Мавзу №5 Ўрта аср Шарқ фалсафаси. Марказий Осиёда Ренессанс. 1-§. Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқда ўрта асрлар фалсафаси


Download 145.15 Kb.
bet8/29
Sana27.12.2022
Hajmi145.15 Kb.
#1069814
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29
Bog'liq
5 мавзу

Ар-Розийнинг фалсафий қарашлари
бу Бакр Розий (865-925) буюк мутафаккир ва аллома (энциклопедик) олим эди. Унинг фалсафий қарашлари Эрон, Ҳинд ва Қадимги Юнон таълимотлари таъсирида шаклланган эди.
Ар-Розийнинг қайд этишича, абадий беш ибтидо мавжуд: холиқ, мутлақ макон, мутлақ замон, руҳ ва модда. Дунё ана шулар йиғиндисидан ташкил топган. У Арасту ва бошқа файласуфларнинг ҳаракат манбаи ашёлардан ташқарида жойлашган ва «биринчи туртки» мавжудлиги ҳақидаги таълимотларига мувофиқ нуқтаи назарда эмас эди. Унинг фикрича, ҳаракат ашёларнинг ўзининг ажралмас ҳусусияти бўлиб, унинг манбаи уларнинг ичида эди.
Ар-Розий маълум даражада Демокритнинг атомлар ва бўшлиқ ҳақидаги назариясини қайтадан тиклади. У руҳ билан баданнинг бирлиги ҳақидаги қоидани ўртага қўйди. Билиш назариясида файласуф табиатни билиш имконияти борлигидан келиб чиқди. Розий тажрибага катта аҳамият берди. У ҳатто бир кишининг тажрибаси, амалиётда текширилмаган мантиқий хулосалардан кўра, афзаллигини қайд этди. Диний масалаларда Розий пайғамбарлар ва уларнинг рисолати ҳақидаги ғояларни, ҳамд Инжил, Қуръон каби китобларнинг «муқаддас»лигини танқид остига олди. Розий бизгача етиб келмаган икки динга қарши қаратилган «махорик ал-анбиё» («Пайғамбарларнинг қилмишлари») ва «Хийол ал-мутанаббий» каби асарларнинг муаллифи эди2.
А
Ал-Киндий
бу Юсуф ибн Исҳоқ ал-Киндий
(800-879) йирик файласуф бўлиб, Шарқ арастучилиги деб аталган оқимнинг бошлаб берувчиси эди. Ал-Киндий турли билим соҳаларига –геометрия, астрономия, оптика, метеорология, табобат, мусиқа ва философияга бағишланган 150га яқин асар ёзган. У фалсафа мавзусини бошқа хусусий фанлар мавзусидан фарқ қилар эди. «Хусусий нарса, - деб ёзган эди Киндий, - фалсафа мавзусини ташкил этмайди. У ўзининг мавзуси сифатида фақат умумий ва асосий, туб масалаларнигина қамраб олади»3.
Киндий ақидасича, ҳар қандай ашё бир-бири билан ўзаро боғланган беш қисмни, яъни модда, шакл, ҳаракат, макон ва замоннинг мавжудлигини тақозо қилади. Мутакаллимларга қарши ўлароқ, Киндий табиатда сабабий боғланишларнинг мустаҳкамлигини қайд этади, Худо билан дунёнинг ўзаро муносабатини эса, сабаб ва оқибат сифатида қараб чиқади. Калом илмига қарши у ўзининг илмий билишнинг уч босқичи ҳақидаги таълимотини кўндаланг қўядики, унга биноан биринчи босқич бўлган мантиқ ва риёзиётдан, иккинчи босқич бўлган табиатшунослик орқали учинчи босқич бўлган фалсафий муаммоларга чиқиб борилади. Ал-Киндий Арасту фалсафасига алоҳида эътибор қаратиб, қадимги давр тафаккури меросига катта ҳурмат билан муносбаатда бўлди. У «Арасту рисолаларининг миқдори ва фалсафани ўзлаштириш учун нималар зарурлиги ҳақида китоб» ёзиб, унда кимки, ўзини фалсафага бағишлаган бўлса, Стагирит (Арасту) фалсафасини ўрганмоғи зарурлигини исботлаб берди. У Қуръонга ишонмовчилик билан қараб, уни танқид қилди. Илк мусулмончилик эътиқодидагилар назарида у бидъатчи эди. Жаҳолатпарастлик даврида унинг китоблари йўқ қилинди.


Download 145.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling