1-§. Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқда ўрта асрлар фалсафаси


Download 145.15 Kb.
bet1/29
Sana27.12.2022
Hajmi145.15 Kb.
#1069814
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
5 мавзу


Мавзу №5 Ўрта аср Шарқ фалсафаси. Марказий Осиёда Ренессанс.
1-§. Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқда ўрта асрлар фалсафаси (VIII-XII асрлар)

М


Моварауннаҳр араблар истилосидан кейин. Исломнинг пайдо бўлиши ва ёйилиши
арказий Осиё араблар истилосигача майда феодал мулкларга бўлинган эди. VII асрнинг охири- VIII асрнинг бошларида Маворауннаҳр1 халқлари Араб халифалиги ҳокимияти остида қолдилар. Араб ярим ороли исломнинг келиб чиқиши арафасида уруғ-қабилачилик муносабатларининг инқирози босқичида эди. VI - асрда араб қабилалари ўртасида марказлашишга бўлган тамойил кучайиб борадики, у ўз ифодасини ханифларнинг (воизларнинг) қабила санамларига (ширк) қарши қаратилган яккахудоликни (тавҳид) тарғиб қилишларида топади. Охирги ханифлардан бири Қурайш қабиласидан келиб чиққан Муҳаммад (570-632) эди. Муҳаммад ва унинг саҳобаларининг фаолияти натижасида ханафийлик янги диний оқим ислом сифатида шаклланди.
Ислом Арабистонда арабларнинг синфий жамиятга ўтиш ва Араб давлатининг ташкил топиши даврида пайдо бўлди. Илк исломнинг бош ёдгорлиги бўлган Қуръонда мутлақ яккахудолик асосий ақида бўлиб, араб қабилаларининг ягона давлат ҳокимиятига бирлашишини ифодалар эди.
Қуръон (арабча қараъа – ўқимоқ) мусулмонларнинг асосий муқаддас китоби бўлиб, улар уни эрамизнинг VII асрида Муҳаммад пайғамбар томонидан етқазилган илоҳий ваҳий, деб тан оладилар. Бизгача етиб келган кўринишда Қуръон 114 сурага (боблар) бўлинган бўлиб, сураларнинг узунидан қисқа томонга бориши тартибида тузилган. Ҳар бир сура сарлавҳага эга: масалан, «Бақара» («Сигир»), «Юнус», «Ҳадид» («Темир»), «Шамс» («Қуёш»). Қуръон Муҳаммад (с.а.в.) вафотларидан кейин тўплашга бошланди. Ривоят қилишларича, унинг биринчи расмий матни халифа Усмон (644-656) даврида таҳрирдан чиққан. Ўрта асрларда муомалада бўлган Қуръоннинг бошқа нусхалари бизгача етиб келмаган. Қуръоннинг расмий Усмон матни VII асрнинг бошларигача ўзгаришларга (қисқартиришлар ва қўшимчаларга) дучор бўлди. Унли белгилар унга VII асрнинг охирларида киритилди.
Қуръон мазмуни хилма-хил бўлиб, ундаги материалларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:

  1. афсунарлик (шеманлик) ўқишлари; 2) нариги дунё, яъни охират; 3) қадимги араблар оғзаки ижоди; 4) яҳудийлик ва христианликнинг мазҳабий ақидалари ва афсоналар; 5) ҳуқуқий меъёрлар. Бу материалларнинг барчаси Қуръонда тизимга солинмаган ҳолда жойлаштирилган. Қуръон хусусий мулкни сақлаш ва қўриқлашга алоҳида диққат-эътибор қаратади. Шунинг учун Қуръонда мулкни меросга олиш, васийлик ва бошқалар ҳақида аниқ кўрсатмалар бор. Мулкий ва ижтимоий тенгсизликни (жумладан, қулликни) Қуръон Аллоҳ томонидан ўрнатилган тартиб ҳисоблайди.

Қуръон ва Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар ҳадислари амрига кўра, инсонлар ўртасида ҳақиқий ва адолатли муносабатлар ўрнатишнинг асосий ва зарурий шарти тинчликдир. Бундан ташқари, ҳақиқий мусулмон – бу ҳамма вақт адолат учун муросасиз равишда дадил курашадиган курашчидир. Аммо бунинг учун, унинг дини бу олий тушунчага қандай маъно сиғдирганлигини билиш учун, унинг ўзи етарли даражада яхши билимлар билан қуролланган бўлмоғи лозим. Масалан, у шуни билмоғи лозимки, ижтимоий адолат остида ислом одамлар орасида қандайдир мажҳул ва мутлақ тенгликни эмас, балки ҳаётнинг барча муҳим соҳаларида, яъни ижтимоий фойдали меҳнат, таълим-тарбия олиш, ижтимоий ҳимояланиш, тиббий ёрдамдан фойдаланиш ва бошқа ижтимоий хизматлар бўйича барча учун тенг имкониятлар яратишни кўзда тутади. Одилона йўл тутган халифалар даври умумий тарзда ана шундай аломатлар билан белгиланган эди. Маълумки, халифа Умар ибн ал-Хаттоб Ислом амр қилган кишилар жамоаси ҳаёт тарзидаги ахлоқий муносабатларнинг асосий меъёрларини ҳаётга татбиқ қилишда айниқса машҳур бўлган эди. У ҳеч иккиланмасдан қудратманд ва бой кишилар адолатсизлик қилганда ожизлар томонини олар эди. Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбарнинг кўплаб бошқа саҳобалари ҳам бундай мустаҳкам қоидаларга таянар ва унга риоя этар эдилар.
Қуръонга қўшимча сифатида Муҳаммад (с.а.в) пайғамбарга нисбат бериладиган, у кишининг ҳатти-ҳаракатлари ва ҳукмларини ҳикоя қилувчи жуда кўп хадислардан иборат сунна (мусулмонча муқаддас ривоятлар) вужудга келтирилди. Суннада халифатдаги қарама-қарши ижтимоий муносабатлар ва ижтимоий кураш, ҳамда исломга бошқа динлар ва қадимги эллинистик фалсафий тизимлар таъсири ўз аксини топган.
Маълумки, Қуръон ислом қонунчилигининг асосидир. Ҳадислар эса, унинг мураккаб жойларини қисқача тушунтириб, янги қирраларини очиб, умумий жойларини муайянлаштириб, уни тўлдиради. Ҳадислар – Муҳаммад (с.а.в.) насиҳатлари ҳам бўлиб, мусулмонларни ҳаётнинг барча соҳаларига йўналтиради. У киши шундай деган: «Мен сизларга икки нарсани қолдирдим, агар сизлар уни маҳкам ушласангизлар, ҳеч қачон адашмайсизлар, бу –Қуръон ва менинг суннатимдир»1.
Муҳаммад (с.а.в) пайғамбарнинг биринчи саҳобаларидан бошлаб, ҳақиқий мусулмонлар ҳамма вақт у кишининг ривоятлари ва айтганлари ҳақида ишончли билимга эга бўлишга ва уни ўрганишга алоҳида эътибор бердилар. Уларни эсда сақлаб, эҳтиёткорлик билан бошқа одамларга етказишга ҳаракат қилдилар. Муҳаммад (с.а.в.) ҳаётлари вақтида ислом шариатининг асоси Қуръон ва у кишининг ўзларининг намунавий ҳаёти – сунна эди. Муҳаммад (с.а.в.) вафотларидан кейин исломнинг жуда тез ва кенг тарқалиши диний илмлар қонун-қоидаларини ривожлантиришни долзарб заруриятга айлантирди. Бу мақсадда жуда тезлик билан турли-туман жойларда кўплаб марказлар шакллана бошлади.
Ҳадислар ишончли деб фақат шундагина тан олиниши мумкин эдики, уни ривоят қилувчилар занжирининг барча бўғинлари аниқланган бўлса, ҳадислар тўпламининг энг ишончлисини бизнинг ватандошимиз имом ва ал-Бухорий ёзган. У киши ҳадисларни фиқҳ бўйича, унга мувофиқ келадиган бобларга бўлиб, жой-жойига қўйиб тасниф қилди. Шундай усулдан имом Муслим ҳам фойдаланди. Кейинчалик уларнинг ҳар иккиси изидан машҳур муҳаддислар Абу Довуд, Ан-Насам, ат-Термизий ва Ибн Можалар бордилар.
Олимлар бу олти муҳаддис тўпламларига катта эътибор бериб, уларни талқин ва шарҳлаш билан шуғулландилар. Ҳижрий учинчи аср (Х аср) ҳадислар тўплаш тарихида олтин давр ҳисобланади. Ҳадис илми тараққиётининг ана шу ноёб, сермаҳсул давридагина юқорида айтилган олти буюк муҳаддис ва кўплаб бошқа олимларнинг асарлари ўзининг бутун гўзаллигини намоён қилди. Бу ажойиб ислом фидокорлари зумраси ўзларининг асарларида Пайғамбар ҳадисларининг мутлақ кўпчилигини қамраб олиб, кейинги келадиган бутун мусулмон авлодларига ривоятларнинг ишончлилигини ўрганишда мустаҳкам асос солдилар.
Араблар истилоси натижасида янги империя - Араб халифати ташкил топди.
А

Download 145.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling