Мавзу №5 Ўрта аср Шарқ фалсафаси. Марказий Осиёда Ренессанс. 1-§. Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқда ўрта асрлар фалсафаси


Тасаввуф назариётчилари. Тасаввуф фалсафаси ва унинг Марказий Осиёдаги оқимлари


Download 145.15 Kb.
bet23/29
Sana27.12.2022
Hajmi145.15 Kb.
#1069814
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   29
Bog'liq
5 мавзу

Тасаввуф назариётчилари. Тасаввуф фалсафаси ва унинг Марказий Осиёдаги оқимлари
асаввуф ислом оламидаги халқларнинг ижтимоий-фалсафий, маданий-маънавий ҳаётида кенг тарқалган, энг муракаб ҳамда ўзаро зиддиятларга тўла ғоявий оқимлардан бири саналиб, пайдо бўлишининг биринчи асрларида (IX-X) бидъат таълимотлар қаторига қўйилган, унинг тарғиботчи ва ташвиқотчилари беаёв қувғин этилган, баъзилари шафқатсиз қатл этилган.
Кўпчилик муаллифларнинг фикрича, тасаввуф, арабча «суф» сўзидан суфий сўзи ясалган. Суфийлар – аксар қўй жунидан тўқилган чакмон ёки пўстин кийиб юрувчи дарвешлардир.
Тасаввуфнинг йирик назариётчилари орасида қуйидагилар алоҳида ўрин тутадилар: Роби’а (VIII аср), Иброҳим ибн Адҳам (VIII аср), Боязид Тайфур ал-Бистомий (ваф. 875-878), Абу Бакр аш-Шибли (X аср), Ҳусайн ибн Мансур ал-Ҳаллож (922 й. қатл эт.), Фаридиддин Аттор (ваф. 1230), Жалолиддин Румий (XIII аср), Қодирийа тарикатининг асосчиси Абдул Қодир ал-Жилоний ёки Гилоний (1077-1166), Кубравийа тариқатининг асосчиси Надмиддин ал-Кубро (1145-1221), Ибн ал-Арабий (ваф.1260) ва бошқалар.
Тақводорлар юраги биллур каби шаффоф, «гуноҳкорлар» юраги эса «занг» билан қопланган ва ҳақиқатни эшитишга кар. Юракларни «раҳмдил» қилиш йўли, уларни илоҳий билимларни қабул қилишга ва дунёвий ҳирслардан, истаклардан нафратланишга тайёрлаш тасаввуфнинг билиш назарияси, руҳшунослиги ва амалиётининг мавзусини ташкил этади. Пайғамбар рисолати ҳақидаги таълимотда (нубувват) «Муҳаммад қалби» (шунингдек, кейинги давр тасаввуфида «Муҳаммад руҳи») нур чиқарувчи манба бўлиб, одамлар ҳали бадан шаклига кирмасдан олдин, улар руҳини нурафшон қилган.
Юрак (қалб) тушунчаси тасаввуфда зикр билан яқиндан боғлиқдир: ҳақиқий зикрнинг қуроли фақат тил (зикр ал-лисон)гина эмас, балки инсон баданининг бутун аъзолари бўлиб, охирида улардан энг муҳими сифатида юрак (зикр ал-қалб) тан олинади. Қалб орқали амалга ошириладиган зикр натижасида Аллоҳ суфий юрагидан «жой олади» ва унинг барча ҳатти-ҳаракатларининг ягона куйига айланади; суфий илоҳий сиймога айланади. Юрак (қалб) дунёда Худони сиғдиришга қодир бўлган ягона моҳият ҳисобланади.
«Қалбшунослик»нинг тасаввуфий унсурларини умумлаштирган Ғаззолий, айни бир вақтда юракни табиий бадан (лаҳм) сифатида ҳам ифодалади, яъни калб ўзида инсон табиатининг олий ва қуйи жиҳатларини бирлаштиради. Бир томондан, истак ва эҳтирослар, иккинчидан бадан қисмлари, юрак яшашини қўллаб-қўлтиқлаш учун зарур ва шунинг учун «қалб қўшиғини» (жунуд ал-қалб) деб атайдилар. Ғаззолий қалбни инсоннинг ҳатти-ҳаракатини акс эттирувчи кўзгуга ўхшатади: эзгу ишлар қалбни «сайқаллаштиради», уни Худони мушоҳада қилишга ва у билан алоқа боғлашга яқинлаштиради, бунинг акси ўлароқ, ёмон ишлар уни «хиралаштиради» ва узоқлаштиради. Ибн Арабий фикрича, инсон юраги шундай жойки, ягона илоҳий Мутлақнинг икки бир-бирига кескин карама-карши бўлган томонлари: руҳий ва моддий учрашадилар.
Баъзи суфийлар ҳамда шиалар юракда Қуръондаги маънолар «яширинган» ваҳий ва ҳис-туйғудан юқори турган билимларни англаш аъзосини кўрдилар. Шиалар «қалбий билим»ни (маърифаи қалбия) ўз имомларининг афзаллиги ҳисобладилар, бошқа суфийлар эса – «сирли қутб» ва муқаддас суфийлар (авлиё) қалби деб билдилар1.
Тасаввуф Марказий Осиёда кенг тарқалган эди. У айниқса Ғаззолий, Аҳмад Яссавий (XI аср), Сулаймон Боқирғоний (XII аср), Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқалар номи билан боғланган.
А

Download 145.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling