Мавзу №5 Ўрта аср Шарқ фалсафаси. Марказий Осиёда Ренессанс. 1-§. Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқда ўрта асрлар фалсафаси


Download 145.15 Kb.
bet2/29
Sana27.12.2022
Hajmi145.15 Kb.
#1069814
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
5 мавзу

Хаворижлар
раблар ҳукмронлигига қарши бўйсундирилган халқларнинг чиқишлари кўп ҳолларда исломга қарши маҳаллий диний ақидаларнинг кураши шаклида намоён бўлар эди. Халифаликнинг ўзида эса, ҳокимият учун феодал гуруҳлари ўртасидаги кураш ҳам диний тус касб этиб, турли мазҳаблар ва оқимлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар шаклида намоён бўлар эди. Хаворижлар ҳаракати – бу ижтимоий қуйи табақаларнинг феодал гуруҳларининг зўравонлигига қарши кураши бўлиб, оддий араб-мусулмон ва маҳаллий аҳоли манфаатларини ифодалар эди.
Хаворижларнинг таълимоти барча мусулмонларнинг тенглигини тарғиб қилар эди. Улар фикрича, келиб чиқишидан қатъий назар, ҳатто у қора танли қул бўлса ҳам, агар у мўъмин бўлса, ҳар қандай одам халифа бўла олади. Улар имом-халифага давлатпаноҳ ёки муқаддас руҳоний шахс сифатида эмас, балки мўъминларнинг ваколатли доҳийси ва улар манфаатини ҳимоя қилувчи киши сифатида қарар эдилар. Халифани сайлаш ва бўшатиш, суд ишлари ва ўлимга ҳукм этиш масалалари жамоага тегишли бўлиши керак эди. Ҳар қандай мусулмон жамоаси ўз имом ёки халифасини сайлаши мумкин эди. Шунинг учун хаворижларнинг кўпчилик йўлбошчилари ўзларини имом ёки халифа деб атар эдилар.
Али ва унинг авлодларининг ҳокимиятга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватловчи унинг тарафдорлари ислом тарихига шиалар (шиа-фирқа) номи билан кирдилар. Шиалар ислом суннасини тан олмай, уни ёлғон, Алининг ҳокимиятга бўлган ҳуқуқини инкор этувчи деб билиб, ўзларининг сунналари бўлган «Ахбор» ни вужудга келтирдилар. Шиалар суннийларнинг етти ақидасига қарама-қарши равишда, асосан беш ақидани тан олар эдилар: тавҳид (яккахудолик), адл (адолатлилик), нубувват (пайғамбарлик), имомат (имомлар ҳокимияти), қиёмат (қайта тирилиш). Шиаликдаги асосий масала шиаларнинг ҳокимият ва давлатга нисбатан бўлган нуқтаи назарларини ифодаловчи имомат ҳақидаги ақидадир.
Шундай қилиб, айнан ислом тарихининг тонг отаридаёқ, унда ижтимоий-сиёсий хусусиятга эга бўлган ихтилоф пайдо бўлди. Шу жиҳатдан исмоилийлар ва қарматийлик мафкураси бошқалардан кўра ўзига хосдир.
Исмоилийлар тариқати VIII асрнинг ўрталарида шиалик ичидаги ихтилоф натижасида пайдо бўлди. Муросасиз шиалар халифаларга қарши курашни давом эттириш мақсадида алоҳида тариқатга бирлашдилар (тариқатнинг номи отаси имом Жафар ас-Содиқ томонидан имомлик меросидан маҳрум этилган Исмоил (ваф. 762) исмидан олинган).
Исмоилийлар, таъқиблардан яширинган Исмоилнинг ўғли Муҳаммадни имом сифатида тан олдилар. Шундай қилиб, исмоилийлар орасида яширинган имомга ишониш пайдо бўлди. Яширинган имомлар номидан иш кўрувчи тарғиботчилар, яширин ташкилотлар пайдо бўлди. Ўз атрофларига мазлумларни тўплаган исмоилийлар халифаликнинг турли минтақаларида қўзғолонлар кўтардилар. Исмоилийликнинг бир шаҳобчаси асосила IX-X асрлардаги деҳқонлар ҳаракатида катта ўрин тутган қарматийлик ташкил топди. Қарматлар издошларининг асосий қисми деҳқонлар ва камбағаллардан иборат эди. Қарматлар Баҳрайнда ўз давлатларини ташкил қилдилар. Унда ўзига хос шаклда тенглик, демократия ва ўзаро ёрдам мавжуд эди. Аммо тенг ҳуқуқлиликдан фақат қарматларнинг ўзлари фойдалана олар эдилар. Барча асрга тушган кишилар ва қарматларга мансуб бўлмаганлар қулларга айлантирилар ва барча ҳуқуқлардан маҳрум этилардилар. Қарматлар исломнинг ҳеч қандай расм-русумларини бажармас, судхурликка йўл қўймас, муҳтожларга бепул ёрдам кўрсатар ва солиқларни бекор қилган эдилар. Қарматлар таълимоти илғор мутафаккир ва адиблар ўртасида шуҳрат қозонган эди. Рудакий, Ал-Маарий, Носиир Хисрав, Ибн Сино ва бошқалар қарматлар ғоясини қўллаб-қўлтиқлаган эдилар.
И

Download 145.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling