Мавзу №5 Ўрта аср Шарқ фалсафаси. Марказий Осиёда Ренессанс. 1-§. Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқда ўрта асрлар фалсафаси
Download 145.15 Kb.
|
5 мавзу
Жамият ва ахлоқ. Форобий ўрта аср мутафаккирларидан биринчи бўлиб жамият ҳақидаги бир бутун таълимотни ишлаб чиқди. Унинг бу хизмати жаҳон илмий адабиётида ҳамма томонидан қабул қилинган. Форобий ўз асарларида сезиларли даражада бир қатор масалаларни ёритиб берган:
Ижтимоий фанларнинг мавзу ва вазифалари. Ижтимоий бирлашмаларнинг келиб чиқиши, таркиби ва кўринишлари. Шаҳар-давлат, унинг вазифалари ва бошқарув шакллари. Жамиятда инсоннинг ўрни ва мажбурияти, таълим-тарбия масалалари. Давлат уюшмасининг вазифалари ва пировард мақсади, умумий бахт-саодатга эришишнинг йўллари ва воситалари. Ижтимоий ҳаёт ҳақидаги фанлар жумласига Форобий шаҳар-давлат ёки сиёсий фанни (ал-маданийя), ҳуқуқшунослик (фиқҳ) ва мусулмон илоҳиётини (калом) киритди. Ахлоқ ва таълим-тарбия ҳақидаги фан (педагогика) сиёсий фанларнинг бир қисмини ташкил этиб, умумий бахт-саодатга эришиш йўлларини кўрсатиб бериши лозим. Ахлоқ фани (этика) – бу жамият аъзоларининг ҳатти-ҳаракатлари ҳақидаги билим бўлса, сиёсий фан – умуман барча жамият аъзоларининг феъл-атвори ва ҳатти-ҳаракатларини бошқариш ҳақидаги билимдир. Форобий фикрича, давлатни бошқариш икки хил бўлади: давлат аҳолисини ҳақиқий ёки хаёлий бахт-саодатга етаклаб олиб борувчи. Бошқариш санъати идора қилишнинг назариясини ҳам, амалиётини ҳам назарда тутади. Уларни бирга қўшиб олиб бориш, айрим олинган ҳар бир муайян ҳолатда, давлатни тўғри бошқариш имкониятини беради. Кишиларнинг жамиятга бирлашиши урушлар ва куч ишлатиш натижасида ҳамда одамларнинг ўз эҳтиёжларини қондиришга бўлган интилишлари туфайли келиб чиқади. У кишиларнинг мавжудлиги ва камолот топиши учун зарурдир10. Жамият турли халқлардан ташкил топади. Халқларнинг ўзига хос феъл-атворлари ва хислатларини Форобий у ёки бу халқ яшаётган жўғрофий шароит хусусиятлари билан боғлиқ равишда тушунтиради. Форобий шаҳар-давлатларни фозил ёки орзудаги ва жоҳилга бўлади. Орзудагиси – бу шундай шаҳарки, у аҳолисининг ўзаро ҳамкорлиги асосида мавжуддир. Шаҳар-давлатнинг ички ва ташқи вазифалари бор. Ташқи вазифаси – бу шаҳар мудофаасини ташкил қилиш ва уни ташқи ҳужумлардан сақлаш. Ички вазифаси – унинг аҳолисининг бахт-саодатини таъминлаш. Форобий бошқарувнинг уч шаклини кўрсатиб ўтади: якка ҳокимлик, оз сонли кишилар гуруҳининг бошқаруви, халқ томонидан сайланган энг лойиқ шахснинг ҳокимияти11. Бунда Форобий учун ҳал қилувчи нарса, бошқарув шаклларининг ўзигина эмас, балки унинг соғлом ақлга тўғри келиши ёки келмаслигидир. Камолотнинг юқори чўққисига эришган жамиятларда касб-ҳунарни озодона танлаш имконияти бор. Бу ерда яккаҳокимлик йўқ бўлиб, ҳақиқий озодлик ва тенгҳуқуқлик ҳукмронлик қилади. Бундай шаҳарларнинг аҳолиси ўз бошлиғини сайлайди, аммо уни ҳар қачон ҳокимиятдан маҳрум қилиши ҳам мумкин. Бундай шаҳарларнинг бошлиқлари ўз фаолиятларида адолатлилик, тенг ҳуқуқлик ва умумий фаровонлик қоидасидан келиб чиқадилар12. Бошлиқ – бу ўзига хос муаллим бўлиб, ўз ўқувчиларини билим олишга ва бахт-саодатга эришиш йўлларини ўзлаштиришга ўргатади. Аммо барча талабларни бир кишида мужассамлаштириш қийин, шунинг учун гуруҳ томонидан бўладиган бошқарувни ташкил этиш мумкин. Бундай ҳолатда жамиятнинг ҳар бир аъзоси ушбу хусусиятлардан бирортасини мужассамлаштирмоғи лозим бўлади. Давлат ва жамиятнинг пировард мақсади бўлган умумий бахт-саодатга эришиш муаммоси Форобий таълимотида муҳим ўрин тутади. Бунга йўл – илм-фан ва таълим-тарбиядир. Ҳақиқий бахт-саодатга билимларни эгаллаш йўли воситасида эришилади. Ҳақиқий бахтга шундагина эришиладики, қачонки, ҳар кандай ёмонлик бартараф қилиниб, кишининг руҳи ва ақли ўзининг моҳиятларини ва барча хайрли, эзгу ишларни билишда энг юқори савияга эришиб-абадийликка даҳлдор бўлган дунёвий ақл билан қўшилиб кетса. Инсон ўлади, аммо унинг ҳаёти давомида эришган бахти маънавий кўтаринки ҳодиса бўлиб, завол топмайди, балки ундан кейин сақланиб қолиб, инсониятга хизмат қилиши мумкин. Форобий фалсафасининг инкор этиб бўлмайдиган жойи шундаки, у назарий фалсафани ҳақиқий ва асосий илм, деб билиб, қолган барча фанларни унга тобе бўлган иккинчи даражали соҳалар мақомига қўйди. Фалсафалар ўртасидаги умумий дунёқарашлар билан кифояланмай, дин билан фалсафани ҳам айрим бир қисмга жойлади. Унинг фикрича, фалсафадаги масалалар исботини пайғамбарлар рамзлар шаклида баён қилганлар, зеро, моҳият жиҳатидан фалсафа билан дин ўртасида ҳеч қандай тафовут йўқ. Бундай караш ўз даврида ниҳоят даражада муваффақият қозониб, исломий фалсафанинг асоси ва усулини белгилаб берувчи фикрлаш тарзига айланди. Форобийнинг таълимоти Шарқда ва Европада ижтимоий-фалсафий фикрларнинг бундан кейинги ривожида муҳим ўрин тутди. У Басрадан чиққан фалсафий тўгарак бўлган «Ихвон ас-сафо» («Соф биродарлар») аъзолари ва Абу Сулаймон Мантиқий, Ибн Мискавейҳ, Ибн Бажжа, Ибн Туфайл, Маймонид қарашларига катта таъсир кўрсатди. Буюк олим Ибн Сино уни ўзининг устози деб ҳисоблар эди. А Download 145.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling