Мавзу №5 Ўрта аср Шарқ фалсафаси. Марказий Осиёда Ренессанс. 1-§. Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқда ўрта асрлар фалсафаси


Абу Абдуллоҳ Хоразмийнинг фалсафий қарашлари


Download 145.15 Kb.
bet13/29
Sana27.12.2022
Hajmi145.15 Kb.
#1069814
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29
Bog'liq
5 мавзу

Абу Абдуллоҳ Хоразмийнинг фалсафий қарашлари
бу Абдуллаҳ Муҳаммад Хоразмий (997 в.э.) X асрнинг энг йирик энциклопедик олимларидан бири эди. У Хоразмда таваллуд топган бўлиб, кейинчалик Яқин Шарқ мамлакатларида яшади. У Яқин ва Ўрта Шарқда яратилган энциклопедиялардан бири бўлган «Мафотиҳ ал-улум» («Илмларнинг калитлари») асарининг муаллифи сифатида шуҳрат топди. Бу китоб ўша даврдаги илм-фаннинг ҳолати ҳақида тўла тасаввур беради. Асарда ҳуқуқ, фалсафа, мантиқ, шеърият, астрономия, риёзиёт, табобат, мусиқа асослари ва бошқа фанлар таснифини ҳам берган. Барча фанларни Хоразмий «шариат» ва «арабча бўлмаган»ларга бўлади. «Шариат» фанлари устун даражада дин билан ҳамда араб тилида гаплашувчи жамиятнинг тил муаммолари билан боғлиқ бўлса, «арабча бўлмаган»лар (Хоразмий бу ерда «Юнон ва бошқа халқлар»ни назарда тутади) эса, ўша замоннинг барча билимлар мажмуасини ўз ичига олади. Дунёвий фанлар унинг томонидан динга тобеликдан ташқарида қараб чиқилади.
Хоразмий фикрича, фанлар таснифи қуйидаги кўринишга эга:

  1. «Шариат» фанлари ва улар билан боғланган «арабча» фанлар:

    1. Фиқҳ, яъни мусулмон ҳуқуқшунослиги.

    2. Калом.

    3. Сарф ва наҳв (грамматика).

    4. Шеърият.

    5. Воқеанома (хронология) ҳақидаги фан.

  2. «Арабча бўлмаган фанлар» («юнон» ва «бошқа халқлар»):

    1. Назарий фалсафа.

    2. Амалий фалсафа: ахлоқшунослик, уй хўжалиги (уй-рўзғорни бошқариш), сиёсат (шаҳарни, давлатни бошқариш).

    3. Метафизика.

    4. Риёзиёт фанлари (арифметика, геометрия (ҳандаса), астрономия, мусиқа ҳақида илм).

    5. Табиатшунослик фанлари (табобат, метеорология, минералогия, алхимия, механика).

    6. Мантиқ.

Умуман Хоразмийнинг фалсафасини машоиюн (перипатетизм), яъни Арасту фалсафасига тамойили бор, деб таърифлаш мумкин. Хоразмий фалсафани ўзини «ашёлар ҳақикати ҳақидаги фан» сифатида ифодалайди. Ҳар бир ашё – модда ва шаклнинг бирлигидир. «Бошланғич модда – ҳар бир жисмнинг ўзи бўлиб, у шаклнинг намояндасидир. Шакл – бу ашёнинг тузилиши ва унинг кўриниши бўлиб, унинг бошланғич моддадан шаклланганлиги натижасидир»1. Ўша вақтдаги долзарб муаммолардан бири жисмнинг бўлиниши ёки бўлинмаслиги эди. Хоразмий жисмларнинг чексиз равишда «қоидавий бўлиниши» имконияти борлигини, яъни тасаввур қилиш мумкинлигини қайтд этдики, кейинчалик Ибн Сино уни «имкониятдаги бўлиниш» деб атади. Бироқ «моддий бўлиниш ўзининг охирги ҳудудига эга, негаки, бўлинаётган жисм шундай зарур кичикликка етиб борадики, ўзининг табиатига кўра у энг кичик бўлади. Ҳиссий қабул килиш учун у жуда ҳам ингичкадир».
Ўша замон муаммоларига эргашиб, Хоразмий руҳ тушунчасини ҳам кўриб чиқади. «Табиий», «ҳайвоний» ва «шахсий руҳ» ни ажратиб кўрсатиб, у тирик жисмларда кечадиган моддий жараёнлар билан уларни мустаҳкам боғлайди. Ўзининг «руҳлар»ни тушуниши орқали Хоразмий Афлотунча ақидаларни танқид қилади, айниқса, умумий моҳиятлар дунёсининг мавжудлиги тўғрисидаги нуқтаи-назари билан. У қуйидагиларни қайд этади: «Умумий руҳ умумий одамга (тушунчасига) ўхшайди ва у масалан, Зейд, Умар ва барча алоҳида олинган инсонларга нисбатан турдир. Умумий руҳ ўшадирки, унда Зейд, Умар ва ҳар бир ҳайвонлардан биттасининг руҳи қамраб олинади. У фақат хаёлдагина «умумий одам» ҳамда «умумий ақл»га ўхшайди». Фалсафий фикрловчиларнинг кўплари таъкидлаганларидек, «умумий руҳ мустақил борлиққа эга», деган масалага келсак, шуни айтиш керакки, бу шундай эмас13.
А

Download 145.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling