Мавзу №5 Ўрта аср Шарқ фалсафаси. Марказий Осиёда Ренессанс. 1-§. Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқда ўрта асрлар фалсафаси
Download 145.15 Kb.
|
5 мавзу
Муҳаммад
ал-Хоразмий Муҳаммад ал-Хоразмий (780-850) IX асрнинг энг йирик энциклопедик олими бўлиб, Хоразмда туғилган. У риёзиёт, астрономия, жугрофия соҳаларида тадқиқотлар олиб бориб, илмий экспедицияларда иштирок этган. Олим сифатида ал-Маъмун, Мутасим ва Ал-Восиқ каби халифалар саройида ижод қилди. Шарқнинг биринчи Академияси бўлган Бағдоддаги «Байтул ҳикма» - «Донишмандлик уйи»да Ал-Хоразмий раҳбарлиги остида Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Фарғоний, Аҳмад ибн Абдулла ал-Марвазий, Холид Марварудий, Аббос Жавҳарий каби ўша замоннинг энг йирик олимлари хизмат қилдилар. Хоразмий қаламига «Астраномик жадваллар», «Ҳинд ҳисоби ҳақида рисола», «Қуёш соатлари ҳақида рисола», «Мусиқа бўйича рисола» ва бошқа асарлар мансубдир. Хоразмийнинг асосий кашфиёти алгоритмни кашф этиши бўлиб, у барча математик тенгламаларни ечишнинг умумий воситасидир. Ал-жабр, яъни алгебранинг кашф этилиши бир-бирига қарама-қарши муносабатда турган икки миқдор: «маълум» ва «номаълум» нинг диалектик таҳлил қилиш натижасидир. Ҳар қандай тенглама бу бир-бирини инкор қилувчи тушунчаларнинг диалектик бирлигидир. Қарама-қаршиликнинг бирлиги, маълум ва номаълум, - бу масаладир. Ушбу қарама-қаршиликни ечиш – масалани ечишдир. Тенгламалар Хоразмийгача ҳам маълум эди. Аммо у ҳар сафар, турлича, якка ҳолда, айрим йўл билан ечилар эди. Хоразмийнинг хизмати шунда эдики, у турли хусусий тенгламалар таҳлили асосида умумий кўринишни вужудга келтирди. «Алгоритм» сўзи ал-Хоразмий исмининг лотинча талаффузидир. Асосий пойдеворини Хоразмий қўйган алгоритмлар назарияси бугунги кунда замонавий математика, информатика ва кибернетиканинг энг муҳим қисмидир. Ш Фарғоний ахамаиддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Касир ал-Фарғоний (797-865) Фарғонада туғилган бўлиб, Марказий Осиёда, Ироқ ва Мисрда ижод қилди. Унинг асосий тадқиқот мавзуси астрономия, жуғрофия, геодезия соҳаларида эди. У ўз асарларида ўқувчини дунёнинг тузилишига доир маълумотлар билан таништиради, сайёралар ҳаракати, тақвим ва жуғрофияни шарҳлаб беради. Ўз тадқиқотларининг натижаларини у араб, эрон, юнон, форс, Миср ва бошқа мамлакатлар олимларининг илмий хулосалари билан солиштиради. Фарғоний фикрича, осмон доирага ўхшашдир, негаки, самовий жисмларнинг бурчакли ҳаракатлари тезлиги бир хилдир. Ер ҳам доирадир. Унинг катталиги осмон диаметрига нисбатан озгинадир. Бу шу билан тасдиқланадики, инсон ҳамиша осмоннинг тенг ярмини кўради. Қуёшнинг чиқиши ва ботиши турли кенгликларда қуйидагича: қутбларда барча қишки кечалар бир кечани ташкил этади; бу ерда йил бир кеча ва кундузга тенг, кундуз кун 6 ойга, қоронғу кеча ҳам 6-ойга тенг. Осмон экваторининг доираси уфқ доираси билан мос тушади, зенит (осмоннинг кузатувчи боши устидан кўринган энг юқори нуқтаси) эса қутб билан мос тушади. Фарғоний сайёралар ҳаракатининг таснифини беради. Собит юлдузларнинг ҳаракати – бу барча сайёраларга зарур бўлган, ягона ҳаракатдир. Қуёш икки ҳаракатда иштирок этади: ғарбдан шарққа томон ва эклиптика (Ернинг Қуёш атрофидаги йўли жойлашган текислик) қутблари атрофида. Ой бешта айланма ҳаракатларда иштирок этади. Осмон доирасидаги эклиптика билан экватор ўртасидаги энг аниқ бурчак ҳисобининг натижаларидан бири Фарғонийга тегишлидир4. Уни стереографик проекция (бирон предметнинг текисликдаги акси, тасвири) асосчиси деб ҳисоблаш мумкин. У биринчилардан бўлиб астролябиянинг назарияси ва амалиётини ишлаб чиқди. Фарғонийнинг энг муҳим хизмати шундаки, у «астрономия фанига далилий усул»ни олиб кирди. Унинг томонидан азимутлар, юлдузлар, радиуслар, параллелларнинг жадваллари тузилган. Фарғоний Қоҳира атрофида жойлашган Рад оролидаги геодезик ишларга раҳбарлик қилди. Баъзи фан тарихчилари километрнинг ўзини тушунчасини ҳам Фарғоний номи билан боғлайдилар. Ў Download 145.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling