Мавзу №5 Ўрта аср Шарқ фалсафаси. Марказий Осиёда Ренессанс. 1-§. Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқда ўрта асрлар фалсафаси


Download 145.15 Kb.
bet27/29
Sana27.12.2022
Hajmi145.15 Kb.
#1069814
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
5 мавзу

Ибн Бажжанинг фалсафий қарашлари
бу Бакр ибн Яҳё ибн ас-Сайва ибн Бажжа (ўрта аср Оврупо манбаларида Авампаче) XI аср охирида Сарагос шаҳрида туғилди. Гренада ва Сарагосда юқори давлат лавозимларида ишлаб, кейинчалик Марокаш заминида ташкил топган Алморавидлар давлатига келади. Бу ерда ўз фалсафий қарашлари учун таъқиб остига олинади. Зиндиқликда (бидъат) айбланиб, зиндонга ташланади. 1138 йили у ўз душманлари томонидан заҳарлаб ўлдирилади. Ибн Бажжанинг илмий қизиқишлари жуда кенг эди. У табобат, геометрия ва астрономияга оид рисолалар ёзиб қолдирди. Унинг мусиқа соҳасидаги рисолалари Ғарбда юксак баҳоланди.
Илк мусиқа назариялари (жумладан, соф биродарлар «мактублари» да келтирилган) умумий уйғунлик ва «мусиқа доиралари» ҳақидаги тасаввурлар билан боғлиқ эди. Аммо кейинчалик бундай тасаввуфий тасаввурлар мусиқа ҳақидаги ўз таълимотларида тажриба ва кузатишлардан келиб чиққан Форобий, Ибн Сино ва Ибн Бажжалар томонидан танқид остига олинди. Ибн Бажжа фикрича, куйлар ўз келиб чиқишларига кўра, инсон нутқининг оҳанг бойликлари, ҳамда кишиларнинг ҳамма нарсада уйғунлик ва ёқимлиликка интилишлари оқибатидир.
Ибн Бажжанинг қуйидаги фалсафий рисолалари машҳурдир: «Инсоннинг фаол ақл билан қўшилиши ҳақида», «Хайрлашув мактуби», «Узлатдаги ҳаёт тарзи ҳақида», «Жон ҳақида». Ибн Бажжа инсонлар яшайдиган жаҳоннигина ягона ҳақиқий олам, деб билди ва ундаги ижтимоий тузумни ақл асосида бошқаришга чақирди. Унинг фикрича, инсоннинг ўз табиатида унинг ахлоқий ҳатти-ҳаракати ётади. Ақл воситасида боқариладиган жамият, эркин фаолият бўлиб, ақлга мувофиқ келадиган мақсадни вужудга келтиради. Масалан, бирор киши тошга қокилиб кетгани учун, уни олиб парчалай бошласа, унинг бу ҳатти-ҳаракатини болаларча телбалик дейиш мумкин, аммо уни бошқалар ҳам қоқилиб кетмаслиги учун майдалаб, четга олиб қўйса, унинг бу ишини нинсонийлик сифатида баҳолаб, ақлга мувофиқ келадиган фаолият дейиш мумкин.
Ибн Бажжанинг билиш назарияси «Худо билан кўшилиб кетиш» ҳақидаги тасаввуфий таълимотга ҳам, Афлотуннинг «эслаш» ҳақидаги идеалистик таълимотига ҳам қарши қаратилган эди. «Ибн Бажжа ақлий қарашларининг асоси, -деб ёзади араб фалсафа тарихчиси О.Фарух, - моддиюнча эди: ақл қандайдир ташқаридан бўладиган спиритуалистик таъсир остида эмас, балки мустақил равишда билади»62.
Ақлий йўналишнинг илғор ғоялари Андалузияда Ибн Бажжанинг кичик замондоши Ибн Туфайл (1110-1185) томонидан ҳам ривожлантирилди.
И

Download 145.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling