Мавзу №5 Ўрта аср Шарқ фалсафаси. Марказий Осиёда Ренессанс. 1-§. Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқда ўрта асрлар фалсафаси


Download 145.15 Kb.
bet15/29
Sana27.12.2022
Hajmi145.15 Kb.
#1069814
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29
Bog'liq
5 мавзу

Билиш назарияси. Билишнинг асоси, дунё ҳақидаги бизнинг билимларимизнинг манбаи, ҳис-туйғу аъзолари воситасида қўлга киритилган, ҳиссий билимлардир.
Беруний ҳар бир ҳис-туйғу турини тасвирлайдики, у туфайли ҳайвонлар ташқи дунёда маълум йўналишга эга бўлиб, атроф муҳитдаги шароитларга мослашадилар. Инсоннинг ҳис-туйғу аъзолари ҳам шу мақсадга хизмат қиладилар, яъни улар унинг ташқарисида содир бўлаётган ҳодисалардан унга маълумот беришлари лозим. Ҳар бир ҳис-туйғу муайян бир турдаги қўзғатувчидан таъсирланмоғи лозим, шуниси ҳам борки, ушбу қўзғатувчилар моддийдирлар, негаки, фақат шундайларгина сезиш уйғотишлари мумкин. Инсон, ҳайвонлардан фарқли ўлароқ, ақлга эгадирки, шунинг ўзи инсоннинг ҳис-туйғусини ҳайвонникидан фарқлайди.
Беруний билимларни касб этиш ва уларни текшириш учун тажрибани қўллашни талаб қилди. Беруний учун тажриба амалан фақат билимларни касб этиш воситасигина эмас, балки ҳақиқатни, унинг мезонини аниқлашнинг ҳал қилувчи қуроли эди. Масалан, зумраднинг илон кўзига таъсири ҳақида тўхталиб, гўё агар бу қимматбаҳо тошга илон қараса, кўзи бузилиши ҳақидаги ривоятга муносабат билдириб, Беруний ёзади: «Аммо ҳикоя қилувчиларнинг якдил фикрларига қарамасдан, бунинг ҳақиқатлиги тажриба орқали тасдиқланмади»23.
Жамият. Беруний фикрича, ақл кучининг ўзи инсонга ҳал қилувчи имтиёз бера олмайди. Буни жамиятгина таъминлаши мумкин, жамиятни пайдо бўлиши асосида эса – одамларнинг моддий эҳтиёжлари ётади: «Инсон ўзининг яланғочлиги ва заифлиги туфайли, ўзининг (ҳимоя) органларининг йўқлиги туфайли, бошқалар томонидан синовларга дучор бўлиб, доимий равишда ўзини ҳимоя қиладиган ва унинг эҳтиёжларини қондирадиган заруриятни ҳис қилди»24. Ҳимояланиш зарурияти ҳамда бошқа эҳтиёжларни қондириш, одамларни, биргаликда яшашга мажбур қилади. «Эҳтиёжлар хилма-хил ва кўп сонли бўлиб, фақат бир неча кишиларнинг бирлашмаси уларни қондириши мумкин. Бунинг учун одамлар шаҳарларни барпо қилишга эҳтиёж сезадилар».25 Демак, Беруний жамият ҳаётида ўзига хос шартномали ибтидо зарурлигини тан олади. Кишиларнинг ўзлари жамият барпо қиладилар, биргаликдаги ҳаётни ташкил этадилар. Шунга мувофиқ равишда у инсоннинг бурчи, жамиятдаги унинг вазифасини қараб чиқади. Инсоннинг энг асосий мажбуриятларидан бири – меҳнатдир, чунки «хоҳланган мақбул нарса, меҳнат сарфлаш орқали қўлга киритилади»26.
Беруний пулнинг келиб чиқишини, аввало, меҳнат тақсимоти билан боғлади. «Эҳтиёжларнинг ошиб бориши ва уларни турли вақтларда пайдо бўлиши, шунингдек, бири вақт бўйича бошқада бўлган нарсага эҳтиёж сезмаслиги, - буларнинг барчаси кишиларни алоҳида олинган ҳолдаги турли тенг қийматлик нарсалар ўрнига баҳолаш учун умумий ўлчов қидиришга олиб келди. Бунинг учун одамлар шундай нарсани танладиларки, ўз кўриниши ва ярақлаши билан кўзни қувонтиради, кам учрайди ва узоқ вақт сақланиб қолади»27. Унинг таълимотига кўра, одамлар ўртасидаги билимга мувофиқ пул сифатида ишлатиладиган олтин ва кумуш, ўз ўзича қимматга эга бўлмасдан, инсоннинг ҳеч қандай эҳтиёжини қондира олмайди. Фақат айрбошлаш воситасидагина пул умумий ўлчов сифатида, тенг қийматлилик (эквивалент) аҳамиятини қўлга киритдики, унинг асосий вазифасини ташкил этди.
Кишилар эҳтиёжини қондиришга ёрдам берадиган ҳамда адолатлиликка риоя этилаётганлигини назорат қилиш мақсадида, жамиятдаги тартибларни қўллаб-қувватлаш учун унда ҳокимлик мансаби жорий этилади. Жамиятни бошқаришни Беруний ҳукмдорнинг жамиятга хизмати деб тушунади: «Идора қилиш ва бошқаришнинг моҳияти – зулмдан азоб чекувчиларни эзувчилардан ҳимоя қилиш учун ўз оромидан кечишдир»28. Беруний Мағриб шаҳарларидан биридаги тартиблар тўғрисида гапириб маълумот келтирадики, ундаги бошқарув навбатма-навбат «ер эгалари ва аслзодалар орасида» биридан иккинчисига ўтади. Ўша вақтда бошқарувнинг моҳиятини шундай тушуниш ва унга хайрихоҳлик билдириш катта жасорат талаб қилар эди. Подшо айниқса шундай кишилар тўғрисида ғамхўрлик қилиши керакки, улар «ер иши билан бандлар», чунки «дунё деҳқончиликка таянади, ер ишлаш эса, ҳокимият туфайли мавжуддир ва уларнинг бири иккинчисисиз бўла олмайди»29. Одил ҳукмдорнинг асосий вазифаси сифатида Беруний «юқоридагилар билан пастдагилар орасида адолатни ва кучлилар билан заифлар ўртасида тенглик»30ни ўрнатиш, деб ҳисоблайди. Мамлакат равнақи илм-фаннинг аҳволи ва уларнинг гуллаб–яшнаши билан белгиланади. Инсоннинг олий бахти – билимдадир: «Ҳақиқий лаззатни фақат шундай нарса берадики, инсон унга эга бўлган сари, унга интилиш янада кўпроқ ошиб бораверади. Ва инсон руҳининг ҳолати ҳам, у илгари билмаган нарсасини билиб олса, шундай бўлади»31. Инсоннинг олий қадр-қиммати – унинг бошқалар ва айниқса камбағал одамлар тўғрисидаги ғамхўрлиги билан белгиланади. Беруний халқлар ўртасида ўзаро тўғри муносабатлар ўрнатишга ҳалал берадиган миллий ва диний чекланганликка қарши чиқди. У шундай кишиларни маҳкум этдики, уларнинг ишончига кўра «ер – бу уларнинг ери, одамлар – бу фақат улар мансуб бўлган халқнинг вакиллари, подшолар – фақат уларнинг ҳукмдорлари, дин – фақат уларнинг ақидаси, илм – фақат, ўшаларда бор бўлган илмдир»32.
А

Download 145.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling