Мавзу №5 Ўрта аср Шарқ фалсафаси. Марказий Осиёда Ренессанс. 1-§. Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқда ўрта асрлар фалсафаси
Download 145.15 Kb.
|
5 мавзу
Илк исломдаги баҳслар
слом фалсафаси эллинизм даврининг фалсафий анъаналари билан яқиндан боғлиқдир. Эдесса (489) ва Афина (529) даги фалсафий мактаблар ёпилгандан кейин, Византия черкови томонидан несториан ва монофизийларнинг таъқиб этилиши муносабати билан эллинистик анъаналарнинг Осиёда ёйилиши Сурия ва Эронга византиялик олимларнинг муҳожирати билан боғлиқ эди. Нисибин (Сурия) ва Жундашопур (Эрон) шаҳарлари несториан ва монофизитларнинг фалсафага доир ишларининг асосий марказларига айланди. Табиблар, олимлар ва файласуфларнинг машҳур Искандария мактаби ҳам араблар ҳукмронлиги остида ўз ишини давом эттирди. Сурия, Эрон, Миср ва Иберия ярим оролида мавжуд бўлган арамей, юнон ва лотин тилларини ўрнини олган араб тили халифатда яшовчи араблар, форслар, турклар, барбарлар ва бошқа халқларни маданий жиҳатдан бирлаштирувчи қуролга айланди. У турли ирқий гуруҳларга мансуб маълумотли кишиларнинг алоқа воситасига, яъни фан ва маданият тилига айланди. Ўзининг илк босқичида ислом Макка ханифийлигининг мафкураси эди. VII-VIII асрлар орасида диний эътиқод масалалари бўйича муҳокама ва баҳс юритадиган биринчи илоҳиёт тўгараклари ва мактаблари пайдо бўла бошлади. Ирода эркинлиги ва тақдирга ишониш масаласи кескин баҳсларга сабаб бўлди. Қуръонда унга ҳам, бунга ҳам мувофиқ келадиган ва бундай фикрларни мустахкамлайдиган оятларни топиш мумкин эди. Илк исломда инсоннинг тақдири ва ҳатти-харакатлари Худо томонидан белгилаб қўйилган деган эътиқод расм бўлган эдики, Қуръонда кўрсатилган инсоннинг ўз ҳатти-ҳаракати учун жавобгарлиги ва гуноҳ ишлари учун Худо томонидан жазоланиши ҳақидаги ақидага қарама-қарши эди. Илгарилари унчалик англанмаган ушбу қарама-қаршилик, илоҳиётчилар фикрини ва диққат-эътиборини борган сари кўпроқ жалб қила бошлади. Агар Худонинг ўзи томонидан тақдирда белгилаб қўйилган бўлса, инсон қандай қилиб ўзининг гуноҳли ҳатти-ҳаракатларига жавоб беради? Агар худо ёмонлик манбаи бўла олмайдиган бўлса, у қандай қилиб инсоннинг гуноҳли ишларини олдиндан белгилаб қўяди? Инсоннинг ўз ишлари учун жавобгарлиги, унинг ўз ҳатти-ҳаракатларида ирода эркинлигига эгалигини кўрсатмайдими, ва гуноҳли ишлар худо томонидан белгилаб қўйилиши мумкин эмасми? Бундай қарама-қаршиликларни дин ўзининг у ёки бу ақидасидан воз кечмасдан ҳал қилишга кучи етмайди. Бу масала бўйича баҳслар VII-IX асрлар давомида жабарийлар (арабча-жабария –мажбур қилиш, зўрлик, жабр), яъни инсоннинг барча ҳатти-ҳаракатлари унинг тақдирида азалдан белгилаб қўйилган деган фикр тарафдорлари билан қадарийлар (арабча-қадария-ҳокимият, яъни инсоннинг ўз ҳатти-ҳаракатлари устидан ҳокимияти) ўртасида олиб борилдики, улар фикрича, худо адолатли бўлиб, ёмонлик манбаи бўла олмаслиги туфайли, гуноҳли ҳатти-ҳаракатлар унинг томонидан олдиндан белгилаб қўйилиши мумкин эмас. Демак, инсон ўз ҳаракатларида озод бўлиб, унинг оқибатлари учун ҳақту Аллоҳ олдида жавоб бермоғи лозим. Катта гуноҳ, тақдир ва ирода эркинлиги ҳақидаги масалалар соф диний ақидавий хусусиятга эга бўлиб кўринсалар ҳам, улар беҳуда эмас эдилар. Улар ўша замоннинг муайян сиёсий муаммолари билан яқиндан алоқадор эдилар. Масалан, оғир гуноҳнинг кечириб бўлмаслиги тарафдори бўлган хаворижлар Уммавийлар ҳокимиятининг қонунийлигини, улар исломда ҳокимият учун уруш бошлаганликлари учун мўъминлар қаторида ҳисобламасдан, тан олмас эдилар. Ана шу ердан халифа тахтини зўрлик билан қўлга олганларга нисбатан кураш олиб бориш зарурияти келиб чиқар эди. Муржийлар эса, бунинг аксича, уммавий халифалар ҳокимиятини қўллаб-қўлтиқлар эдилар. Уларнинг фикрича, Уммавийларни гуноҳлари учун динсиз ҳисоблаш мумкин эмас, нега деганда улар мусулмон ва халифалардир. Уларга бўйсуниш барча мусулмонларнинг бурчидир. Тақдир ҳақидаги баҳс ҳам худди шундай сиёсий аҳамиятга эга эди. Тақдири азални тан олиш Худо томонидан Муҳаммад (с.а.в.) рисолатини олдиндан белгиланганлигини, демакки, Пайғамбар ворислари бўлган халифалар ҳокимияти қонунийлигини тан олиш маъносини берар эди. Баракс, ирода эркинлиги ғояси, халифалар ҳокимияти қонунийлигини шубҳа остида қолдирар эди. Шунинг учун жабарийлар халифалар тарафдори ҳисобланар, қадарийлар, шиалар ва баъзи бошқа мазҳаб ва оқимлар эса, кўп ҳолларда халифалар ҳокимиятига қарши ҳаракатлар бошида турар эдилар1. Тақдирнинг белгиланганлиги ғояси доимо «Муқаддас уруш» олиб бориб, қўшни мамлакатлар худудлари ва халқларини босиб олаётган халифаларга қўл келар эди. Иккинчи томонлан бу ғоя харбийларнинг ўз тақдирига ишончини мустахкамлаб, уларнинг мутаассиблиги ва дадилликларини оширар эди. Қ Download 145.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling