Мавзу №5 Ўрта аср Шарқ фалсафаси. Марказий Осиёда Ренессанс. 1-§. Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқда ўрта асрлар фалсафаси


Ибн Туфайлнинг фалсафий қарашлари


Download 145.15 Kb.
bet28/29
Sana27.12.2022
Hajmi145.15 Kb.
#1069814
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
5 мавзу

Ибн Туфайлнинг фалсафий қарашлари
бн Туфайл (Абубацер) 1110 йилда Водий Ашда (Гренада минтақаси) туғилди. Вояга етганида Гренада ҳукмдори ва Тандер амири Абу Саид ҳузурида табиб ва котиб бўлиб ишлади. Ибн Туфайлнинг фанларнинг турли соҳасидаги чуқур билимдонлиги Алмоҳад халифалари бўлган Абу ал-Мўмин ва Абу Яқуб Юсуф ал-Мансурлар томонидан тақдирланди ва унга саройдаги табиблик ва вазирлик лавозимлари берилди. Ал-Мансур саройида Ибн Туфайл Андалузиянинг жуда кўп машҳур олимлари билан учрашди. Шу даврда у Ибн Рушд билан танишди ва унинг истеъдодини пайқаб, дўстлик алоқаларини ўрнатди. У Ибн Рушдга ҳомийлик қилиб, унинг учун саройдаги биринчи табиблик лавозимини олиб берди. Ибн Туфайл Марокашда 1185 йилда вафот этди.
Ибн Туфайл дунёқараши кенг олим эди. У табобат, риёзиёт, астрономия ва шеърият билан қизиқар эди. У табобатга доир икки рисола ёзган. Ибн Рушднинг хабар беришича, Ибн Туфайл қаламига мансуб «Ер юзининг аҳоли яшайдиган ва яшамайдиган минтақалари» ҳақида асар мавжуд бўлган. Ибн Туфайл «хатолардан ҳоли бўлган» ўзининг коинот ҳақидаги ва «Птолемей аниқлагандан кўра, бутунлай бошқа асосларга таянувчи» назариясини яратди, деб ёзади араб астрономи Ал-Битроужий63.
Ибн Туфайл фалсафа соҳасида асосий эътиборни билиш назарияси масалаларига қаратган. Унинг бизнинг кунларгача етиб келган ягона асари – «Рисолайе Ҳай ибн Яқзон» - «Яқсон ўғли Ҳай ҳақида қисса» [Файласуфлар бошлиғи имом Абу Али ибн Синонинг шарқ донишмандлигининг сирлари ҳақида айтганларидан моҳиятий донларни терган билимдон ва мукаммал файлсуф Абу Бакр ибн Туфайл қиссаси] дир. Бу асарда ибн Туфайл Арасту, Форобий, Ибн Сино ва Ибн Бажжа издоши ва Ибн Рушд салафи сифатида майдонга чиқади. Шундай номга эга бўлган асар Ибн Синода ҳам бор. Шунинг учун ўрта аср китоб кўчирувчилари хато қилиб, Ибн Туфайлнинг асарини Ибн Синога тааллуқли деб ҳисоблаганлар. Гап шу ердаки, Ибн Сино анча илгари «Рисолайе Ҳай ибн Яқзон» («Яқзон ўғли Ҳай ҳақида рисола») ни ёзган. Бу асар мажозий ва мавҳум бўлиб, муфассал шарҳсиз тушуниш қийин эди. Ибн Сино рисоласида биз Ибн Туфайл қиссасидаги барча сиймоларни (номларни) кўрамиз. Аммо Ибн Туфайл асарнинг асосий мақсадини танлашда бутунлай мустақил равишда иш тутган. Қиссанинг фалсафий маъноси қуйидагича. Бу табиат устидан ғолиб чиққан инсон ҳақидаги қисса бўлиб, унинг билиш босқичларини акс эттиради ва қандай қилиб юқори фалсафий ҳақиқатга эришганлиги ҳақида ҳикоя қилади. Қиссанинг мақсади инсон ўзининг билиш ва ижодий қобилиятини тўла ишга солиб, атрофидаги ҳис-туйғу уйғотувчи дунёни мустақил равишда тажриба воситасида била олиши, мавҳум ҳақиқатларни идрок қилиб, ҳар хил йўллар орқали бир хил моҳиятга эга бўлган фалсафа ва диннинг ўхшашлигини кўрсатиб беришдан иборат эди. Бу мақсадни амалга ошириш учун муаллиф мусулмон ва араб адабиётидаги айрим сиймолардан фойдаланган, аммо уларни сезиларли даражада жонлантирган. Қиссада тасвирланишича, ҳеч ким яшамайдиган бир оролда муайян миқдордаги сув билан лойнинг аралашиши натижасида бола туғиладики, муаллиф унга Ҳай, яъни Тирик, Яқзон, яъни уйғок ўғли номини беради. Атроф дунёни таниб бориб, у аста-секин табиатнинг умумий қонунларини билишга ўтади. Турли ҳайвонларнинг тузилишини кузатиб, Ҳай шуни аниқлайдики, улар бир-бирларига ташқи ва ички аъзолари, ҳис-туйғулари, ҳаракатлари ва табиий майллари (инстиктлар) жиҳатидан ўхшашдирлар. Бундан у шундай хулоса чиқарадики, барча ҳайвонлар ва одам ҳам бирдир. Кейинчалик Ҳай ягоналикни нафақат ҳайвонлар оламидан, балки табиатнинг барча қисмларида мавжудлигини аниқлайди. Ўз нигоҳини осмонга қаратиб, қайд этадики, у ерда ҳам ўша ягоналик мавжуд. Кейин Ҳай шундай савол қўяди: осмон ёритгич ва Коинот абадийми ёки у ва бу замонда ўз ибтидосига эга бўлганми? Пировардида у шундай хулосага келадики, дунё абадийдир.
«Ижод қилувчи сабаб» га, яъни Худога келсак, у дунё каби азалийдир. У жисмга эга бўла олмайди, негаки, барча жисмга эга бўлган нарсалар пайдо бўлади ва завол топади. Агарда шундай экан, у ҳиссий идрокнинг объекти ҳам, тасаввурнинг мавзуси ҳам бўла олмайди: Худо ақлий моҳият бўлиб, ҳар қандай жисмий сифатлардан маҳрумдир. Аммо агар у ҳар қандай моддийликдан ҳам маҳкум экан, демак, «ижод қилиш сабаби» бўлган фикрловчи ақл ҳам, моддадан ҳоли бўлган нарсадир ва шундай бўлганлигидан завол топмайди. Шундай қилиб, гоҳ тажрибага мурожаат қилиб, гоҳида ақлий жиҳатдан масалага ёндошиб, Ҳай ўз ҳаёти давомида шундай узоқ йўлни босиб ўтадики, инсоният ўзининг ақлий ривожланиш жараёнида бу йўлни ўтган эди.
Билишнинг ақлий йўли ҳақида гапириб, Ибн Туфайл иккинчи йўлни ҳам тасвирлайдики, унда ҳақиқат (Худо) бевосита мушоҳада қилинади. Бу йўлда Ҳайга хос бўлган арастучилик унсурлари ўз жойини янги афлотунчилик ва мусулмон тасаввуфи унсурларига бўшатиб беради. Китоб қаҳрамони тарки дунёчилик тарзида ҳаёт кечириб, ўзини овқат ейишдан чегаралайди, сайёраларга тақлид қилиб, айланади ва юқори самовий доираларга руҳан парвоз қилиб, ўзини шу даражадаги ҳолатга олиб борадики, худди Худо билан қўшилиб кетгандай ҳис қилади. Худо унинг олдида гоҳ ягона нарсадек, гоҳида эса кўплик нарсадек намоён бўлади, негаки, у энди ҳар бир ашёда олий мавжудотнинг кўзни хира қилувчи нурафшон аксини кўради. Ҳайнинг дунёқараши пантеистик бўлиб қолади.
Ҳай тарки дунёчилик машқларига берилиб кетиб, жазава ҳолатида бўлган вақтда, қўшни оролнинг ахолисидан бўлган тақводор Асал ўз ҳаётини узлатда ва тоат-ибодат билан ўтказишга қарор қилганлигидан, ушбу оролга келиб қолади. Кунлардан бир кун Асал Ҳайни учратади. Узоқ суҳбатлардан кейин у шундай хулосага келадики, Ҳайнинг дунёқараши унинг диний ақидаларидан фарқ қилмайди. Ўз навбатида, Ҳай ҳам, бу динда ўзининг фалсафасига қарама-қарши бўлган ҳеч нарса йўқлигини сезади. Асалнинг ватандошларига раҳми келганлигидан, уларга ҳақиқатни очиш мақсадида, Ҳай ўз дўсти билан унинг оролига жўнайди. Асал мамлакатига келган Ҳай шуни кўрадики, бу мамлакат аҳолиси ўз эҳтиросларини илоҳийлаштириб, ўзлари нимани хоҳласалар, ўшанга сиғинар эканлар. Бу аҳолини бойлик тўплаш ва уни кўпайтириш шунчалик банд қилиб қўйганки, бу билан улар пировардигача, яъни қабристонга зиёрат этмагунларича шугулланар эканлар. Уларга панд-насиҳат таъсир қилмас, эзгу сўзлар тўлқинлантирмас экан. Ҳай шундай хулосага келадики, донишмандлик йўли улар учун берк ва улар жаҳолат ботқоғига ботганликларидан доноликдан ҳеч қандай ҳисса уларга аталмаган.
Ҳай Асалнинг дўстлари ва орол ҳукмдори Саломон билан кўп соатлик суҳбатларида ўзининг ҳақиқатни қандай тушунишини уларга уқдирмоқчи бўлади. Аммо Ҳайнинг ишончи шу нарсага амин бўладики, орол аҳолисининг ақлий тараққиёти савияси соф фалсафий ҳақиқатларни тушунишдан жуда узоқ. У бунга ишонч ҳосил қилгач, уларга ўз динларига таянишни тавсия этади. Қисса шу билан тугайдики, Ҳай (фалсафа ифодаси) ва Асал (динни эркин талқин қилиш ифодаси) Саломон (муқаддас китобни ақида сифатида тушуниш ифодаси) билан муросага келадилар ва ўз оролларига қайтиб кетадилар. Бу мажозий маъноларда, кейинчалик Ибн Рушд томонидан ривожлантирилган «иккиламчи ҳақиқат» ғояси ётганлигини сезиш мумкин. Ибн Туфайл киссаси нафақат ўрта асрларда, балки у билан XVII асрда танишган Янги давр Оврупо китобхонлари орасида ҳам катта шуҳрат қозонди… Қиссани ўқиган ва унга қизиқиш билан қараганлар орасида Спиноза ва Лейбницлар бор эди. Ибн Туфайл таъсуфини «Робинзон Крузо» қиссасидан топиш мумкин.
Ҳозирги вақтда Ҳай тўғрисидаги қисса, деярли барча Оврупо тилларига таржима қилинган. Бу асар рус тилида 1920 йилда нашр этилган ва 1961 йилда қайта босилган64.
А

Download 145.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling