Мавзу №5 Ўрта аср Шарқ фалсафаси. Марказий Осиёда Ренессанс. 1-§. Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқда ўрта асрлар фалсафаси
Мусулмон Испаниясида маданият тараққиёти
Download 145.15 Kb.
|
5 мавзу
Мусулмон Испаниясида маданият тараққиёти. Мусулмон Испанияси (Андалузия) фалсафаси
естготлар қироллиги араб ва берберлар қисуви остида VIII асрнинг бошларида ҳалокатга учрагандан сўнг, Испаниянинг кўпчилик қисми араб ҳалифалиги таркибига киритилди. XI асрда Мағрибда (Шимолий Африка) Алмоваридлар, сўнгра Алмохадлар давлати вужудга келди. Алмохадлар халифалигида, бутун мусулмон Шарқида бўлганидек, деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқнинг ривожланиши фан ва маданиятнинг равнақи учун иқтисодий замин бўлди. Мусулмон Испаниясининг маданияти, Шарқдаги араб маданияти каби бир неча халқлар маданиятларининг, масалан, араб, бербер, эрон, Марказий Осиё, ҳинд ва Византия, ҳамда маҳаллий маданиятларнинг ўзаро таъсири ва ўзлаштирилиши натижасида вужудга келди. VIII аср бошида Испанияни босиб олган араб ва берберларнинг маданий савияси маҳаллий испан-рим аҳолисиникидан юқори эмас эди. Аммо IX-X асрларда улар шундай муваффақиятларга эришдиларки, уларнинг тасарруфидаги жойлар фақат мусулмон Шарқидагина эмас, балки бутун христиан Оврўпасидаги маданият ўчоғига айланди57. Испаниянинг босиб олинган вилоятларида араблар Марказий Осиё, Эрон ва Ироқдан кўра тубдан фарқ қилувчи сиёсат олиб бордилар. Агар юқорида зикр қилинган жойларда араблар аслзода мулкдор табақалаларнинг шаклланишига асос солган бўлсалар, Испанияда мавжуд феодал муносабатлар ва қулдорликнинг қолдиқларини тугатишга ёрдам бердилар. Уларнинг бу иши турли миллат вакилларининг бир-бири билан яқинлашишига олиб келди. Испаниянинг ўрта асрлардаги машҳур ёзувчиси Бласко Ибаньес бу ҳақда шундай ёзади: «уйғониш Испанияга шимолий варварлар билан биргаликда шимолдан эмас, балки араб истилочилари билан биргаликда жанубдан кириб келди. Бу юриш босқинчиликдан кўра, маданийлаштириш юриши эди… У бизга Византия илмлари, Форс ва Ҳиндистооннинг буюк анъаналарининг энг яхшисини ўзида мужассамлаштирган маданиятни олиб келди…»58. Араблар фақатгина Юнонистоон, Марказий Осиё, Эрон,Миср, Бобил ва Ҳиндистоннинг қадимги маданиятини қабул қилиб, ўзлаштирибгина қолмай, уни янада ривожлантириб, мусулмон Испанияси орқали бу бой маданиятни Оврупо халқларига етказиб бердилар. Бу ҳақиқатни қайд этган Хегел шундай ёзади: «Араблар ва уларнинг диний мутаассиблиги (фанатизмни) шарқий ва ғарбий дунё бўйлаб қанчалик тезликда тарқалган бўлса, улар маърифат зинапояларидан ҳам шунчалик тез кўтарилдиларки, тез орада ғарбий дунёга нисбатан ақлий маданиятда жуда катта муваффақиятларга эришдилар»59. Мусулмон Испаниясининг пойтахти Қуртаба (Кордова) ўша вақтдаги замондошлар томонидан «дунё дурдонаси» ва «фанлар маскани» деб аталди ва Х асрдаёқ Оврупо шаҳарлари ичида энг бойларидан бири эди. Марказий Осиё ва Эрондаг қувилган ва таъқиб этилган олимлар Қуртабага келиб, ўз ижодий фаолиятлари учун бу ерда қулай шароит топдилар. Илмий адабиётларни қидириб топиш мақсадида, Холид Ҳакам II буйруғига мувофиқ, Қуртабадан Марказий Осиё, Эрон ва Ироқнинг қадимги марказларига сафарлар уюштирилди. Қуртабага дунёнинг барча ўлкаларидан китоб бойликлари тўплана бошлади. Холид Ҳакам IIнинг машҳур кутубхонаси хазинасида 400 минг қўлёзма асар сақланар эди. Солиштириш учун қайд этиш лозимки, бундан 400 йил кейин Франция қироли Доно Карл ўз кутубхонасида зўрға 900 жилдлик китоб тўплаган эди, халос. Китоблар ишқивози бўлиш мусулмон Испаниясида ҳақиқий ҳавасга айланган эди. Х аср охирида Испанияда яшаган христиан муаллифларидан бири ёзган эди: «Христиан ёшларидан энг кўзга кўринганлари араб тили ва адабиётидан бошқа нарсани билмайдилар; улар берилиб араб китобларни ўқийдилар ва ўрганадилар; улар катта пуллар эвазига улардан бутун бошли кутубхоналар ташкил этиб, ҳамма жойда араб илмларини кўкларга кўтариб мақтайдилар. Иккинчи томондан, агар христиан китоблари эслатилса, улар менсимаслик билан, гўё бундай асарлар эътибор беришшга арзимаслигини айтадилар»60. XI асрдан бошлаб Қордова, Малага, Гренада, Толедо ва бошқа шаҳарларда Қадимги Юнонистон, Марказий Осиё, Форс, Сурия ва араб мутафаккирларининг асарларини араб тилидан лотин тилига таржима қила бошладилар. Бу иш европалилар учун биринчи марта Юнонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Ҳиндистоннинг бой ақлий маданияти туғрисида тўла тасаввурга эга бўлишга имкон яратди. Араблар Кордовада биринчи бўлиб катта расадхона қурдилар, меридиан градусини ўлчадилар, эклиптика оғишини, қуёш ва юлдузлар йили ўртасидаги фарқни аниқ ҳисобладилар. Араб жуғрофийдонлари ва астрономлари христиан черкови илоҳиётчилари томонидан рад этилган Ернинг доиравийлиги назариясини қўллаб-қувватладилар. Айниқса физика ва математикага доир билимлар юқори даражада ривожланган эди. Савдо-сотиқ ва ҳисоб-китоб эҳтиёжлари, бир вақтларда финикийликларда бўлгани каби, арабларни ҳам арифметикада тўнтариш қилишга олиб келди. Бутун ўнлик тизими ҳисоблашининг асоси бўлган араб рақамларининг кашф этилиши ва нолни ихтиро этилиши, финикийликлар давридан бошлаб, математикада иккинчи инқилобни юзага келтирди. Оврупо XII асрда бу ихтиролардан фақат араблар туфайли хабар топди. XI асрда Андалузияда яшаган Ибн ал-Хайсам (Алхазен) оптика (физиканинг ёруғлик ҳодисалари ва унинг қонунларини текширадиган бўлими) муаммоларини ишлаб чиқди. Кўзни тузилишини таърифлаш унга мансубдир. Кимё соҳасида мусулмонлар Ғарбга тозалаш усули (дистилляция), қаттиқ жисмни бевосиита буғга ва, аксинча, буғни бевосита қаттиқ жисмга айлантириш (возгонка), ташқи кўриниши тўғри кўп киррали шаклдаги қаттиқ жисмларни қотиштириш (кристализация), коагуляция жараёнларини бердилар ва қуйидаги янги маҳсулотлар олиш йўлини кўрсатдилар: калий, аммиак, азот кислотаси (тезоб), тилла суви, яъни олтинни эритадиган суюқлик (азот ва туз кислотаси аралашмаси), техника ва табобатда ишлатиладиган аччиқ хром симоби (сулема). Улар Оврупо таомилига магнит нинаси, милтиқдори (порок), сув ва механик соатлар, пахта ва зиғирпоядан ясаладиган қоғозни киритдилар. Узоқ вақт давомида Испанияда араб табиблари шак-шубҳасиз катта обрўга эга булдилар, кейинчалик эса уларнинг асарлари Оврупода энг керакли китоблар ҳисобланди. Арабларнинг ақлий ва танқидий руҳи ва нафақат илмий-табиатшунослик фанларида, балки фалсафий муаммолар соҳасида ҳам ўзини намоён этди. «Янги ҳаракатда энг кўзга кўринган ўрин файласуфларга тааллуқли эдики, -деб ёзади инглиз арабшуноси Х.Гибб, - уларнинг таъсири Испания ҳудудларидан узоқларга ёйилиб, эҳтимолки, Оврупо тафаккурига хийла чуқурроқ из қолдирди»61. А Download 145.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling